Олий таълимнинг


-расм. Соф монополияда фирманинг маҳсулотига талаб


Download 5.27 Mb.
bet77/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

10.1-расм. Соф монополияда фирманинг маҳсулотига талаб,
унинг чекли ва умумий даромади.
Монополистнинг мақсади максимал фойда олиш бўлса, у товар нархини хоҳлаганча ошира олмайди. Нарх ошиши билан маҳсулотга талаб камайиб боради, нарх ошиши маълум даражага етганда умумий даромад умумий харажатни қопламайди. Монополист қандай нарх стратегиясини тутишини билиш учун даромаднинг нархга кўра талаб эластиклиги билан қандай боғлиқлигини эслаш зарур бўлади. Талаб чизиғининг эластик бўлган қисмида нархнинг пасайиши умумий даромадни ўсишига олиб келади , эластиклик бирга тенг бўлганда умумий даромад максимумга эришади (MR=0), эластик бўлмаган қисмида нархнинг пасайиши умумий даромадни пасайишига олиб келади . Шуни тушунган монополист талаб чизиғининг эластик бўлмаган қисмида ҳаракат қилмайди.
Биз кўрсатамиз монополист ҳам рақобатлашган бозордаги фирма каби чекли ҳаракат билан чекли даромадни тенглигини таъминлайдиган ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарсагина максимал фойда олиши мумкин (10.2-расм). Расмда монополистнинг ўртача даромад чизиғи биpор талаби чизиғини беради. Маҳсулот нархи шу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ функция.


10.2- расм. бўлганда фойдани максималлаштириш графиги.

Графикдан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда чекли харажат чекли даромадга тенг бўлади. Талаб чизиғидан фойдаланиб маҳсулот ҳажми га мос бўлган бир бирлик маҳсулотнинг монопол нархи ни аниқлаймиз. Ушбу га тенг бўлган маҳсулот ҳажмида фойда максимал бўлишини кўрсатамиз. Маълумки, рақобатлашган бозорда мувозанатлик нуқтада эришилади. Графикда нуқта мувозанат нуқта ва унга мос келадиган ишлаб чиқариш ҳажми ва нарх .


Фараз қилайлик, монополист ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори бўлсин ва у дан кичик , бу ҳолатга мос келадиган нарх ҳам дан юқори ва чекли даромад чекли харажатдан катта .
Монополист маҳсулот ҳажмини дан оширса, у ҳар бир бирлик қўшимча ишлаб чиқарган маҳсулоти учун га тенг бўлган қўшимча фойда олиши мумкин, яъни у ўзининг умумий даромадини ошириши мумкин. Монополист маҳсулот ҳажмини ошириб, умумий фойдани ошириши мумкин то маҳсулот ҳажми га тенг бўлгунга қадар, маҳсулот ҳажми га тенг бўлганда, кейинги қўшимча бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотдан тушадиган даромад нолга тенг, нима учун деганда бўлади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда монополистнинг умумий фойдаси расмдаги штрихланган соҳага тенг бўлган миқдорга камаяди. Монополист учун миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам унинг умумий фойдасини камайтиради. ҳажмда чекли харажатлар чекли даромадлардан юқори . Агар монополист ишлаб чиқариш ҳажмини га нисбатан камайтирса, у ўзининг умумий фойдасини миқдорга оширган бўларди. Монополист маҳсулот ҳажмини дан га қадар қисқартириши натижасида умумий фойдани штрихланган соҳа миқдорида ошириши мумкин. ҳажмдан кейин маҳсулот ҳажмини қўшимча бирликка қисқартирилиши умумий фойдани оширмайди ( бўлади). Расмда билан ва ҳамда чизиқлар оралиғидаги соҳа монополистик томонидан кам миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариб ўта юқори нархда сотиш муносабати билан йўқотиладиган фойдани ифодаласа, маҳсулот ҳажми дан катта бўлгандаги ва билан оралиғидаги соҳа ниҳоятда кўп маҳсулот ишлаб чиқариб , паст нархларда сотилиши натижасида йўқотиладиган фойдани ифодалайди.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling