Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси «Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти»


Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари,уларнинг такомиллаштирилиши мавзуси бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси (2-машғулот)


Download 392.95 Kb.
bet76/97
Sana21.06.2023
Hajmi392.95 Kb.
#1643792
TuriСеминар
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
3.Таълим технологияси

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари,уларнинг такомиллаштирилиши мавзуси бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси (2-машғулот)

Фаолият босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талабалар

I. Иккинчи дарс.
(2 соат). Мотивлаштириш босқич (10 мин.)

  1. Биринчи дарсда ўтилган масалалар бўйича блиц-сўров ўтказади (7-илова).

  2. Биринчи дарсда ўтилган масалаларни талабаларга қисқача эслатади.

Саволларга жавоб беришади.

II. Информацион босқич (билимларни актуаллаштириш ва ўзлаштириш)
(50 мин.)




Талабалар қисқача конспект қилиб боради.
Ёзиб олади ва босқичларни санайди ҳамда уларнинг мазмунини айтиб беради.
АСМнинг биринчи соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини санайди.

III. Якунловчи босқич. 20 мин.

  1. Ўтилган масалаларни умумлаштиради.

  2. Ҳар бир масала юзасидан тегишли хулосалар чиқаради ва уларни талабалага айтиб туради.




Талабалар керакли маълумотлар ва хулосаларни ёзиб олади. Хулосалар бўйича ўз фикрини билдиради.



12.1.3. Муаммоли маърузанинг технологик картаси. (3-машғулот)

Иш босқич-лари

Фаолиятнинг мазмуни




Ўқитувчида

Талабада

1 босқич кириш (10 мин)

1.1.Қишлоқ хўжалигида хўжалик маҳсулотининг баҳоланиш сиёсати бўйича мавжуд муаммоларни ва якуний хулосани шакллантириш.
1.2.Ушбу муаммога тегишли «Муаммоли вазиятларни» ва ҳар бир «Муаммоли вазият» бўйича оралиқ хулосаларни шакллантириш.
1.3. Муаммоли саволлар рўйхатини тузиш ва талабаларни тўғри жавобларни топишга йўналтириш.
1.4. Муаммога киришнинг усуллари ва воситаларини аниқлаш.

Маъруза мавзусини ўрганади.



2 босқич Асосий (60 мин)

2.1. Талабаларнинг билимларини савол-жавоб шаклида қуйидаги саволлар билан фаоллаштиради:
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарда маҳсулотларга нарх белгилашдан олдин қандай вазифалар бажарилади?
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотлар қандай бир биридан фарқ қилинади?
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор тизими қандай бўлади?
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарда нархлар қандай белгиланади?
2.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотнинг турли хил назарий ва амалий қарашларини тушунтириб беради. Талабаларни муҳокама қилинаётган муаммога жалб қилади, муаммони ечиш йўлларини шакллантиради.
2.3. Муаммонинг ечимини топишни ташкил қилади, талабалар билан биргаликда муаммонинг ечимини муҳокама қилади ва таҳлил қилади. Пайдо бўлган муаммоларни аниқлайди.
2.4. Муаммонинг ечимини қидириш усулларини ташкил қилади: Учунчи «Муаммоли вазиятни» шакллантиради. Муаммоли саволларни шакллантиради (1 (13.1.3) - Илова) ва ишлаш босқичининг хусусиятларини тушунтиради ҳамда гурух бўйича баҳолаш мезонлари ўтказилади (2 (13.1.3) - Илова).
2.5. Талабаларни 5-6 кишидан иборат гурухларга бўлади. Гурухларда ишлашни ташкил қилади.
2.6. Гурухларнинг ечими бўйича тақдимотнинг бошланишини эълон қилади. Гурухлар иш натижаларини муҳокама қилади. Талабалар билан ҳамкорликда жавобларнинг тўлиқлигига баҳо берилади. Жавоблар тўлиқ бўлмаган ҳолларда қўйилган муаммонинг ечими бўйича ўзи жавоб беради.
2.7. «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича аниқ рационал таклифларни ишлаб чиқишни ташкил қилади.
2.8. Учунчи «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича оралиқ хулосани шакллантиради.

Оғзаки жавоб беришади
Гурухларда ишлашади, муаммоли саволлар бўйича аниқ жавобларни шакллантиради (6 минутгача). Гурух бўлиб ишлаш натижаларини тақдим этади, бошқа гурухларнинг жавоб-ларига ўз фикрини билдиради, таҳлил ва муҳокама қилади.
«Муаммоли вазият» ечимининг оптимал ҳолати бўйича фикр билдиради.

Якуний босқич
(15 мин)

3.1. Ўқитувчи «Муаммоли вазият» ечимини топишдаги талабаларнинг ҳатти - ҳаракатини таҳлил қилади. Талабаларнинг кичик гурухда ишлаш ва муҳокама қилиш босқичидаги фаоллигига, тайёргарлик даражасига баҳо беради (3 (13.1.3) - Илова).
3.2. Натижаларга изоҳ беради.
3.4. Муаммонинг умумий ечими кейинги маъруза машғулотида давом этишини эълон қилади.

Хатоларни таҳлил қилади.






Download 392.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling