2
“Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар”га ҳамда
Наманган давлат университети Уставига асосан ишлаб чиқилди.
3. Талабаларнинг кредит-модуль тизими бўйича
таълим натижаларини
баҳолаш ва назорат қилишнинг мақсади – юқори малакали, рақобатбардош,
мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар талабларига ҳамда
замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган кадрларни тайѐрлаш,
шунингдек, талабаларда мустақил таълим
олиш имкониятларини яратиш,
таълим сифати шаффофлигини таъминлаган ҳолда ўқув жараѐнларини
тизимли таҳлил қилиш, умумкасбий ва ихтисослик компетенцияларини
ривожлантириш, талабалар билимини баҳолашнинг шаффоф,
объектив ва
адолатли тизимини жорий этишдан иборат
4. Талабаларнинг кредит-модуль тизими бўйича таълим натижаларини
баҳолаш ва назорат қилишнинг асосий вазифалари куйидагилар ҳисобланади:
давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мувофиқ
талабаларда
тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги
даражасини назорат қилиш ҳамда таҳлил қилиб бориш;
талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг
асосий
тамойиллари: давлат таълим стандартлари ва малака талабларига
асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик,
ишончлилик, билимларни баҳолашда
шаффофликни таъминлаш;
ўқув материалининг талабалар томонидан тизимли равишда ва
белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;
талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш,
ахборот-ресурс манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
талабалар билимини объектив ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг
натижаларини ўз вақтида эълон қилиш;
талабаларнинг ўқув режаси доирасида комплекс ҳамда
узлуксиз
тайѐргарлигини таъминлаш ва бошқалар.
2. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
5. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
кредит – таълим олиш натижаларига кўра
талаба томонидан таълим
элементлари бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги.
Кредитлар қоидага мувофиқ бутун ва каср сонларда ифодаланиши мумкин;