Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидагиўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Download 0.77 Mb.
bet26/28
Sana11.05.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1452597
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Matritsa va determinant

Муаммоли таҳлил

- муаммоларни ажратиш;муаммолар кўлами ва уларнинг таснифини шакллантириш.



Педагогик технология

– бу муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг мaзмyнидиp.

Педагогик фаолият -

ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолияти.



Сатр матрица

- (1 х n) ўлчамли матрица.



Тенг матрицалар

- А ва матрицаларнинг барча мос элементлари ўзаро тенг



Устун матрица

- (m х 1) ўлчамли матрица.



Ўқув дастури

ўқув режаси асосида ҳар бир ўқув фани учун тузилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанини ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий-сиѐсий йўналишини аниқлаб берадиган ҳужжатдир.



ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


Битирув лойиҳа ишини якунида қуйидаги хулоса ва таклифларга келинди:
1. Амалдаги “Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларидаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки мазмунига қўйилган давлат талаблари”ни ҳозирги кун талабидан келиб чиққан холда танқидий ўрганиб чиқиш ҳамда илғор хорижий тажрибалар, соҳага оид инновациялардан келиб чиқан ҳолда унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим.
2. Фаннинг ўқув дастури меъёрий ҳужжат сифатида Олий таълим муассасаларида таълим фаолиятининг асоси бўлиб хисобланади, унда ўқув фанлари бўйича талабалар томонидан ўзлаштириладиган асосий билим, зарурий кўникма ва малакалар назарда тутилади. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фанлар бўйича ўқув дастурларини тузишда методик кўрсатмалар ва йўриқномаларнинг мавжуд эмаслиги хозирги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолардан бири хисобланади. “Фан дастури нима”, “Фан дастурининг қандай турлари мавжуд”, ”Фан дастурининг тузилиши ва мазмуни қандай бўлиши керак”, “Фан дастури ким томонидан ишлаб чиқилади”, “Фан дастури ким томонидан тасдиқланади”, “Ўқув ва ишчи ўқув дастурларининг фарқи нималардан иборат” деган саволларга олий таълим муассасаларининг мутассадди ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан бир неча хил жавоблар берилмоқда.
Фикримизча, юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ва олий таълим муассасаларида ўқув дастурларини тузиш ва уларни бир меъёрга келтириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фаннинг намунавий ва ишчи ўқув дастурларини тартибга соладиган махсус “Йўриқнома” ишлаб чиқилиши ва амалга киритилиши лозим.
3. Олий таълим муассасаларида “Математика” фанини ўқитиш жараёнида инновацион таълим технологияларини кенг жорий этиш учун таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга инновацион таълим технологияларини оптимал қўллаш масалалари бўйича ўз сохасини етук мутахассисларини жалб этган холда махсус семинар тренинглар ташкил этиш лозим.
4. Ўтилган фанлардан олинаётган синов-назорат ассисментларини индивидуаллаштириш.
5. Тингловчиларга компьютерлардан фойдаланишни такомиллаштириш.
- интернетда ишлаш.
6. Малака ошириш базасида кейинги вақтларда нашр қилинган ўқув қўлланмалар ва дарсликлар кўргазмасини ташкил этиш.
Бу масалани ЎзМУ миқёсида ҳал қилинса янада яхши бўлар эди.
Асосий муаммолар:
1. Талабаларнинг базавий фанлардан (математика, физика, кимё, биология ва бошқалардан) билим даражасининг жуда пастлиги.
2. Техник воситалар ва моддий шароитни талаб даражасида эмаслиги.
Олиб борилаётган ишлар:
1. Дастурлар, ишчи режалар, дарсликлар ҳозирги кун талаблари бўйича қайта кўриб чиқилмоқда ва фанлараро ўзаро боғланиш йўлга қўйилмоқда (Интеграция).
2. Тестлар, ЖН, ОН ва ЯН саволлари такомиллаштирилмоқда.
3. Профессор ва ўқитувчилар қайта тайёрлов курсларида ўз малакаларини оширмоқдалар.
а) Касб бўйича.
б) Янги педагогик технология бўйича.
в) Ахборот технологиялари бўйича.
г) Милий истиқлол ғояси ва миллий мафкура бўйича.
4. Янги педагогик ва ахборот технологияни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling