Олий таълимнинг


Download 5.27 Mb.
bet126/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Функционал талаб — товарни сифатидан келиб чиқиб унга бўлган талаб.
Фьючерс — ҳозирги нархларда маълум микдордаги товарни келажакда маълум кунда етказиб бериш учун тузилган муддатли шартнома. Таваккалчилик билан боғлиқ бўлмаган активлар - актив томонидан тушадиган пуллар микдор олдиндан белгиланган миқдорда бўлиши.
Харажатлар (costs) — маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган сарфлар.
Чайқовчилик муҳити талаби (спекулятив) — нархни келажакда ортишининг кутилиши товарга талабни бугунги кунда ортишига олиб келади (товарни бугунги кунда истеъмол қилишдан нафлик ортади).
Чекли даромад (marginal revenue) - бир бирлик қўшимча товар сотишдан тушган қўшимча даромад.
Чекли махсулот (marginal product, MR) — бошқа омиллар сарфи ўзгармаганда бир бирлик бирор омилдан қўшимча фойдаланиш хисобидан ишлаб чиқарилган қўшимчг маҳсулот.
Чекли нафлик (marginal utility) — охирги ёки навбатдаги бирлик неъматни истеъмол қилишдан олинадиган нафлик.
Чекли технологик алмаштириш нормаси (marginal rate of technological substitution, MRTSxy) ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармаганда бир бирлик X омилини неча бирлик Y омил билан алмаштириш мумкинлигини кўрсатади.
Чекли трансформация нормаси (MRT) — биринчи товардан қўшимча бир бирлик ишлаб чиқариш учуп иккинчи товардан қанча воз кечиш кераклигини кўрсатади.
Шартномалар чизиғи — 2 истеъмолчи ўртасида иккита неьматнинг самарали тақсимланиш вариантларини ифодаловчи чизиқ.
Шахс талаби (individual demand) — битта истеъмолчининг товарга талаби.
Штакельберг мувозанати — бу дуополик шароитда лидер фирма билан эргашувчи фирма фаолият кўрсатганда лидер товар нарҳини ва ишлаб чиқариш ҳажмини мустақил белгилайди, эргашувчи фирма лидер фирмага мослашган ҳолда нарҳ ва маҳсулот ҳажмини белгилайди.
Эластиклик (elasticity) — талаб ва таклифга таъсир қилувчи омилларнинг ўзгариши натижасида уларни қанчага ўзгариши тушунилади (нархни, даромади, истеъмолчилар сони ва ҳоказо).
Эҳтиёж (needs) — инсонни, корхонани фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун зарур бўлган барча нарсалар. Эҳтиёж — бу инсонларни иктисодий фаолият билан шуғулланишига ундайдиган ички куч.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling