Назорат ва муҳокама учун саволлар
Микроиқтисодиёт фани нимани ўрганади?
Иқтисодиётнинг марказий муаммоси.
Ноёб ресурсларни тақсимлашнинг асосий тамойиллари.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи нимани ифодалайди?
Чекли трансформация нормаси нимани ифодалайди?
Тавсия этиладиган адабиётлар
/уломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд. Микроиқтисод. Инглизчадан таржима. –Т.: Шарқ, 2002.
3. Игнатьева, Моргунова. Микроэкономика. www.economics.ru
2-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ БАЗИС ТУШУНЧАЛАР (2-соат)
1. Иқтисодий эҳтиёж ва иқтисодий неъматлар.
2. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан фойдаланиш.
3. Позитив ва норматив таҳлил.
4. Товарлар оқими модели. Кичик доиравий айланиш
1. Иқтисодий эҳтиёж ва иқтисодий неъматлар
Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш мумкин.
Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). Умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин.
Реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади.
Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
Иқтисодий неъмат - бу эҳтиёжни қондириш воситаси.
Неъматлар челанган ва чекланмаган бўлиши мумкин.
Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради (автомобил, кийим-кечак, нон, пахта толаси ва бошқалар). Чекланган неъматлар иқтисодий неъматларни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |