Олий таълимнинг


Товарнинг максимал ва минимал баҳоси


Download 5.27 Mb.
bet17/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Товарнинг максимал ва минимал баҳоси. Баъзи вақтларда бозор нархи давлат томонидан ўрнатилади. Нарх максимал дейилади, агар ўрнатилган нарх мувозанат нархдан кичик бўлса ( - мувозанат нарх) ва нархни максимал нарх дан юқори белгилаш таъқиқланса. Максимал нарх баъзи бир маҳсулотларга аҳолини ушбу маҳсулот билан маълум даражада таъминлаш мақсадида давлат томонидан ўрнатилади.

Талаб ва таклиф назариясига кўра, максимал нархнинг ўрнатилиши маҳсулот танқислигига олиб келади. Товар танқислигини давлат ўз заҳирасидан маҳсулотни бозорга чиқариш йўли билан ечади, яъни ўз заҳирасидаги миқдорда маҳсулот чиқариб талаб ва таклифни тенглаштиради.


Агар сотувчиларга товарни максимал нарх дан юқори нархда сотишга рухсат бўлмаса, таклиф миқдор билан чегаралангани учун, норасмий бозор (хуфиёна бозор) вужудга келади (расмда бу нуқта орқали ифодаланган ва бу бозорда товар норасмий бозор нархи да сотилади; мувозанат нархдан анча юқори бўлиши мумкин).
Маҳсулотнинг нархи минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта бўлса, (Ре-мувозанат нарх) (2.17-расм) ва нарх ни пасайтириш мумкин бўлмаса.


3.17-расм. Нарх минимал бўлганда маҳсулот отиқчалиги.
Бундай минимал нарх давлат томонидан, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. Минимал нархнинг ўрнатилиши, ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишига олиб келади ёки маҳсулотлар сотилмасдан омборларда тўпланиб қолишига олиб келади. Бу вазият 2.17-расмдаги графикда келтирилган, ортиқча маҳсулот ҳажми га тенг. Агар давлат маҳсулотни минимал нархдан паст нархда сотишга рухсат бермаса, бу ерда ҳам норасмий бозор вужудга келади. Графикдаги нуқта ортиқча маҳсулотни норасмий равишда мувозанат нархдан паст нархда ( нархда) сотилиши мумкин бўлган вазиятни кўрсатади. Шундай қилиб, талаб ва таклиф модели орқали бозор нархларини ўзгартиришнинг оқибатларини чуқур таҳлил қилиш мумкин.
Таянч иборалар.
Талаб чизиғи, таклиф чизиғи, талаб функцияси, таклиф функцияси, талабнинг ўзгариши, таклифнинг ўзгариши, талаб ва таклиф миқдорининг ўзгариши, бозор мувозанати, мувозанат нарх, максимал нарх, минимал нарх.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling