Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1165672
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ТАЪЛИМ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 01

академик мобиллик – олий таълим муассасаси талабаларининг 
муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ѐки чет элдаги бошқа бир 
олий таълим муассасасига ўқиш мақсадида бориши; 
мобиллик дастури – икки ѐки ундан ортиқ олий таълим муассасаси 
ўртасида ўзаро таълим тўғрисидаги келишув асосида ташкил этилган 
академик мобиллик дастури
талабанинг шахсий таълим траекторияситалаба томонидан 
танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган 
компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш 
(маршрут). Таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар 
ѐрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил 
малака олишга олиб келиши мумкин
таълим дастури (фан) каталоги – олий таълим муассасаси тавсифи, 
кредит-модуль тизимига кириш, мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликлари, хизматлар ва ресурслар, ўқув фанлари 
дастурлари, аниқ таълим дастурлари элементлари тавсифи тўғрисидаги 



ахборот;
таълим натижалари – талаба томонидан ўзлаштирилган ва баҳо 
билан тасдиқланган малака даражасини акс эттирадиган, таълим жараѐнини 
муваффақиятли тугаллагач талаба ўзлаштирган кўникмалар ва уларни амалда 
бажариш қобилиятининг тавсифи; 
ўқиш юкламаси – талаба томонидан таълим элементлари (ўқув 
фаолияти)нинг барча турлари – маъруза, амалий машғулот, семинар, 
лаборатория иши, курс иш (лойиҳаси), малакавий амалиѐт, стажировка, 
илмий семинар, мустақил иш, аттестациялар (ўқув семестри якунлари бўйича 
ва якуний давлат аттестациялари)ни амалга ошириш асосида кутилган ўқув 
натижаларига эришиш учун зарур бўлган соатлар ҳажми; 
таълим элементлари – таълим дастурининг бир қисми бўлиб, таълим 
олиш натижаларига эришиш ва таълим дастурида кўрсатилган билимларни 
ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш бирликлари; 
транскрипт – таълим олишнинг тегишли даврида ўзлаштирилган 
кредитлар ва баҳоларнинг ҳарф ва рақамлардаги ифодаси кўрсатиб ўтилган 
фанлар рўйхатини ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат. 

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling