Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Тавсифий метод. Тавсифий метод барча фанларда кенг тарқалган энг қадимги методдир. Илмий фактларни умумлаштириш ва улар асосида муайян қоидалар яратиш ҳам тавсифий методнинг асосини ташкил қилади


Download 0.55 Mb.
bet30/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Тавсифий метод. Тавсифий метод барча фанларда кенг тарқалган энг қадимги методдир. Илмий фактларни умумлаштириш ва улар асосида муайян қоидалар яратиш ҳам тавсифий методнинг асосини ташкил қилади.


Олинган натижаларни аниқлаштириш уни муайян системада тутган ўрнини белгилаш ҳам барча тадқиқотларнинг асосини ташкил қилади.
Тавсифий метод семантик ҳодисалар таҳлилидаги асосий усуллардан биридир. Лексик ва фразеологик бирликлар маъносини луғатларда изоҳланиши, морфема маъносини ва гап мазмунининг дарслик ва илмий адабиётларда изоҳлаб берилиши тавсифий методга асосланади.

Тарихий метод. Тил бирликларининг мазмун плани тез ўзгаради. Чунки унда атроф борлиқда ва онгимиздаги барча тарихий ўзгаришлар акс этади. Шунинг учун ҳам тил семантикасини тарихий метод асосида ўрганиш нафақат лисоний балки миллий, маданий, ижтимоий қийматга эгадир.


Тарихий метод бир аср давомида (19-аср) тил тадқиқотларида ҳукмронлик қилди. Ушбу метод бугунги кунгача ўз салмоғини йўқотмади. Тарихий метод семантик ўзгаришларнинг қонуниятлари, прнициплари ишлаб чиқилди ва ишланмоқда. Тарихий методнинг моҳияти шундаки, муайян тил ҳодисасининг турли тарихий даврлардаги ҳолати қиёсланади ва ундаги ўзгаришлар аниқланади. Қиёсан олинган даврлар ўртасидаги вақт қанча катта бўлса, ўзгаришлар ҳам шунча катта бўлади. Фонетик, грамматик сатҳдаги ўзгаришлар учун узоқ тарихий вақт керак бўлса лексик, семантик ўзгаришлар бир авлод сезиши мумкин бўлган вақтда ҳам сезилади. Бу давр ичида янги сўзлар ҳосил бўлади, айримлари йўқолади, маъноси сезиларли ўзгаришга учрайди. Ушбу ўзгаришлар ёзма ёдгорликлар асосида аниқланади ва тарихий, этимологик луғатларда акс эттирилади.
Лексик семантика соҳасида тарихий метод ёрдамида лексик бирликларнинг семантик структурасини аниқ ўрганиш, кўп маъноли лексеманинг бош ва ҳосила маъноларини аниқлаш, омонимларнинг юзага келиш сабабларини билиш, ўз ва ўзлашаган сўзлар ва уларнинг ўзлашиш вақтини белгилаш мумкин бўлади.
Тил ижтимоий ҳодиса бўлиб, у доимий ривожланишда, ўзгаришдадир. Тарихий метод нафақат тилнинг динамик ҳолатини, балки келгусидаги семантик ҳодисалар ҳақида олдиндан фикр юритиш, башорат қилиш имконини ҳам беради.
Қиёсий метод. Тадқиқот материалларини қиёслаш фаннинг турли соҳаларида ўрганиш объектининг яширин белги хусусиятларини аниқлашда энг самарали усулларидан биридир. Зеро, қиёслаш жараёнисиз билиш амалга ошмайди.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling