Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
3.6. Буйруқлар ва низомлар. Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб таълим соҳасида эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, илғор жаҳон тажрибасига асосланиб, ҳаётимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли мақсадларимизни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб, бор куч ва имкониятлар шу йўлда сафарбар этилиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек “Биз бир ҳақиқатни эсдан чиқаришга ҳаққимиз йўқ, яъни ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Ислоҳотлар ва ўзгаришлар йўлида фақатгина эришилган марралар билан чекланиб қолиш асло мумкин эмас. Ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни ҳеч қачон ниҳоя билмайди. Албатта, бирон бир босқич якунланиши мумкин, аммо ҳаётнинг ўзи янгидан – янги босқич ва вазифаларни ҳали олдимизга қўяверади”. 2 Республикамизда таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб олинишига ҳар томонлама шароит яратиш - давлат бошқаруви идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг долзарб вазифаларидан бири хисобланади. Олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари алохида ўрин тутади. Биз қуйида айрим буйруқлар билан танишиб чиқамиз. “Олий таълим тўғрисида”ги Низом “Олий таълим тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 09.02.2003 йилдаги № 9-сонли буйруғи билан таслиқланган. Олий таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, Олий таълим ўқув дастурларини амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиб, ўзининг устави ва мазкур низом асосида фаолият юритади. Олий таълим муассасаси устави белгиланган тартибда ишлаб чиқилиб, олий таълимни 2 Каримов И.А. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” -Т. Халқ сўзи 2010 йил. 13 - ноябрь. 103 бошқарувчи ваколатли давлат ташкилоти томонидан тасдиқланади ва маҳаллий маъмурий идораларда рўйхатга олинади. Олий таълимнинг мақсади мамлакатнинг истиқболдаги тараққиётини ҳисобга олиб, юксак маънавий-маърифий сифатларга, мустақил фикрлаш қобилиятига ҳамда жамиятнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашга қодир юқори малакали рақобатбардош кадрлар етиштиришдир. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling