Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич


ОЛОВБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ


Download 346 Kb.
bet9/12
Sana19.04.2023
Hajmi346 Kb.
#1362831
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш

ОЛОВБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ

ОЛОВБАРДОШ ТОШЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Оловбардош материаллар халқ хўжалигининг турли тармоқларида: мартен печлар қуришда, юқори ҳароратга чидамли иссиқлик агрегатларини қуришда, ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг қўлланилади. Уларнинг бир қанча турлари мавжуд. Масалан, кремнеземли, алюмосиликатли, магнезиалли, хромитли, цирконийли, углеродли, оксидли ва бошқа турлари.
Лой қоришмаси 100-110 оС га иситилганда ундаги эркин, кимёвий бирик­­малар сувлар буғлана бошлайди. Ҳарорат 450-650 оС га кўтарилганда кимёвий бириккан гидрат сувлар йўқолади ва сувли каолинит (А12О3 2СиО22О) сувсиз ҳолатга ўта бошлайди. 650-800 оС да каолинит парчаланиб гилтупроқ (А12О3) ва кремнийга (СиО2) ажралади.
Кальций ва магний карбонатларининг диссоциацияланиши (яъни, парча­ланиши) ва органик бирикмаларининг куйиб йўқ бўлиши 960 оС ҳаро­ратда рўй беради. Лойни 700-800 оС га қиздирганда у сувда таъсирланмай­диган, мустаҳкамлиги паст бўлган ғовак жисмга айланади.
Кўпгина лой ғиштлар, асосан 1000-1100 оС да пиширилади. Бунда лойдаги кўпгина моддалар парчаланади, ундаги газлар ва сув йўқолади. Сопол буюмни пишириш жараёнида ҳароратнинг янада кўтарилиши унинг зичлигини, мустаҳкамлигини оширади, бу эса ундаги осон эрувчан ва органик моддаларнинг эриши ҳисобига ҳосил бўлган тошсимон клинкерни ҳосил қилади.
Тупроқ деганда, тупроқ ҳосил қилувчи минераллар (гидроалюмосили­кат­лар) ва сув билан аралаштирилганда қайишқоқ эгилувчан хамирсимон лой ҳосил қилувчи бошқа минераллар аралашмаларидар ва қуритилган ҳолатда маълум мустаҳкамликка эришувчи, куйдиришдан кейин эса тошга ўхшаш хусусият касб этувчи хомашёдан ташкил топувчи тоғ жинсларининг майин, дисперс фракцияси тушунилади.
Тупроқларнинг юқори ҳарорат таъсири остида сув ютиш хусусияти 5 % дан кам бўлган зич ҳолатдаги тошсимон сополакка айланиш хусусияти пишиш (қизиб бирикиш) деб аталади.
Пишиш-тупроқларни фасадга (олд кўринишига) оид керамика буюмларини ишлаб чиқариш учун яроқлилигини аниқловчи асосий кўрсаткичларидан биридир.
Тупроқларнинг пишиш даражасига кўра, уларни кучли пишувчи, ўртача пишувчи ва пишмайдиган турларга бўлинади.
Кучли пишувчиларга-куйдиришдан кейин ўрта пишиб кетганлик аломатларисиз, 2 % дан кам сув ютиш хусусиятига эга сополак ҳосил қилув­чи тупроқлар киритилади.
Ўртача пишувчи тупроқларнинг ҳосил қилган сополагининг сув ютиш ҳусусияти 5 % дан ортиқ бўлмайди, пишмайдиган тупроқлар сополагининг эса сув ютиш хусусияти 5 % дан ортиқ бўлади.
Пишиш ҳароратига кўра тупроқлар паст ҳароратда пишувчи, (1100 оС гача), ўртанча ҳароратда (1100-1300 оС гача) ҳамда юқори ҳароратда (1300 оС дан юқори) пишувчи тупроқларга ажратилади.
Бунда осон эрувчан моддалар эриб, буюмдаги бўшлиқларни тўлғизади ва уни зичлайди. Натижада, буюм ҳажми бироз кичраяди. Бунга лойнинг олов таъсирида киришиши деб аталади. Лойда каолинит ва пишириш ҳароратини пасайтирувчи қўшилмалар миқдори кам бўлса, унинг оловбардошлиги ортади.
Тупроқ деганда, тупроқ ҳосил қилувчи минераллар (гидроалюмосили­кат­лар) ва сув билан аралаштирилганда қайишқоқ эгилувчан хамирсимон лой ҳосил қилувчи бошқа минераллар аралашмаларидар ва қуритилган ҳолатда маълум мустаҳкамликка эришувчи, куйдиришдан кейин эса тошга ўхшаш хусусият касб этувчи хомашёдан ташкил топувчи тоғ жинсларининг майин, дисперс фракцияси тушунилади.
Тупроқларнинг юқори ҳарорат таъсири остида сув ютиш хусусияти 5 % дан кам бўлган зич ҳолатдаги тошсимон сополакка айланиш хусусияти пишиш (қизиб бирикиш) деб аталади.
Пишиш-тупроқларни фасадга (олд кўринишига) оид керамика буюмларини ишлаб чиқариш учун яроқлилигини аниқловчи асосий кўрсаткичларидан биридир.
Тупроқларнинг пишиш даражасига кўра, уларни кучли пишувчи, ўртача пишувчи ва пишмайдиган турларга бўлинади.
Кучли пишувчиларга-куйдиришдан кейин ўрта пишиб кетганлик аломатларисиз, 2 % дан кам сув ютиш хусусиятига эга сополак ҳосил қилув­чи тупроқлар киритилади.
Ўртача пишувчи тупроқларнинг ҳосил қилган сополагининг сув ютиш ҳусусияти 5 % дан ортиқ бўлмайди, пишмайдиган тупроқлар сополагининг эса сув ютиш хусусияти 5 % дан ортиқ бўлади.
Пишиш ҳароратига кўра тупроқлар паст ҳароратда пишувчи, (1100 оС гача), ўртанча ҳароратда (1100-1300 оС гача) ҳамда юқори ҳароратда (1300 оС дан юқори) пишувчи тупроқларга ажратилади.
Техника асбоб–анжомлари ишлаб чиқаришда ҳам керамика материалла­рининг ўрни сезиларли. Айниқса, уларнинг оловбардош материаллар номи билан аталувчи турлари ўрнини бошқа материаллар эгаллай олмайди.
Оловбардош материаллардан: тоза каолинли лойдан олинадиган шамот­ли материал, кремнезём асосида олинадиган динасли материаллар энг кўп тарқалган, оловбардошлиги жуда юқори бўлган материаллар учун алюминий оксидлари (корундли ўтга чидамли), магний ва цирконий оксидлари ишла­тилади.
Россия олий таълим тизими классификацияга кўра улар қуйидагича олий таълим системасида ўқитилади ва мутахассисликка эга бўлади.

  1. Қурилиш керамикаси – ғишт, қувур ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  2. Қурилиш керамикаси – ғишт, қувур ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  3. Нафис керамика буюмлари – сопол ва чинни ишлаб чиқариш техно­логияси;

  4. Функционал керамика – резистор люминафор ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  5. Машиносозлик керамикаси – керамикадан ясалган двигатель, сунъий олмос ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  6. Иссиклиқ химояловчи буюмлар – иссиқлик изоляция буюмлари ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  7. Нафис керамика буюмлари – сопол ва чинни ишлаб чиқариш техно­логияси;

  8. Функционал керамика – резистор люминафор ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси;

  9. Машиносозлик керамикаси – керамикадан ясалган двигатель, сунъий олмос ва бошқалар ишлаб чиқариш технологияси; Оловбардош материаллар классификацияси кимё–минерологик таркибига кўра қуйидагича турланади:

  1. Кремнеземли буюмлар–динасли оловбардош буюмлар ва кварц шиша­си асосида олинган буюмлар;

  2. Алюмосиликатли буюмлар–ярим нордон ғишт, шамот ғишти ва юқори глиназёмли буюмлар;

  3. Магнезиалли буюмлар–магнезиалли ўтга чидамли буюмлар ва магне­зиалли оҳакли (доломитли) буюмлар;

  4. Магнезиал–шпинелли буюмлар–магрезит–хромитли ўтга чидамли бу­юм­лар, шпинелли буюмлар;

  5. Магнезиал–силикатли буюмлар–форстерит ўтга чидамли буюмлар ва бошқалар;

  6. Углеродли буюмлар;

  7. Карбид кремнийли буюмлар;

  8. Цирконли буюмлар–бадделентли ва цирконли оловбардош буюмлар;

  9. Оксидли буюмлар–бериллийли, магнийли, кальцийли ва бошқа оксид­ли оловбардош буюмлар;

  10. Кислородсиз буюмлар–нитридли, боридли ва бошқа оловбардош буюмлар;

Оловбардош материаллар кўринишига кўра 4 турга ажралади:
1. Ғишт шаклли оддий буюмлар;

  1. Фасонли мураккаб шаклли буюмлар;

  2. Йирик блокли буюмлар;

  3. Шакллантирилмаган материаллар–кукунлар, массалар, бетон аралашма­лари ва бошқалар;

Оловбардошлик хоссаларига кўра барча материаллар 3 группага ажра­лади:

  1. Оловбардошлиги 1580–1770 оС бўлган ўтга чидамли буюмлар;

  2. Оловбардошлиги 1770–2000 оС бўлган юқори ўтга чидамли буюмлар;

  3. Оловбардошлиги 2000 оС дан юқори бўлган ўта юқори ўтга чидамли буюмлар;

Оловбардош материаллар ғоваклилик нуқтаи назаридан 3 груҳга ажралади:
1. Юқори зич заррачали оловбардош буюмлар–ғоваклиги 3 % дан кам бўлади;

  1. Оддий оловбардош буюмлар–ғоваклиги 20-30 % атрофида бўлади;

  2. Енгил вазнли оловбардош буюмлар–ғоваклик 45 % дан юқори бўлади.5



    1. Download 346 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling