Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар
V. ТАЛАБАЛАРНИ КУРСДАН КУРСГА ЎТКАЗИШ, КУРСДА
Download 1.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ТАЪЛИМ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 01
V. ТАЛАБАЛАРНИ КУРСДАН КУРСГА ЎТКАЗИШ, КУРСДА
ҚОЛДИРИШ ВА ТАЛАБАЛИК САФИДАН ЧЕТЛАШТИРИШ 37. Талабанинг GPA кўрсаткичи ўтиш қийматига тенг ва ундан юқори бўлганда ҳамда ўқув йили бўйича барча фанлар ва бошқа таълим элементларини ўзлаштирилганда курсдан курсга ўтказилади. Қайта ўзлаштириш натижаси бўйича GPA кўрсаткичи ўтиш қийматини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Факультет декани томонидан курсда қолдирилган талабани ректор буйруғи билан таништиради ва унга курсни қайта ўқиш тартиблари ҳамда кейинги ўқув йилида ўқув семестрининг бошланиш санасини маълум қилади. Курсдан қолдирилган талабага шу ўқув йилида курсни қайта ўқишга рухсат берилмайди. 38. Курсда қолдирилган талабалар тегишли фан (лар)ни ўзлаштирмаган 11 ўқув семестри бошидан, фақат шу фан (лар)ни қайта ўқийди. Бунда тўлов- контракт қиймати мазкур Тартибнинг 31-бандида белгиланган қоидалар асосида ҳисобланади. 39. Курсда қолдирилган талабаларнинг курсни қайта ўқиши қуйидаги тартибда ташкил этилади: талаба тегишли ўқув семестри бошланишидан олдин (кузги семестр бўйича 25 август, баҳорги семестр бўйича 15 февралдан кеч бўлмаган ҳолда) курсни қайта ўқиш юзасидан университет ректори номига ариза билан мурожаат қилади; ариза асосида факультет декани талабанинг қайта ўқийдиган (ўзлаштирадиган) фан ва бошқа таълим элементлари рўйхати ҳамда уларга ажратилган кредитлар миқдорини ҳисоблайди, шу асосда ўқишнинг тўлов- контракт қийматини белгилайди ҳамда талабани хабардор қилади; талаба ўқишнинг белгиланган тўлов-контракт тўловини амалга оширгандан сўнг, унинг курсни қайта ўқишига рухсат бериш тўғрисида ректор буйруғи чиқарилади. Курсда қолдирилган талабалар кейинги курсларни фақат тўлов- контракт асосида ўқийдилар. 40. Талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади. 41. Тўлов-контракт асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди. Бироқ, жами таълим олиш муддати бакалавриат учун 1-курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 8 йилгача, магистратура учун 1-курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 4 йилгача, деб белгиланади. Мазкур муддатларда тегишли кредитларни тўпламаган ва фанларни ўзлаштирмаган талабаларнинг барча кредитлари куйдирилади ва талабалар сафидан чектлаштирилади. Бундай ҳолларда талабалар сафидан четлаштирилган талабалар ўқиши қайта тикланмайди. 42. Талабалар қуйидаги ҳолларда талабалик сафидан четлаштириладилар: а) ўз хоҳишига биноан; б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан; в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида); г) ўқув интизомини ва университетнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда 12 одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун; д) жами таълим олиш муддати давомида мос курс ва семестрларга ажратилган кредитларни тўплай олмаганлиги учун; е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаѐтганлар учун); ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан; з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди); и) вафот этганлиги сабабли. 43. Талаба мазкур Тартибнинг 6-банди, “а”, “б”, “в”, “ж”, “и” бандларига кўра талабалар сафидан четлаштирилганда унинг ўқиган муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда тегишли ўқув йили ѐки семестри учун олдиндан амалга оширилган тўловнинг қолган қисми тегишли тараф ѐзма мурожаатига кўра қайтариб берилади. Бунда, қайтариладиган тўлов миқдори ўқув йилининг охирига қадар қолган ойлар сонини тегишли ўқув йилига тасдиқланган тўлов-контракт миқдорининг ўн иккидан (битирувчи курслар учун ўндан) бир қисмига кўпайтириш орқали аниқланади. Талабанинг талабалар сафидан четлатилганлиги ҳақидаги буйруқ чиқарилган ойнинг охирги санасигача бўлган давр – талабанинг ўқиган муддати ҳисобланади. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling