Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич


БЕТОН, ТЕМИР БЕТОН ТУГРИСИДА ВА УНИНГ ХИМОЯ КАТЛАМИ


Download 346 Kb.
bet4/12
Sana19.04.2023
Hajmi346 Kb.
#1362831
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш

БЕТОН, ТЕМИР БЕТОН ТУГРИСИДА ВА УНИНГ ХИМОЯ КАТЛАМИ

Бетон бошка материаллар сингари сикувчи кучланишларга анча катта
каршилик курсатади, чузилишга жуда хам кам каршилик курсатади. Бетоннинг чузилишдаги мустахкамлиги сикилишдагига нисбатан 10-15 марта кичик. Шу сабабли бетон конструкциялари асосни мустахкамлашда, махсулияти чекланган иморатларнинг пойдеворларида, узини огирлигани кутариши мумкин булган деворларда ва шу каби шароитга эга конструкцияларда кенг кулланилади.
Олдиндан зурикгириладиган конструкциялар учун мустахкамлиги ва зичлиги юкори, чукиши ва тобташлашлиги чекланган бетонлар ишлатилади.
Бетоннинг физик-механик хоссалари коришманинг таркиби, богловчи ва тулдиргичларнинг тури, сув-богловчи нисбати, бетоннинг тайёрланиш усули,
ёткизилиши ва унга ишлов бериш усуллари, котиш шароитлари (табиий котиш, автоклав да ишлов бериб котириш), бетоннинг ёши ва бошкаларга боглик. Бетон учун материал танлашда, унинг таркибини белгилашда буларнинг хаммасини хисобга олиш керак.
Курилишда одатдаги огир бетонлар энг куп таркалган булиб, уларнинг
зичлиги 2200-2500 кг/м3, одатдаги зич тулдиргичлар кушиб тайёрланади. Зичлиги 2500 кг/м3 дан ортик бетонлар огир бетонларга киради. Улардан радиациядан химояланишда фойдаланилади ва хажмий массаси оширилган (магнетит, лимонит, барит, чуян питраси ва бошкалар) тулдиргичларнинг махсус турлари кушиб тайёрланади. Бетоннинг зичлиги 1800 кг/м3 дан юкори ва 2200 кг/м3 гача булганида енгиллаштирилган бетонларга киради, зичлиги 1800 кг/м3 булганида енгил бетонларга киради. Бетоннинг огирлиги говак тулдиргичлар кушиб (керамзит, аглопорит, пемза, туф, охак-чиганок ва бошкалар), ёки бетон аралашмасига говак хосил килувчи кушимчалар солиб, енгиллаштирилади.
Бетоннинг мустахкамлиги етарли даражада юкори булиши, арматура билан яхши тишлаши ва зичлиги юкори булиши арматурани занглашдан химоя килишини ва конструкциянинг узокка чидашини тахминлаш зарур. Бахзан кушимча равишда; сув утказмаслиги, сувга нисбатан чидамли булиш, совукка нисбатан чидамли булиш, утга чидамлилиги ва зангбардошлиги жуда юкори булиши огирлиги кам булиши, иссик ва овоз утказувчанлиги паст булиши каби талаблар куйилади.3
Темир-бетон конструкциялар утган асрнинг урталарида пайдо булди, уша асрнинг охиридаёк темир-бетондан тайёрланган ковургали ораёпмалар, дастлабки куприклар, кувурлар курилди. ХХ - аср бошида Москвада тусинсиз темир-бетон ораёпмалар, Николаев шахрида эса дунёда биринчи
марта темир-бетон маёк; кад кутарди. Кейинчалик темир-бетон конструкциялар бинолар ва иншоотларнинг яхлит конструкциялари тарзида
тобора кенг таркалди. 30 йилларнинг бошида биринчи марта олдиндан
зуриктирилган конструкциялар пайдо булди. Урушдан кейинги йилларда
йигма темир-бетон конструкциялар гуркираб ривожланди. Саноат
биноларида (устунлар, тусинлар, фермалар, аркалар), йирик панелли турар
жой ва жамоат биноларида, мухандислик иншоотлари (куприклар,
эстакадалар, гидротехника иншоотаари ва бошкалар) да темир-бетон
конструкцияларнинг кулланиши курилиш муддатларини анча кискартиради, таннархини камайтиришга олиб келади.



Download 346 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling