Олий таълимнинг


Чекли трансформация коэффициенти


Download 5.27 Mb.
bet10/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Чекли трансформация коэффициенти оила бир товардан қўшимча бир бирлик ишлаб чиқариш учун иккинчи товардан қанча ҳажмда ишлаб чиқаришдан воз кечиш кераклигини билдиради. Демак, оила 10 литр вино ишлаб чиқаришга сарфлайдиган бир иш кунини сават тўқишга сарфласа, у 20 дона ортиқча сават ишлаб чиқариган бўлади.
Таянч иборалар
Бозор субъектлари, иқтисодий модель, иқтисодий неъматлар, ноёб неъматлар, ишлаб чиқариш имкониятлари, альтернатив харажатлар, иқтисодий эҳтиёж, трансакцион харажатлар, тадбиркорлик қобилияти, чекли трансформация нормаси.
Назорат ва муҳокама учун саволлар



  1. Микроиқтисодиёт фани нимани ўрганади?

  2. Иқтисодиётнинг марказий муаммоси.

  3. Ноёб ресурсларни тақсимлашнинг асосий тамойиллари.

  4. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи нимани ифодалайди?

10.Чекли трансформация нормаси нимани ифодалайди?

Тавсия этиладиган адабиётлар


1. Хамдамов К.С. Микроиқтисод. -Т.: ТДИУ, 2001.
2. Славин М.Б. Системнўй подход в микроэконимике. - М.: ТЕИС, 2001.
3. Н. И. Базўлев, С. П. Гурко, М. Н. Базўлева, А. К. Корольчук, М. Г. Муталимов, Л. Н. Новикова. Микроэкономика. Издательство: БГЭУ 2000 ISBN: 985-426-183-2.
4. ГУП Институт Микроэкономики при Министерства Экономики России. www.imce.ru
3-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ТАҲЛИЛИ АСОСЛАРИ (2-соат)
1. Талаб, унинг манбалари ва таъсир қилувчи омиллари.
2. Талаб қонуни ва талаб функцияси.
3. Таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар.
4. Таклиф қонуни, таклиф функцияси ва даврлари.


3.1 Талаб, унинг манбалари ва таъсир қилувчи омиллари.

Таклиф ва талабни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, жуда кўп ва кенг муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагилар кириши мумкин: жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири; нархларни назорат қилиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш; иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақини белгилаш; солиқларнинг, субсидияларнинг, импортга қўйиладиган пошлинанинг, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятининг чегаралашларнинг умумий иқтисодиётга таъсири ва ҳоказо.


Талаб ва таклиф орқали бозор механизмини ўрганиш, уларнинг графикларини таҳлил қилишдан бошланди. Маълумки, давлатнинг аралашувисиз, талаб ва таклиф мувозанат ҳолатга келади ва унга асосан товарнинг бозор нархи ўрнатилади ҳамда мувозанатни таъминлайдиган маҳсулотнинг умумий ҳажми ўрнатилади. Лекин, қандай қилиб, нарх ва маҳсулот ҳажми талаб ва таклифнинг баъзи бир характеристикалари билан боғланган? Қандай қилиб улар вақт бўйича ўзгаради ва қандай қилиб уларга умумий иқтисодий фаоллик, иш ҳақи харажатлари таъсир қилади? Нима учун талаб ва таклиф бозорлар (рақобатлашган, монопол, олигопол ва бошқа) бўйича фарқ қилади? Нима учун баъзи бир бозорларда товарлар танқис ва ҳоказо саволларга жавоб бериш учун талаб ва таклифнинг диаграммасини қарашдан бошлаймиз (3.1-расм).
Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархи кўрсатилган (сўмда). Абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган ва таклиф қилинган маҳсулот ҳажми кўрсатилган. Таклиф чизиғи (supply) қанча миқдорда ва қанақа ишлаб чиқариш нархида товарнинг бозорда сотилиши мумкинлигини кўрсатади. Таклиф чизиғи қанча юқорига кўтарилса, шунча нарх юқори бўлади ва шунга кўп фирмалар маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имкониятига эга бўладилар.


Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling