Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич
КЕРАМИК ҚУВУРЛАР ТАРКИБИ ВА ХОМ АШЁСИ
Download 346 Kb.
|
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш
КЕРАМИК ҚУВУРЛАР ТАРКИБИ ВА ХОМ АШЁСИ
Керамик қувурларининг таркиби назарий жиҳатдан қараганда РО-А12О3-СиО2 системасининг ичида жойлашган бўлиб, унинг марказидаги нуқта таркиби 25 % А12О3-СиО2, 70 % СиО2 ва 5 % РО га тўғри келади. Бундай таркибга кўпгина гиллар жавоб беради, аммо қувур олиш учун уларнинг пишиш оралиғи тор бўлмаслиги зарур. Бундай оралиқ катта бўлган гилтупроқлар қаторига, масалан, МДҲ мамлакатлари худудларида жойлашган Ўекинск, Артемовск, Попасненск, Часовяр, Комарово, Дубровочка, Шероховичи, Дружковка каби конларнинг гиллари киради. Ишлатилаётган тупроқ таркибида пирит ва гипс бўлмагани маъқул. Улар куйиш жараёнида сульфит газлари ҳосил қилишлари туфайли брака олиб келувчи нотекис юза ва шишлар пайдо бўлади. Тупроқ таркибида 2-4 % ишқорий оксидларнинг бўлиши фойдали, чунки улар борлиги туфайли қувурларнинг пишиши пастроқ ҳароратда рўй беради. Керамик қувурлар пастроқ ўтга чидамли ёки қийин суюқланадиган заррачалари зич ёпишадиган гиллар асосида олинади 16-расм. Керамик қувурлар кимёвий таркибларининг РО-А12О3-СиО2 системасидаги ўрни. Ўтга чидамли гиллар одатда, техника учун ниҳоят зарур бўлган оловбардош буюмлар олишда қўл келади. Шунинг учун улардан қувур ясашда камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинади. Қувур ясашда ишлатиладиган гиллардан юқорироқ ёпишқоқликка эга бўлиш, пишиш оралиғи 50 оС ошиқроқ бўлиш талаб қилинади. Кўп вақтларда бундай тупроқлар таркибига 18-30 гача фоиз ҳисобида олинганда А12О3, 50 дан 70 гача СиО2, 1 дан 8 гача Фе2О3, 2,5 гача СаО, 0,5 дан 1,5 гача МгО, 1 дан 5 гача На2О + К2О кирган бўлади. Нометалл қувурлар асосан цилиндр шаклли бўлиб, қуйидагича номланиб характерланади: 1. Полимер материалли қувурларнинг диаметрлари одатда 30 см. гача боради. 2000 йиллардан бошлаб Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Германия-Швейцария-Ўзбекистоннинг “Хобас-тапо» номли қўшма корхонасида ҳозирги кунда узунлиги 6 м 10 см, диаметри 20 см дан 2 м 40 см гача борадиган, эксплуатация муддати 70 йил, босимга чидамлилиги 24 атм (кераклиги 6 атм) га тўғри келадиган ва сув таъминоти учун хизмат қиладиган шундай қувурлар кўплаб ишлаб чиқарилмоқда. 2. Асбоцемент қувурлар Республикада мавжуд бўлган 4 та цемент корхоналарида диаметри 5-50 см. гача бўлган ўлчамларда қувур шаклловчи машиналарда тайёрланмоқда. 3. Базальтли қувурлар қуйма тош олиш усулида чиқарилади, абразов материаллар ва пульпаларни узатиш учун хизмат қилади. 4. Темир-бетонли қувурлар пахта етиштирувчи вилоятларида суғориш тизимларининг асосини ташкил қилади. 5. Шиша қувурлар кимё, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатлари корхоналарида кўплаб қўлланилади. 6. Керамик қувурлар оқава ва дренаж қувурларидан ташкил топган. Улар сирланган ва сирланмаган бўлади. Улар ишлаб чиқариш ҳажми ва қўлланилиши жиҳатидан нометалл қувурлар ичида олдинги ўринлардан бирида туради. Download 346 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling