Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг қуйидаги


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг қуйидаги 
мажбуриятлари: 
1.Талабаларда юқори маданият ва маънавиятни, ўз касбига, Ватанига, 
табиатга муҳаббатни, ватанпарварлик, фуқаролик нуқтаи назарни 
шакллантириш;
2.Ўқув тарбия ва илмий жараёнларнинг юқори самарадорлигини 
таъминлаш; 
3.Талабаларда танлаган йўналиши (ихтисослиги)га монанд касбий 
маҳоратни, фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш; 
4.Олий таълим муассасаси Уставига амал қилиш; 


106 
5.Талабаларда мустақиллик, ташаббускорлик ва ижодий қобилиятни 
ривожлантириш ва хоказолар ўрин олган. 
6.2. Талабалар билимини бахолаш ва назорат қилишнинг 
Рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом. 
“Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва 
баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикаси 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон 
буйруғи билан тасдиқланган низомга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон ва 2013 йил 13 
декабрдаги 470-сонли буйруғлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1981-2 - сон 
билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. (ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-
модда). 
Талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизими орқали 
баҳолашдан асосий мақсад таълим сифатини бошқариш орқали 
рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, талабаларнинг фанларни 
ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш 
ва бартараф этишдан иборат. 
 Рейтинг тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
 талабаларда Давлат таълим 
стандартларига 
мувофиқ тегишли 
билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва 
таҳлил қилиб бориш; 
 талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий 
тамойиллари:
 Давлат 
таълим 
стандартларига 
асосланганлик, 
аниқлик, 
ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
 фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган 
муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш; 
 талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, 
ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш
 талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг 
натижаларини вақтида маълум қилиш; 
 талабаларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз 
тайёргарлигини таъминлаш; 
 ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга 
шароит яратиш. 
Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат 
таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат 
турларини ўтказилади:

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling