Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма
Download 0.55 Mb.
|
Хакимова Семасиология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун савол ва топшириқлар
Фоносемасиология ёки фоносемантика. Бу семасиологиянинг кўп тортишув-мунозараларга сабаб бўлувчи бўлимидир. Фоносемантикада фонетик бирликлар – фонемаларнинг маъно хусусиятлари ўрганилади. Маълумки, фонемалар бошқа тил бирликларидан фарқли равишда бир планли, яъни фақат шакл, ифода планига эга бирликлардир. Фонемалар морфема ёки лексема маъносини фарқлар экан, ўзи маъноли бирлик эмас. Фонемалар аниқ бир маъно билан боғлиқ бўлмайди. Лекин айрим ҳолларда, маълум шароитларда бир товуш ёки товушлар комбинацияси муайян маъно билан боғланганлигини (балки тасодифан) кузатиш мумкин. Бу ҳолатларга товушга тақлид (вов-вов, миёв, тарақ-туруқ), паронимия, халқ этимологияси, товушларнинг ранглар билан боғлиқлиги кабилар мисол қилиб кўрсатилади. Шу каби ҳолатларни ҳисобга олиб, фонемаларда ҳам маъно плани мавжуд деб ҳисобловчи тилшуносларнинг тадқиқотлари асосида фоносемасиология бўлими шаклланди.
Тил бирликларидан морфема, сўз бирикмаси, гап ва матннинг маъно хусусиятлари грамматик семасиологияда тадқиқ қилинади. Рус тилшуноси Никитин грамматик семасиологиянинг қуйидаги турларини ажратади: Категориал-грамматик семасиология. Бунда сўзларнинг грамматик маънолари, сўз туркумларининг семантик аспекти кабилар ўрганилади. Морфологик-грамматик семасиологияда сўз шакллари маъноси тадқиқ қилинади. Функционал-грамматик семасиология битта умумий категориал маъно ифодаловчи лексик, грамматик ёки турли сатҳ бирликларининг маъноси, яъни функционал-семантик категорияларни, майдонларни таҳлил қилади. Синтактик сатҳдаги семасиология билан мазмуний синтаксис шуғулланади. Лексик бирликлар маъноси лексик семантикада, фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари фразеологик семантикада тадқиқ қилинади. Айрим ҳолларда лексик семантика термини луғавий маъноли тил бирликлари бўлмиш ҳам лексема, ҳам фраземалар учун бирдай қўлланади. Назорат учун савол ва топшириқлар Семасиология нимани ўрганади? Семасиологиянинг асосий вазифаси нимадан иборат? Умумий семасиология нимани тадқиқ қилади? Хусусий семасиология нимани ўрганади? Фоносемантика ҳақида маълумот беринг. Грамматик семасиологиянинг қандай турлари мавжуд? Лексик семантика нимани тадқиқ қилади? Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling