Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Ктесий. Ҳеродотнинг тарихий анъаналарини да-
вом эттирган бошқа бир юнон тарихчиси кичик 
Осиѐдаги Книд шаҳридан чиққан Ктесийдир. У мил. 
авв. V аср охири ва IV асрнинг биринчи ярмида 
аҳамонийлар саройида шоҳ Артаксеркснинг шахсий 
табиби сифатида 17 йил хизмат қилган. Қадимги юнон 
афсоналари таъсирида тарбияланган Ктесий подшо 
саройида Шарқ халқлари достонлари ва тари-

Ўша асар, том 1, 214.

Ўша асар, том 1, 214.
10-74
145


хига жуда қизиққан. Шунинг учун у Қадимги Шарқ 
давлатлари, шахарлари ва халқлари ҳақида талай маъ-
лумотлар тўплаб, "Ҳиндистон тасвири", "Персика", 
"Осиѐ солиғи ҳақида", "Ер тавсифи", "Тоғ ҳақида", 
"Дарѐлар ҳақида" асарлар ѐзган. Аммо уларнинг би-
ронтаси ҳам бизгача тўлиқ сақланиб қолмаган, 
кейинги давр муаррихлари баѐнида, айниқса 
Диодорнинг асарларида келтирилган парчалар 
орқали сақланган. Ктесий айниқса Ҳиндистон ва 
Бақтрия тарихига те-гишли маълумотларга катта 
эътибор беради. Чунки Ҳиндистон ва унга чегарадош 
Қадимги Бақтрия под-шолиги юнон тарихчиларининг 
фикрига кўра, дунѐ-нинг шарқий чегараларидаги 
охирги давлат бўлган. Унга чегарадош қадимги 
Бақтрия эса олтин ва лаъл, ложувард конларига бой 
ўлка бўлиб, унинг найзабоз ва камончи чавандозлари 
Эронда машхур эди.
Ктесий асарида тарихий воқеалар ривоятлар ден-
гизида омухталашган бўлса-да, айниқса Бақтрия, 
бақтрия халқи, унинг тарихига қизиқувчилар кўла-
мининг кенглиги билан қимматлидир. Ктесий Оссу-
рия подшоси Нин ва Бақтрия подшоси Оксиард (бош-
қа манбаларда Заратушра) урушлари ҳақида, Кир II 
нинг бақтрияликлар билан тўқнашуви тўғрисида 
ҳикоя қилади; Бақтриянинг жуда кўп истеҳкомлари ва 
қалъалари тўғрисида, унинг баланд ва мустаҳкам 
мудофаа деворлари билан ўраб олинган пойтахти 
Бақтра номли шаҳар бўлгани, унда подшо қасри жой-
лашгани тўғрисида маълумотлар келтиради хамда шу 
шаҳарни қамал қилган Оссурия подшоси Нин тўғри-
сида қуйидагиларни ѐзади: "Нин бақтрияликларга 
қарши юришни бошлаган. У Бақтриянинг қалъалари, 
аҳолисининг кўплиги ва жасурлиги ҳақида хабардор 
бўлиб, ўзига бўйсундирган халқлардан кўп сонли 
қўшинларни йиғиб олган. Шу қўшинларга сардор 
бўлиб, Нин Бақтрия юртига бостириб кирган, аммо 
вилоятдаги хилма-хил тоғ даралари ва йўллар уни 
қўшинларини бир неча қисмларга бўлишга мажбур 
қилган". Матн мазмунидан маълумки, Нин қўшин-
лари Бақтра шаҳри деворларини бузиб, қалъа ичига 
кира олмаган.
Кўп тадқиқотчилар томонидан шубҳа остига олин-
ган Ктесий маълумотлари археология тадқиқотларида
146 
, ' 
'


ўз тасдиғини топмоқда. Ҳозирги кунда Бақтрия туп-
роғида мил.авв. I минг йилликнинг биринчи ярмига 
оид 240 дан ортиқ қишлоқ-қўрғонлар, қалъалар ва 
шахар қолдиқлари топиб ўрганилган. Биргина Сурхон 
воҳасида жойлашган Кучуктепа, Пишактепа, Беш-
қўтон, Талашкан, Жондавлат, Бандихон, Бўйрачи, Қи-
зилча, Обишир, Шўртепа каби ѐдгорликларни эслаш 
кифоя. Улар мудофаа деворлари ва мудофаа буржлари 
билан мустаҳкамланган қалъа ва қўрғонлардир. 
Қадимги ахоли у даврларда суғорма деҳқончилик би-
лан шуғулланган. Уй-қурилиши, диний ва дунѐвий мо-
нументал бинолар қурилиши, кўп тармоқли ҳунар-
мандчилик ва савдо-сотиқ, айниқса кулолчилик, 
метал-лургия, заргарлик, тўқимачилик ва кўнчилик 
Бақтрияда 
юксак 
даражада 
ривожланганлигидан 
гувохлик беради.
"Авесто"да Бақтрия "энг яхши мамлакатлар ва ўл-
калардан бири бўлган, баланд байроқли, гўзал ўлка" 
деб таърифланса, юнон муаллифлари "минг шахарли 
давлат" деб атайдилар. Ҳеродотдан олдин "бақтрия 
халқи" тушунчасини буюк Эсхил "Форслар" трагедия-
сида ишлатади ва форсларда ѐш бақтриялик жангчи-
лардан Тенаган ва Аритом исмларини тилга олиб
уларни Саламин жангида (мил.авв. 480 йилда) 
қаҳрамонларча курашиб ҳалок бўлганини эслайди.
Урта Осиѐнинг қадимги халқлари ҳақида аниқ ва 
ишонарли маълумотлар Искандар тарихчилари ва 
улардан кейин ўтган юнон муаррихлари қаламига 
мансубдир. Мил.авв. 329 йилда македониялик Искан-
дарнинг Бақтрия ва Суғдиѐна ерларига ҳарбий 
юришларида, унинг қўшини билан бирга бўлажак 
тарихчилар — Птолемей, Аристобул, Онесикрит, Кал-
лисфен ва Харесслар хизмат қилиб, турли хил сиѐ-сий 
ва маданий вокеаларни ѐзиб борганлар. Аммо бу 
маълумотлар уларнинг ўзлари томонидан ѐзилган 
махсус асар сифатида бизгача етиб келмаган, улар-
дан кейинги юнон тарихчилари ва географлари кенг 
фойдаланганлар. Масалан, Диодор (мил. авв. 90-21 
йил-лар) «Тарихий кутубхона», Страбон (мил. авв. 64-
24 йиллар) «География», Помпей Трог (мил. авв. 1-
ми-лодий 1 аср) "Филипп тарихи" асарларини
Плутарх 
(милодий 
46-127 
йиллар), 
Клавдий 
Птолемейлар (милодий II аср) ўз ҳикояларини, 
Плиний (милодий I
147


аср) "Табиий тарих" номли китобини яратдилар. Ам-
мо Искандарнинг ҳарбий юришлари ҳақида кенг ва 
тўлиқ маълумотлар римлик Квинт Курций Руф (мил. 
авв. I асрнинг охири-милодий I аср ўрталари) ва юнон 
Арриан (милодий 90/95-175 йиллар) асарларида биз-
гача етиб келган. Арриан "Искандар юришлари", 
Квинт Курций Руф эса "Македониялик Искандар 
тарихи" асарларини яратган. Қуйида улар асарлари-
нинг М.Е.Сергеенко ва В.С.Соколовлар рус тилига 
ўгирган вариантидан баъзи парчаларни таржима қи-
либ келтирамиз.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling