Таълим муассасаларида кафедра филиали фаолияти нималарга асосан ташкил этилади?=*Олий таълим муассасаси
ва корхона (ташкилот) ўртасида тузилган шартнома асосида.
Таълим муассасаларини аккредитациялаш-бу:=*Таълим муассасасини баҳолаш ва тан олиш бўйича тадбирлар тизими, шунингдек, улар тавсия қилган тайёрлов дастурларини мазмуни, тўлақонлигича, ўқитиш даражаси ва унинг сифатини тан олиш.
Таълим муассасаси сифат менежменти таълимни ташкил қилиш, зарур ресурслар билан таъминлаш ва бошқариш жараёнини қамраб олган комплекс тизим бўлиб, асосан: =Ўқув жараёнини назарда тутади.
Таълим муассасасида мониторинг ўтказишдан мақсад нима?=Таълимнинг ҳолати бўйича аниқ маълумотга эга бўлиш, фаолиятнинг натижаларини аналитик умумлаштириш, прогноз қилиш ривожланишини таъминлашдан иборат
Таълим муассасида электрон таълим муҳитини шакллантириш имкониятини берувчи таълим(ўқиш, виртуал таълим муҳити)ни бошқариш тизими қандай номланади?=LMS
Таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва маънавий сифатларнинг энг қуйи миқдори илмий асосларда белгилаб берилган расмий педагогик ҳужжат: =Давлат таълим стандарти ҳисобланади.
Таълим сифати – бу: =таълим олувчилар билимларининг нафақат таълим стандартларига мос келиши, балки ОТМнинг шу жумладан ҳар бир профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг таълим хизматларини таъминлаш йўналишларидаги муваффақиятли фаолият юритишидир.
Таълим сифати аввало: =*Таълим олувчига турли методикалар ёрдамида билимни етказувчи(профессор-ўқитувчилар таркиби)нинг сифати билан аниқланади.
Таълим сифати- бу:=*Олинган билимларнинг аниқ мақсадларга ва яшаш сифатини оширишга эришиш учун конкрет шарт-шароитларда ва жойлардаги зарурлигидир.
Таълим сифати таркибини нечтага ажратиш мумкин=* 3 тага яъни, таълим мазмун-моҳияти, таълим ва тарбия усуллари сифати ҳамда шахсларнинг билимлилик сифатига
Do'stlaringiz bilan baham: |