Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич
Қурилиш материаллари ва биноларнинг ўтга чидамлилиги
Download 346 Kb.
|
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш
Қурилиш материаллари ва биноларнинг ўтга чидамлилиги
Қурилиш материаллари ва конструксиялари ўтга чидамлилик даражасига кўра қуйидаги гуруҳга бўлинади: 1. Ёнмайдиган материаллар ва конструксиялар. 2. қийин ёнадиган материаллар. 3. Ёнадиган материал ва конструксиялар. қМ ва қ П-А, 5-70 "Бино ва иншоотларни лойиҳалашнинг ёнғинга қарши меъёрлари"га муво-фиқ, деворлари, ораёпмалари ва бошқа қисмлари қандай материал ҳамда конструксиялардан қурилган бўлишига қараб бинолар 5 гу- 125 гуруҳга ажратилади. Ўтга чидамлилик даражаси 1 ва 2 бўлган биноларнинг ҳамма асосий қисмлари ёнмайдиган бўлади. 1-2 даражали биноларнинг ички кўтарувчи деворлари бундан мустасно, улар қийин ёнадиган бўлиши мумкин. Бу биноларнинг асосий фарқи соатларда ўлчанадиган ўтга чидамлилик чегарасидир. Бу вақт ичида қурилиш конструксияларининг кўтариш қобилияти ёъқолмайди, уларда паррон ёриқлар пайдо бўлмайди ва оловга қарама-қарши томондага ҳарорат 220° га етмайди. Масалан, 1 даражали бинолар кўтарувчи деворларнинг ўтга чидамлилик чегараси 2,5 соатга, ИИ даражалиларда эса 2 соатга тенг. Ўтга чидамлилик даражаси ИИИ бўлган биноларнинг ҳамма қисмлари ёнмайдиган бўлади. Фақат биноларнинг пардеворлари, қаватлараро ёки чордоқ ораёпмалари қийин ёнадиган, ёпмаларни (томларни) кўтарувчи конструксиялари эса ёнадиган бўлиши мумкин. ИВ даражали биноларда катта бинони қисмларга ажратадиган эшик-деразасиз махсус ёнишга қарши деворларгина ёнмайдиган бўлади. Ўтга чидамлилиги ИВ даражали биноларнинг кўтарувчи деворлари, колонналари, пардеворлари ва каркасли деворларининг тўлдиргичлари қийин ёнадиган бўлади, чордоқсиз ораёпмалари эса ёнадиган бўлиши мумкин. Ўтга чидамлилиги В даражали биноларнинг ёнғинга қарши деворларидан ташқари ҳамма элементлари сувалмаган ёнадиган материаллар бўлади. Исталган ўтга чидамлилик даражасидаги биноларда қуйидагилар ёнадиган қилиб ишланиши мумкин: · чордоқли биноларда стропиллар; · томнинг кўтарувчи деталлари; · пардеворларнинг айрим конструксиялари; · поллар; · дераза тавақалари; · шип; · деворларнинг қопламаси; · эшиклар (ёнғинга қарши деворлардаги эшиклардан ташқари). Ўтга чидамлилиги ИИИ ва ИВ даражали, чордоқли биноларда эса томни қам ёнадиган қилиб ишлашга рухсат этилади. қуввати 1000 кВт дан юқори бўлган қишлоқ хўжалиги электрстансиялари ўтга чидамлилиги И, ИИ ва ИИИ даражали биноларда, қуввати 101 дан 1000 кВт гача бўлганлари ИВ даражали биноларда, қуввати 100 кВт гача бўлганлари эса В даражали биноларда жойлаштирилиши мумкин.Ёнғинга қарши деворлар ва минатқалар (6м)конструксияси 1- девор; 2- ёнувчи ёки оғир ёнувчи материал. Download 346 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling