Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич


ОЛОВБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШ СОҲАСИ


Download 346 Kb.
bet11/12
Sana19.04.2023
Hajmi346 Kb.
#1362831
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш

ОЛОВБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШ СОҲАСИ
Оловбардош буюмлар ишлаб чиқаришда ҳам гранулометрик таркибни ҳисобга олиш зарур. Шундай қилинганда зич ва мустаҳкам оловбардош буюми олинади.
Керамика ва оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда аввало хом маҳсулот қуритилади. Ҳозирги пайтда маҳсулотларни қуритиш жараёни замонавий, қўл кучи ва қўл меҳнатидан холи бўлган камера, конвейер ёки туннел қуритгичларда 360-390 К иссиқлик ёрдамида олиб борилади. Қури­тиш вақти ҳам техника тараққиёти заминида борган сари қисқармоқда.
Оловбардош буюмлар ишлаб чиқаришнинг типик схемаси хом ашё (ўтга чидамли тупроқ, каолит, магнезит, кварцит ва бошқа) ларга олдиндан ишлов бериш, пишган ярим фабрикат олиш учун уларни (кварцитлардан ташқари) куйдириш, майдалаш, боғловчи компонент (шамотли оловбардош буюмда тупроқлар, динасли оловбардош буюмда оҳакли сув ва бошқа) ларни қўшиш, уларни аралаштириш, оғирлиги 3-25 кг ли буюмлар олиш учун шакллаш (пресслар ёрдамида ёки бошқа усулларда), қолиплардан чиқарилган буюмларни туннел ёки бошқа печлар ёрдамида 1300-1750 оС ли ҳароратда куйдириш.
Куйдирилмасдан ишлаб чиқариладиган оловбардош буюмлар ҳам мавжуд. Улар кўпинча йирик блокли кўринишда бўлади. Яна эритиб олинадиган оловбардош буюмлар ҳам бор. Шакллантирилмайдиган олов­бардош матери­ал­лар ишлаб чиқарилишида жараён уларни майдалаш ва компонентларни аралаштириш билан тугайди.
Оловбардошли ғиштлар асосан қора металлургия саноатида чўян ва пўлат эритиладиган домна, мартен, кислородли конвертор ва электр печларнинг ички деворларига ишлатилади. Шунингдек, пўлат қуйиш қурилмаларнинг чўмич, стакан, пробка ва втулкалари каби қисмлари ҳам шундай материаллардан ясалади.
Саноатдаги печларнинг ёки кўраларнинг пойдевори ва деворларига ҳам шамот, муллит-корунд, корунд каби материаллар ишлатилади. Кейинги вақтларда металл эритиш комбинатлари прокат цехларнинг улкан иситувчи печларида корунд ва муллит каби материалларни қўллаш катта иқтисодий самара бермоқда.
Динас ғиштлар иссиқлик таъсирида 15 % кенгаяди. Шунга кўра улар ҳам­ма вақт юксак температура таъсирида бўладиган иншоатларнинг гумм­базига, ҳаво иситгичларнинг иссиқлик тарқатувчи қисмларига ишлатилади. Печлар­нинг тез емириладиган қисмлари, пўлат қуйиш стаканлари магнезитли ғишт­лардан терилади.
Рангли металлургия саноатида ўтга чидамли материаллар қора метал­лургиядагига нисбатан камроқ ишлатилади. Жумладан, мис эритиладиган конвертор печ девори магнезитли ғиштдан терилади ва шлаклар таъсирига чидамлилигини ошириш мақсадида юзага юпқа қатлам магнетитли материал қопланади. Ёқилғида ишлайдиган кўралар, шу жумладан алюминий эритила­диган печлар, шунингдек, платина, титан, палладий, рутений каби металлар эритиладиган тигеллар учун цирконли ғиштлардан фойдаланилади.
Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларнинг ундан бир қисми саноат қури­лиш­ларида ишлатилади. Масалан, ғишт пишириладиган печлар, яъни даврий ва узлуксиз ишлайдиган хумдонлар асосан шамот ва динас ғиштлардан қурилади.
Биноларнинг ички ва ташқи безакларини тайёрлаш вақтида ишла­тиладиган қолиплар, томбоп черепицалар, керамика кошинлар, канализация учун ишлатиладиган қувурлар, санитария-техника буюмлари, қолаверса, ўтга чидамли материалларнинг ўзлари ана шундай печларда пиширилади. Гипс қайнатиладиган қозон, портландцемент тайёрланадиган айланма печ, оҳак­тош куйдириладиган шахта, шиша пишириладиган ванналарнинг юксак температура таъсирига учрайдиган қисмлари шамотли материаллардан ясалади.
Энергетика ва транспорт машинасозлиги корхоналарида, тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводларида, озиқ-овқат, кимё саноатлари корхоналарида, темир йўл ва бошқа соҳаларда ҳам ўтга чидамли материаллар тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Улардан циклон, радиотор, қувур, иссиқлик изолясияси ва вакуумга турғун деталлар тайёрлашда фойдаланилмоқда.
Масалан, цирконийли оксид реактив двигателларда коррозия ва эрозиядан сақловчи қатлам сифатида қўлланилмоқда. Атом реактори қуришда ҳам улар ишлатила бошланди.
Бериллий оксидидан ясалган конструктив элементлар ядро энергети­касида реакторларнинг секинлатгичлари ва қайтаргичлари вазифасини бажармоқда. Магний оксиди температурасининг кескин ўзгари­шига бардош беради. Шунинг учун реактив двигателларнинг айрим детал­лари, ракеталар­нинг конуссимон тумшуқ қисми шундай металлардан тайёр­ланади.
Электроника соҳасида ҳам бундай материаллардан кенг фойдала­нилмоқда.
Мамлакатимизда қора металл прокати ва цемент ишлаб чиқариш келгусида кўпайтирилади. Шунингдек, шиша, керамика буюмлари, рангли металлургия маҳсулотлари ҳиссаси ҳам ортади. Бу эса ўтга чидамли материалларни йилдан-йилга кўпроқ ишлаб чиқаришни тақазо этади.
Республикамизда саноатнинг ўтга чидамли материаллари, буюмлар ишлаб чиқарадиган тармоғини кенг ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон Геология вазирлиги тасарруфидаги Геология илмий-тадқиқод институтида, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Хабиб Абдулла­ев номидаги Геология ва геофизика институтида, Тошкент кимё-технология институти ва Геология вазирлиги «Химгеонеруд» трестида меҳнат қилаётган олимлар ва мутаҳасисларнинг фикрича, Ангрен каолини мазкур соҳа учун ноёб хом ашё бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда сифатли шамот тайёрлаш учун бир қанча тадбирларни амалга ошириш, чунончи, мавжуд технологияни Ангрен гилмоясига мослаб ўзгартириш, зарур қурилмалар ўрнатиш, гилмояни бойитиш зарур. Бу соҳада ишлайдиган малакали мутаҳассислар тайёрлаш масаласи аллақачон ҳал бўлган. Тошкент кимё-технология институтида куп йиллардан буён шундай мутаҳасислар етишиб чиқмоқда.6


Xулоса
Ҳар бир қурилиш майдонида ёнғин содир бўлишининг олдини олиш мақсадида бошқарма маъмуриятининг буйруғи билан иш юритувчилардан бири жавобгар шахс сифатида тайинланади.
Ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс мйдонда ёнғин содир бўлишини олдини олиш учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, давлат ёнғин назорат органларининг берган кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш чораларини кўриб, ишчи ва хизматчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил қилади.
Қурилиш майдончасида ишлаётган барча ишчи ва хизматчилар ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларини билиши, ёнғин содир бўлганда уни ўчиришни уддалаши шарт. Бунинг учун иш юритувчилар ишчилар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича тез-тез мулоқатлар ўтказиб туришлари лозим.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича мулоқат ва амалий машғулотларнинг ўз вақтида ҳамда тушунарли қилиб ўтказилиши қурилиш майдонларида ёнғин содир бўлишини олдини олишда асосий омиллардан ҳисобланади.
Қурилиш майдончасида газ ёки электр ёрдамида пайвандлаш ишларини бажариш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, шунингдек, электр симларини нотўғри ўтказиш, иситиш асбобларининг носозлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, халқ хўжалигига катта иқтисодий талофат етказилаяпти, айрим ҳолларда эса инсонлар тақдири билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар рўй бераяпти.
Қурилиш майдончаларида баъзи материалларнинг сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик ҳам ёнғинга сабаб бўлади. Сўндирилмаган оҳак ва хлорли оҳак солинган идишларга сув аралашса, у ерда 800 С гача иссиқлик ҳосил бўлади ва оқибатда ёнғин содир бўлишига олиб келади. Шундай хол кальций карбид солинган яшикларда ҳам рўй бериши мумкин. Древесина дарахтнинг пўстлоқ билан ўзак ўртасидаги қипиқлари тўпланиб қолиб, унга алиф ёки бошқа суюқликлар тушса ўзидан ўзи ёниб кетиши мумкин.



Download 346 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling