Олий таълимнинг


Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар


Download 5.27 Mb.
bet7/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин. Одатда, бир-бирини босувчи товарлардан бири нархининг ошиши, бошқасига бўлган талабни ошишига олиб келади.
Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади.
Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган элементлар (ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар).
Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир.
Мисол. Фараз қилайлик, жамият иккита неъмат ишлаб чиқаради дейлик, яъни тракторлар ва дон маҳсулоти. Агар жамият барча ресурсларни дон маҳсулоти ишлаб чиқаришга сарфласа 5 млн.тонна дон маҳсулоти ишлаб чиқаради, агарда фақат трактор ишлаб чиқаришга сарфласа ундан 7 бирлик ишлаб чиқариши мумкин. Иккала неъматни бир вақтда ишлаб чиқариш комбинациялари қуйидаги жадвалда берилган.(2.1 - жадвал). 2.1 – расмдаги штрихланган соҳага ишлабчиқариш имкониятлари тўплами дейилади (расмда 0АВ соҳа).
2.1 - жадвал
Ишлаб чиқариш имкониятлари



Ишлаб чиқариш имкониятлари

Дон, млн. тонна

Трактор, дона

1

5,0

0

2

4,7

1

3

4,3

2

4

3,8

3

5

3,0

4

6

2,0

5

7

0,9

6

8

0,0

7

0АВ соҳа ичида жойлашган нуқталарда корхона ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланмаган. Масалан, К нуқтада 2 млн. тонна дон, 2 та трактор ишлаб чиқаради, лекин ресурсларни бир қисми ортиб қолади. 0 АВ соҳадан ташқарида ётган ҳар қандай нуқтага тўғри келадиган ишлаб чиқариш дастури мавжуд ресурслар билан таъминланмайди (масалан, L нуқта). Ишлаб чиқариш имкониятининг тўпламанинг чегараси бўлган АВ чизиқ ишлаб чиқариш имкониятлар чизиғини беради.
Ишлаб чиқариш имкониятлар чизиғи одатда қавариқ кўринишда бўлади. Бу шуни кўрсатадики, хар бир тракторни ишлаб чиқариш олдингисига кўра кўпроқ дон ишлаб чиқаришни қисқартиришни талаб қилади. Жадвалдан ва графикдан кўриш мумкинки, биринчи тракторни ишлаб чиқариш, дон ишлаб чиқаришни 0,3 млн. тоннага қисқартирилган бўлса, иккинчиси-0,4 млн. тоннага, учинчиси-0,5 млн. тоннага ва хоказо.

Дон, млн. т

Трактор, дона



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling