Олий таълимнинг


Download 5.27 Mb.
bet128/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Технологик карта



Кўриладиган саволлар

Ўқитувчи фаолияти

Талабалар фаолияти

1. Эҳтиёж ва унинг шахс фаолиятига таъсири

Қисқача буйруқ бериш. Чақириш фазаси.
Ўқитувчи талабаларнниг эҳтиёж, унинг турлари ва уларнинг инсон фаолиятига таъсири тўғрисидаги билимлари тўғрисида ахборот олиш мақсадида уларга саволлар беради.

Талабалар мавжуд билимларига асосланиб эҳтиёж, уларнинг турлари ва инсон фаолиятига таъсири тўғрисида ахборот беради.




Фаҳмлаш фазасига тушуниш фазаси.
Ўқитувчи талабаларга асосий дарсликдаги текстни ўқиб (66-76 бетлар) инсерт усулидан фойдаланиб эҳтиёж турлари, уларни шахс фаолиятига таъсири тўғрисидаги тушунчаларни ёзиш бўйича вазифа беради. Ўқитувчи вазифа беради: 7-8 кишилик гуруҳларга бўлиниб ёзиб олинган эҳтиёж турлари ва уларни инсон фаолиятига таъсири бўйича категорияли кўздан кечиришни тузиб чиқади.

Талабалар дарсликни ўқиб, инсерт усули асосида эҳтиёж, уни турлари тўғрисидаги тушунчаларни ёзиб олади. Талабалар эҳтиёж, уларнинг турлари ва инсон фаолиятига таъсири бўйича категорияли кўздан кечиришни тузади.




Мулоҳаза қилиш фазаси. Ўқитувчи саволлар беради: Эҳтиёж нима? Эҳтиёж турлари? Эҳтиёжни инсон фаолиятига таъсири, бозор талабининг асоси нима?

Кейин кичик гуруҳлар лидери ўз вариантларини презентация қиладилар. Талабалар кичик гуруҳлар таркибида ушбу саволларга жавоб тайёрлайдилар ва презентация қиладилар.




Ўқитувчи биринчи саволни якунлайди.

Талабалар берилган саволларни жуфт-жуфт бўлиб муҳокама қиладилар.

2. Нафлик ва нафлик функцияси.

Чақириш фазаси.
Ўқитувчи жуфт-жуфт бўлиб, муҳокама қилиш учун саволлар беради: Нафликни қандай тушунасиз? Нафлик функциясининг хусусияти ва турлари қандай? Умумий нафлик билан чекли нафлик ўртасидаги боғлиқлик.

Талабалар нафлик, нафлик функцияси, чекли нафлик бўйича ўз билимларини ёзишади.
Кичик гуруҳлар нафлик функцияси ва чекли нафлик.




Фахмлаш фазасига тушуниш фазаси.
Ўқитувчи 10 минут давомида мавзунинг асосий қисми бўйича кичик маърузалар ўқийди.
Ўқитувчи кичик гуруҳларга аниқ вазифалар белгилайди:
Умумий нафлик чекли нафликларни аниқлаш йўллари.

Талабалар дарсликларга жуфт бўлиб саволга дарсликдан жавоб қидирадилар. “Микроиқтисодиёт” (66-67 бетлар) кичик гуруҳлар ўқитувчининг сўрови бўйича саволларга жавоб берадилар.




Мулоҳаза қилиш фазаси. Талабаларга савол: умумий нафлик ва чекли нафлик кўрсаткичлари қандай аниқланади?

Талабалар аниқ берилган нафлик функцияси орқали умумий ва чекли нафликни аниқлайдилар ва ҳаётий мисоллар келтирадилар.




Ўқитувчи кичик маърузалар ўқийди (10 минут).
Саволлар беради:
Чекли нафликнинг иқтисодий моҳиятини очиб беринг.
Хулосада ўқитувчи мавзуни умумлаштиради ва фаол қатнашган талабаларга рейтинг балл қўяди.

Олинган натижалар бўйича чекли нафлик моҳияти очиб берилади.

3.Бефарқлик чизиғи ва чекли алмаштириш нормаси.

Чақириш фазаси.
Ўқитувчи жуфт-жуфт бўлиб муҳокама қилиш учун саволлар қўяди:
Бефарқлик чизиғи деганда нимани тушунасиз? Чекли алмаштириш чизиғи нима? Ўқитувчи бир нечта талабалардан ушбу саволларга жавоб беришини сўрайди ва уларни билими тўғрисида хулоса қилади (балл бўйича баҳоланади).

Талабалар бефарқлик чизиғи графигини чизадилар.
Кичик гуруҳлар чекли алмаштириш нормасини аниқлашади.




Фахмлаш ва маъносига тушуниш фазаси.
Ўқитувчи кичик маърузалар ўқийди (10 минут).
Ўқитувчи кичик гуруҳларга вазифа қўяди.
Чекли алмаштириш нормасини аниқлаш ва уни бефарқлик чизиғи бўйича ўзгаришини тушунтириб бериш.

Талабалар жуфт-жуфт бўлиб саволларга дарсликдан жавоб қидирадилар “Микроиқтисодиёт” (66-77 бетлар).
Ўқитувчи сўровига кўра кичик гуруҳлар саволларга жавоб берадилар.




Мулохаза қилиш фазаси.
Талабаларга савол:
Бефарқлик чизиғи қандай чизилади ва чекли алмаштириш нормаси қандай аниқланади.

Талабалар аниқ нафлик функциясига кўра аниқ бефарқлик чизиғини чизадилар ва унда чекли алмаштириш нормасини аниқлайдилар.




Ўқитувчи кичик маърузалар қилади (10 минут).
Саволларни қўяди:
Бефарқли чизиғи қандай чизилади ва чекли алмаштириш нормаси қандай аниқланади?
Хулоса қилиб ўқитувчи мавзуни умумлаштиради ва фаол қатнашган талабалар билимини балл бўйича баҳолайди.

Олинган натижаларга кўра талабалар чекли алмаштириш нормасини таҳлил қиладилар.

4. Бюджет чегараси бюджет чизиғи.

Чақириш фазаси.
Ўқитувчи талабалар жуфт бўлиб муҳокама қилиш учун саволлар қўяди:
Бюджет нима? Бюджет чегараси деганда нимани тушунасиз?
Бюджет чизиғи деганда нимани тушунасиз?
Ўқитувчи бир нечта талабалардан саволларга жавоб сўрайди ва уларнинг билимини балл билан баҳолайди.

Талабалар бюджет тенгламасини тузадилар. Кичик гуруҳлар: бюджет тенгламаси ёрдамида бюджет чизиғини чизадилар ва маъруза қиладилар.




Фахмлаш маъносига тушуниш фазаси.
Ўқитувчи кичик маърузалар қилади (10 минут).
Ўқитувчи кичик гуруҳларга вазифа қўяди:
Бюджет чегараси, бюджет тенгламаси, бюджет чизиғини тушунтириб беринг.

Талабалар жуфт бўлиб дарсликдан саволларга жавоб қидирадилар.
“Микроиқтисодиёт” (66-77 бетлар).
Талабалар ўқитувчи сўровига кўра жавоб берадилар.




Мулоҳаза қилиш фазаси.
Талабаларга савол:
Бюджет чизиғи қандай чизилади? Истеъмолчининг танлов соҳаси қандай аниқланади?
Ўқитувчи кичик маърузалар қилади (10 минут). Кейин саволлар беради:
Бюджет чизиғи хусусиятларини гапириб беринг?
Хулоса қилганда мавзуни умумлаштиради ва фаол қатнашган талабалар билими балл билан баҳоланади.

Талабалар аниқ берилган маълумотлар асосида бюджет тенгламасини ёзади, бюджет чизиғини чизади, истеъмолчининг танлов соҳасини аниқлайди.
Олинган натижалар таҳлил қилинади.




Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling