Олий таълимнинг


-расм. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи


Download 5.27 Mb.
bet8/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

2.1-расм. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи.

Ишлаб чиқариш имконияти чизиғи мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда хар хил миқдордаги товарлар комбинацияларини ишлаб чиқариш вариантларини ифодалайди. Бошқа томондан, ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи фойдаланилаётган техналогиянинг ривожланганлик даражасини ва ресурслардан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Шунинг учун ҳам, агар ресурслар ошса ёки техналогия такомиллашса, АВ чизиғи ўзига параллел равишда ўнгга, юқорига силжийди, яъни АВ ҳолатга ўтади (2.2-расм).


Агар ушбу иккита маҳсулотдан бирини ишлаб чиқариш технологияси такомиллашса (масалан, дон ишлаб чиқаришни), у холда АВ чизиғи А1В холатга силжийди. Агарда трактор ишлаб чиқариш технологияси такомиллашса (масалан дон ишлаб чиқаришни), у ҳолда АВ чизиғи А1В ҳолатга силжийди. Агар трактор ишлаб чиқариш кенгайса – АВ1 ҳолатга силжийди (2.3-расм).
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ҳар хил альтернатив вариатнлари мавжудлигини кўрсатади. Бу ишлаб чиқариувчилар маҳсулот таркибини танлаши учун муҳим ахборот ҳисобланади.

2.2-расм. 2.3-расм.


Ишлаб чиқариш имкониятларига мисол. Корхонанинг ишлаб чиқариш имконияти деганда – мавжуд технологиядан ва корхона ресурсларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ҳажми ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми тушунилади.
Ишлаб чиқариш имконияти чегаралари ишлаб чиқариш эгри чизиғини ифодалайди. Ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш омилидан фақат меҳнат қатнашган ҳолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, бир оила узумдан мусаллас ишлаб чиқаради ва дарахт шохларидан сават тўқийди. Оила ўз вақтини вино ишлаб чиқаришга ёки сават ишлаб чиқаришга сарфлайди. Қуйидаги 2.4-расмда оиланинг вино ва сават ишлаб чиқариш комбинациялари тасвирланган. Оила у ёки бу фаолиятга ҳар хил миқдорда вақт сарфлайди.
2.4-расмда штирхланган зона ишлаб чиқариш имкониятларин тўпламини кўрсатади. Ушбу соҳани горизонтал ва вертикал ўқлар орасидаги чегарасини кўрсатувчи эгри чизиқ ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғининг ётиқлиги чекли трансформация нормаси (ЧТН) ни беради, яъни у қўшимча бир бирлик вино ишлаб чиқариш учун қанча миқдорда сават ишлаб чиқаришдан воз кечиш кераклигини кўрсатади.



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling