Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида
-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни тўлов-контракт асосида ташкил этиш
Download 106.92 Kb.
|
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-боб. Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги
5-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни тўлов-контракт асосида ташкил этиш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонунчилик ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади. (50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир. (50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Тўлов-контракт асосида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширишда ўқитиш учун, жумладан илмий раҳбарлар ва консультантлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга оладиган ҳақ миқдори, шунингдек уни тўлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади. (51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 6-боб. Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар. Жойларга чиққан ҳолда мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) 53. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади: а) ўқишнинг биринчи йилида: Олдинги таҳрирга қаранг. диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши; (53-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши; Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги; (53-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги; диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. илмий ташкилот ёки таълим муассасаси семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги; (53-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) б) ўқишнинг иккинчи йилида: Download 106.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling