Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълим ва Мактабгача таълим вазирликларининг


Download 19.44 Kb.
bet1/4
Sana06.05.2023
Hajmi19.44 Kb.
#1435762
  1   2   3   4
Bog'liq
малакавий амалиёт Низоми


Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълим
ва Мактабгача таълим вазирликларининг
2019 йил “5” мартдаги 10-қ/қ-13-4-сон қарорига илова
Педагогика таълим соҳаси талабаларининг малакавий педагогик амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида
МУВАҚҚАТ НИЗОМ
Мазкур муваққат Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон ҳамда “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорларига мувофиқ олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда – ОТМ) бакалавриат таълим йўналишлари синовтажриба асосида малакавий педагогик амалиёти (кейинги ўринларда МПА деб юритилади)ни ўташ тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Малакавий педагогик амалиёт - таълим турлари учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш ишининг ажралмас қисми бўлиб, талабаларнинг касбий кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи педагогик жараёндир. Амалиётчиталабалар МПА даврида ўқув-тарбия жараёнининг барча томонларини таҳлил қилади ва бу МПА мактабгача таълим, давлат ва нодавлат умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа таълим муассасаларида амалга оширилади. МПА даврида амалиётчи-талаба амалиёт ўтаётган таълим муассасасида шарт-шароит ва ички тартиб қоидаларига мослашиш, педагогик жамоа билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади ва ОТМни тамомлагандан кейин иш билан таъминланиши назарда тутилади;
қабул қилувчи муассаса – давлат ва нодавлат мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда ўқув ишлаб чиқариш мажмуа(бирлашма)лари бўлиб, ОТМ амалиётчи-талабалар МПАни ўташи учун белгиланган қабул қилувчи муассаса билан ўрнатилган тартибда уч томонлама шартнома тузилган, амалиёт режа-жадвали ва дастурларини бажарилишини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган таълим муассасаси;

Download 19.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling