Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар


VI. ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ТИКЛАШ


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana04.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1165672
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ТАЪЛИМ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 01

VI. ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ТИКЛАШ
ВА АКАДЕМИК МОБИЛЛИК 
44. Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли Қарори билан 
тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, 
қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 
талаблари асосида амалга оширилади. 
45. Ўқишини бошқа олий таълим муассасасига кўчириб кетаѐтган 
талабаларга уларнинг университетдаги ўқиган ўқув семестрлари бўйича 
ўзлаштириш кўрсаткичлари ва тўплаган кредитлари акс эттирилган ва 
белгиланган намунадаги транскрипт тақдим этилади.
46. Факультет деканати томонидан ўқишини кўчириб келаѐтган ва 
тиклаѐтган талабаларнинг илгари ўқиган таълим муассасаси томонидан 
тақдим этилган транскрипт асосида унинг курси ва семестри белгиланади 
ҳамда бу ҳақда талаба расман хабардор қилинади.
47. Кредит-модуль тизими татбиқ этилмаган олий таълим 


13 
муассасаларидан, шу жумладан, хорижий олий таълим муассасаларидан 
ўқишини кўчириб келаѐтган, шунингдек, кредит-модуль тизими амалда 
бўлмаган даврда талабаликдан четлаштирилиб, ўқишини қайта тиклаѐтган 
талабаларнинг кредитлари мос курс ва ўқув семестригача бўлган даврдаги 
ўзлаштирган ўқув дастурлари асосида ҳисобланади ва қайд этиш 
ҳужжатларида расмийлаштирилади.
48. Ўқишини кўчириб келаѐтган ва тиклаѐтган талабанинг мос курси ва 
семестри қуйидаги қоидалар асосида белгиланади: 
тақдим этилган транскрипт, ўқиши кўчирилаѐтган (тикланаѐтган) 
таълим йўналиши (мутахассислик) ўқув режаси ҳамда фанлар каталоги, ўқув 
дастурлари (силлабус) асосида академик фарқлар аниқланади; 
ўқув режаси мажбурий фанлар блокидаги умумкасбий ва ихтисослик 
(мутахассислик) фанлари бўйича академик фарқлар 4 тадан ошган тақдирда 
ўқиши кўчирилаѐтган талабгорга мос курс ѐки ўқув семестри таклиф 
қилинади ѐхуд рад жавоби берилади;
академик фарқлар фақат тугалланган фанлар бўйича, фанлар каталоги 
ва ўқув дастурлари (силлабус) мазмуни асосида (фаннинг номланиши билан 
эмас) белгиланади. Бунда икки ѐки ундан ортиқ семестрларга тақсимланган 
фанларнинг ярмидан кўпи ўқитиб бўлинган бўлса, фан тугалланган 
ҳисобланади ва академик фарқ сифатида қабул қилинади; 
4 тадан ортиқ бўлмаган академик фарқлар, мутахассисликка оид 
бўлмаган фанлар, танлов фанлари ва бошқа таълим элементлари бўйича 
фарқлар мавжуд бўлганда, талабгор тегишли курс ва ўқув семестрига 
академик қарздор сифатида қабул қилинади; 
академик қарздор сифатида қабул қилинган талабага мазкур 
Тартибнинг 31-32-бандларида белгиланган қоидалар асосида қарздорликни 
қайта ўзлаштирилишига рухсат берилади; 
талабгор илгари ўқиган олий таълим муассасасидаги академик 
қарздорлиги мавжуд ҳолда ўқишини кўчириши (тиклаши) мумкин. Бундай 
ҳолда талабгор академик қарздор сифатида талабаликка қабул қилинади. 
Қарздорлик фани академик фарқ сифатида белгиланмайди. 
49. Академик мобилликни таъминлаш ва талабанинг кредитлари олий 
таълим муассасаси томонидан тан олинишида қуйидаги ҳужжатлардан 
фойдаланилади: 
фанлар каталоги; 
белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва 
сертификат. 
Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва 
университетда кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос 
ҳисобланади. 
Таълим тўғрисидаги келишувда академик мобиллик дастури давомида 
тўлов-контракт тўлови ва бошқа таълимга оид харажатлар учун тўловлар 


14 
қайси олий таълим муассасасига тўланиши белгиланади.
50. Талаба томонидан университет таълим дастури бўйича тўпланган 
кредитлар миқдори бошқа олий таълим муассасасида белгиланган таълим 
олиш натижаларига мувофиқ ўзлаштириладиган кредитлар миқдорига тенг 
ҳисобланади. 
51. Талаба жўнатувчи олий таълим муассасаси тавсиясига асосан қабул 
қилувчи олий таълим муассасасига академик мобилликни амалга ошириш 
учун зарур ҳужжатларни топширади. Жўнатувчи олий таълим муассасаси 
томонидан талабага белгиланган шаклдаги транскрипт тақдим этилади. 
52. 
Талабанинг академик мобиллик даврида ўзлаштирилиши 
белгиланган таълим элементларини жўнатувчи олий таълим муассасасининг 
розилигисиз ва у билан келишмасдан ўзгартириш мумкин эмас.
Хориждаги ҳамкор олий таълим муассасалари, марказлар ва 
ташкилотларнинг таълим дастурларида белгиланган таълим олиш 
натижалари жўнатувчи олий таълим муассасасининг таълим дастури бўйича 
таълим олиш натижаларига мос келиши ѐки уларни тўлдириши лозим. 
Мобиллик вақтида академик йил кўрсаткичлари таҳлил қилинади ва 
кредитлар тан олиниши белгиланади. 
53. Қабул қилувчи олий таълим муассасасида талаба томонидан 
ўзлаштириладиган ўқув элементларининг тўплами ва улар олий таълим 
муассасасининг таълим дастурига интеграция қилинганлиги таълим 
тўғрисидаги келишувда аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Қабул қилувчи олий таълим муассасасида ўзлаштириладиган кредитлар 
миқдори хорижда ўқиш даврига мутаносиб бўлиши керак.
Жўнатувчи олий таълим муассасаси томонидан мобиллик даврида 
талабанинг ўзлаштирган (тўлиқ ѐки қисман) кредитлари тан олинади.
Талаба жўнатувчи олий таълим муассасасига қайтиб келгач, мобиллик 
даврида тўпланган кредитлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалдаги 
тартиб-қоидалар асосида уни кейинги курсга ўтказиш ѐки курсда қолдириш 
белгиланади. 
54. Университет талабаларга академик мобиллик дастури бўйича 
режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш имкониятлари 
таъминланиш мажбуриятини олади. Бунда академик фарқларни бартараф 
этишда талабадан тўлов талаб қилинмайди.
55. Ҳамкор университетлар, марказлар ва ташкилотлар билан 
биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари доирасида академик 
мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувларни тузиш талаб этилмайди. 


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling