Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич
Download 346 Kb.
|
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш
Сопол буюмлари ва турлари
Сопол маҳсулотлари буюмнинг кимёвий ва минерологик таркибига ёхуд ишлатиладиган хом ашё турига қараб классификацияланади. Масалан, улар хом ашё тури ва миқдорига қараб, тупроқли фаянс, оҳакли фаянс, қаттиқ фаянс ва ярим чинниларга бўлинади. Тупроқли фаянс буюмлари қадимий бўлиб, кулолсозлик буюмлари номи билан юритилади. Агар улар сирланган ва гул чизилган бўлса, сирланган гулдор сопол номини олади. Милодий ХВ асрга келиб, машхур италиялик кулолсоз-хайкалтарош Лука дела Роббианинг сирланган сопол буюмларини ишлаб чиқаришдаги улкан ишлари туфайли бу соҳа Италиянинг Фаенца шаҳарларида тараққий килади. Гулдор кулолчилик буюмлари фаянс буюмлари деб атала бошланди. ХВИ асрларга келиб француз хайкалтароши Бернара Палиссининг тадқиқотлари асосида Италия фаянсининг янги тури-фламанд фаянси, ХВИ-ХВИИИ асрда эса Дельфте шаҳрида голланд фаянси яратилди. Бу буюмлар таркибига 80-85 % юқори ҳароратда эрийдиган лойтупроқ билан 15-20 % куйдирилган чақмоқтош кирган. Айрим холларда буюмларнинг оқлигини ошириш мақсадида таркибга чинни гули қўшилади. Чақмоқтош ўрнига эса табиий кварц ва қум ишлатиш мумкин. Унга суркаладиган сир эса енгил эрийдиган шаффоф ёки сидирга ширадан иборат. Унинг сополаки зич ва маҳкам бўлади. Фаянс - оқ ғовакли бўлиб, 9-22 % сув ютиш хусусиятига эга бўлган керамик буюм. Масса таркибига боғлиқ равишда у уч кўринишдаги фаянсга бўлинади: тупроқли (қадимги), оҳакли юмшоқ ва дала шпатли қаттиқ фаянслар. Булардан биринчи икки кўринишдагилари ғовакли, 19-22 % сув ютиш хусусиятига эга бўлиб, юмшоқ фаянс дейилади, учинчиси эса сув ютиш хусусияти 9-12 % га тенг бўлиб, қаттиқ фаянс дейилади. Оҳакли фаянс - юмшоқ фаянс ёхуд ўрта аср фаянси номи билан машхур. Бу фаянс турига «турк» фаянси, ярим фаянс буюмлари киради. Бу маҳсулотлар милодий Х-ХВИИИ асрларга оид булган форс сополсозлигига асосланган бўлиб, унинг таркибида 30-40 % ли гил, 30-50 % ли кварц, 0-10 % ли дала шпати ва 10-15 % оҳактош бўлган. Баъзи ерларда оҳактош ўрнига доломит минерали ҳам ишлатилади. Одатда уларнинг юзаси таркибида курғошин оксиди бўлган сир билан қопланади. Қўлланилаётган сир рангли, оқ ва шаффоф бўлиши мумкин. Қаттиқ фаянс - фаянс буюмлари орасида муҳим ўринни эгаллайди. Фаянснинг бу тури дала шпатили фаянс номи билан ҳам аталади. ХВИИИ асрнинг бошларида немис хунармандлари биринчи бўлиб бундай сопол буюмларни кашф этишди. Уларнинг массаси таркибига 45-65 % кулранг гилмоя, 25-40 % қумтош ва 8-15 % дала шпати киради. Гилмоя қисман чинни гили, дала шпати эса ишлаб чиқариш чиқиндиси билан алмаштирилиши мумкин. Шамотли фаянс буюмлари олишда масса таркибига кўп миқдорда шамот қўшилади. Шамотни ўз навбатида гили ёки бошқа алюминий (ИИИ) оксидига бой бўлган гилмояни юқори ҳароратда бир неча соат давомида қиздириш йўли билан олинади. Шамотли фаянс юзасига калин ангоб, сўнгра шаффоф бўлган сир суртилади. Ангобни ишлатишга шамотли фаянс таркибига кирувчи гилмоя восита бўлади. Одатда бу хом ашё ёгли ва ёпишқоқ бўлиши керак. Охирги хусусиятлар эса таркибида темир ва алюминий моддалари кўп бўлган гилларга мансуб. Файертон номи билан аталувчи шамотли фаянс массаси таркибига 25-45 % шамот киради. Ёгли гилмояга қўшилувчи бу модда заррачаларининг ўлчами 2-5 мм оралиғида бўлиши керак. Масса таркибига 4 % пегматит, 18 % қум тупрок, 3 % ўта юқори ёпишқоқ гил ва 0,1 % сода қўшилиши мумкин. Ярим чинни буюмларини ишлаб чиқаришда қаттиқ фаянсдаги каби хом ашёлар ишлатилади. У санитария-гигиена ва механика жиҳатидан қаттиқ фаянс билан чинни ўртасидаги оралиқ материалдир. Одатда ярим чинни таркибига 48-50 % гил ва каолин, 40-50 % кварц ва 5-10 % дала шпати кирган бўлади. Агар масса таркибига озроқ миқдорда пишиқликни оширувчи ва куйдириш интервалини катталаштирувчи доломит, магнезит ёки тальк қўшилса, бундай маҳсулотни магнезилли фаянс деб аталади. Қолипланган хом маҳсулотларнинг куйдириш процессини 30-60 % барит минералини масса таркибига кириш билан яхшилаш мумкин. Бундай махсулот баритли фаянс номи билан юритилади. Download 346 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling