Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар
Download 1.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ТАЪЛИМ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 01
- Bu sahifa navigatsiya:
- GPA (Grade Point Average)
кредит тўплаш – таълим элементларини ўзлаштириш ва бошқа
ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини тўплаш; кредитларни бериш – малака ѐки унинг алоҳида қисмларига қўйилган талабларга мувофиқ эришилган таълим олиш натижаларига кўра талаба ѐки бошқа таълим олувчиларга кредитларни расмий тақдим этиш жараѐни; кредитларни кўчириш – талабаларнинг академик мобиллигини 3 таъминлаш мақсадида бир олий таълим муассасаси таълим дастури бўйича олинган кредитларни бошқа олий таълим муассасасига кўчириш ва тан олиш; GPA (Grade Point Average) – таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади: GPA = K 1 *U 1 +K 2 *U 2 +K 3 *U 3 …+K n *U n , бунда: K 1 +K 2 +K 3 …+K n K – ҳар бир фан/модулга ажратилган кредитлар миқдори; U – ҳар бир фан/модуль бўйича талаба тўплаган баҳо; ўқув режа – олий таълимнинг муайян бакалавриат таълим йўналиши ѐки магистратура мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги, соатлар ва кредитлардаги ҳажмини таълим даврининг тўлиқ муддати учун белгилайдиган ҳужжат; ўқув фани – таълим жараѐнида муайян таълим йўналиши ва мутахассисликлар бўйича ўзлаштирилиши зарур бўлган тегишли илмий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий соҳалардан саралаб олинган билим ва кўникмалар тизими; ўқув семестри – олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган қисми. Айрим ҳолларда ўқув семестри ўқув йилининг учдан бир қисмини ташкил этиши мумкин; ўқув йили – олий таълим муассасасида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври. Ўқув йили икки календарь йил билан белгиланади, масалан, 2021/2022 ўқув йили; Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling