Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич
Download 346 Kb.
|
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш
5. ОЛОВБАРДОШ МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛАШ
Оловбардош маҳсулотлар тайёрлаш усулига кўра, шликер ёки эритмадан қуйилган, пластик формовка қилинган, яримқуруқ пресланган, пластикмас кукунсимон массадан жипслаштирилган. Тоғ жинси ва қуйма блоклардан арралаб ясалган турларга, термик ишлов берилиши жиҳатдан: куйдирилмаган (шамот ғишт) ва эритиб қуйилган (кварцли блок) маҳсулотларга, синдириб кўрганда юзасининг тузилишига қараб, майда толали ва йирик толали тузилишдаги буюмларга ажратилади. Қўйиш жараёнида майда зарраларнинг бир-бирига ёпишиш даражасига қараб, маҳсулот (ғишт) нинг танаси тош қотган ёки ковакли бўлиши мумкин. Танаси тош қотган ғишт мустаҳкам, синдирилган юзаси ялтироқ чиғаноксимон бўлади, очиқ ва туташган ғовакли бўлмайди. Танаси ковакли ғишт ялтирамайди, юзаси хира, бўзранг ва бирмунча ковак бўлади. Оловбардош ва юзали ғиштларнинг олинишда асосан таркибида алюминий оксиди кўп бўлган ва кимёвий формуласи гидроалюмосиликатга туғри келган оқ каолин тупроғи ҳамда тоғ жинсларининг барча тури қўлланилади. Масалан, шамот ғишт номли ўтга чидамли материалнинг олинишида ишлатиладиган тупроқнинг ҳароратга чидамлилиги 1580 даражада, ундаги алюминий (ИИИ)-оксидининг миқдори эса 28 % дан кам бўлмаслиги керак. Оловбардош материаллар асосан, юқори ҳарорат таъсирида эримаслиги билан ифодаланади. Бундан ташқари, ўтга чидамли ашёлар юқори ҳароратда куч таъсирига чидамли бўлиши Билан бирга деформацияланмаслиги ҳам керак. Шакли ва ўлчамига кўра «туғри» ва «қийиқ» нормал ғиштлар ҳамда оддий мураккаб, ўта мураккаб ва йирик блок-шаклдор буюмларга, ҳароратга чидамлилиги жиҳатдан тўрт гуруҳга бўлинади: Қийин эрувчан (эриш ҳарорати 1380-1580 оС); Ўтга чидамли (эриш ҳарорати 1580-1770 оС); Юқори ҳароратга чидамли (эриш ҳарорати 1770-2000 оС); Жуда юксак ҳароратга чидамли (2000 оС дан юқори бўлган). Юксак температурага бардош бера оладиган маҳсулотлар ва материалларнинг тури жуда кўп. Шундай материал олинадиган хом ашёнинг хили янада кўпрокдир. Саноат қурилишида ишлатиладиган оловбардош материаллар хом ашёнинг физик ва кимёвий табиатига, кимёвий-минералогик таркибига ҳамда тайёрлаш технологиясига қараб асосан саккиз группага ажратилади: 1. кремнеземли, 2. алюмосиликатли, 3. магнезиатли, 4. хромитли, 5. цирконийли, 6. углеродли, 7. оксидли, 8. кислородсиз моддадан иборат материалдир. Ҳар группа композиция ташкил этувчи асосий материалнинг ўзаро нисбатига қараб типларга ажратилади. 1-группага динасли ва кварцли типлар, 2-группага шамотли, юқори глинозёмли ва ярим нордон типлар, 3-группага магнезитли, форстеритли ва шпинели типлар, 4-группага хромитли, хроммагнезитли ва магнезитли типлар, 5-группага цирконийли ва цирконли типлар, 6-группага коксли ва графитли типлар, 7-группага оксидли, 8-группага карборунли ва бошқа типлар киради. Маҳсулотлар тайёрлаш усули, шакли ва ўлчамли, кўриниши, юксак температура ҳамда кислота таъмирига чидамлилиги ва бошқа хусусиятларига қараб группа ва турларга ажратилади. Тупроқларнинг пишиш даражаси миқдорий жиҳатдан ҳароратга оид пишиш оралиғи ҳамда пишиб чиқиш ҳолати оралиғини тавсифлайди. Ҳароратга оид пишиш оралиғи деб, ўта пишиб кетиш аломатлари кузатилиши ҳарорати (эриб суюқланиш ёки кўпчиш) билан куйдирилаётган тупроқнинг жадал равишда зичлашуви бошланган пишиш бошланиши ҳарорати орасидаги фарққа айтилади. Ўта пишиб кетиш аломатлари кузатилган ҳарорат билан материалнинг сув ютиш хусусияти 5 % га тенг бўлганидаги ҳароратлар (бу миқдордан пастда пишганлик ҳолати ётади) фарқи пишганлик ҳолати оралиғи деб аталади. Пишиш оралиғи-энг муҳим технологик кўрсаткич бўлиб, у буюмларни куйдирилишининг охирги палласи режимини аниқлайди, қайсики бунда куйдирилган буюм кондицион хусусиятга эга бўлади. Осон эрувчи тупроқларнинг энг паст пишиш оралиғи: 50-100 оС, энг юқориси эса 400 оС гача, булардан иккинчиси оловбардош тупроқларга хосдир. Download 346 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling