Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети физика-математика факультети 4 -босқич
ДЕВОРБОП, ТОМБОП, ДРЕНАЖ ВА БОШҚА МАҚСАДЛАР УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН КЕРАМИКА БУЮМЛАРИ
Download 346 Kb.
|
Бино иншоотлари қурилишидан ёнғиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керамик деворбоп материалларни эффективлик даражасига кўра билиш
ДЕВОРБОП, ТОМБОП, ДРЕНАЖ ВА БОШҚА МАҚСАДЛАР УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН КЕРАМИКА БУЮМЛАРИ
Қурилиш керамикаси буюмлари орасида деворбоп керамика, дренаж қувурлари ва черепица алоҳида ўринни эгаллайди (3-жадвал). Улар кўп тоннали буюмлар синфига мансуб бўлиб, ҳар бир шаҳар ва хар бир қишлоқда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади ва қувурчиларга узатилади. Керамик деворбоп материалларни эффективлик даражасига кўра билиш 3-жадвал.
Деворбоп керамика буюми қаторига оддий тупроқдан ясалган ғишт, тупроқдан ясалган ковакли ғишт, ярим қуруқ усули бўйича прессланган ковакли ғишт, юзали керамика ғишти ва тошлари, вазни енгил қурилиш ғишти, ковакли деворбоп керамика ғишти ва тошлари, блоклар, юзали блоклар, сирланган деворбоп керамика, ангоб юритилган деворбоп керамика, керамзит асосида олинган керамика блоклари ва бошқалар киради (2-расм). Деворларни қоплаш учун плиткалар (тахтачалар): а-квадрат; б-тўғри тўртбурчак; в-карниз детали; г-квадрат қияли; д-ташқи қовариқ кўриниш учун; е-ички ботиқ кўриниш учун; ж-шаклдор карнизга оид; з-ташқи бўртма кўриниш учун; к-ички ботиқлик учун карниз бурчаги.4 Бундан ташқари, лойли хом ашёни пишириб енгил бетонлар учун знг кенг тарқалган ғовакли тўлдиргич – керамзит олинади. Ҳар хил лойлар маълум ҳароратда пишади, шунга асосан улардан тайёрланган буюмларнинг ўтга чидамлилиги турлича бўлади. Лойнинг шу хусусиятига қараб осон суюқланадиган, қийин суюқланадиган ва ўтга чидамли лойларга ажратилади. Осон суюқланадиган лойларнинг таркибида жуда кўп қўшимчалар бўлади, 1350 оС дан паст ҳароратда суюқланади. Ғиштбоп лой деб аталадиган бундай лойдан ғишт, деворбоп тошлар ва черепица тайёрланади. Қийин суюқланадиган лойларнинг таркибида озгина қўшимчалар бўлиб, 1350-1580 оС ҳароратда суюқланади. Бу лойлардан қоплама керамик буюмлар, сиртга териладиган ғишт, канализация трубалари тайёрланади. Ўтга чидамли лойларда қўшимчалар деярли бўлмайди. 1580 оС дан юқори ҳароратда суюқланади. Улар ўтга чидамли материаллар тайёрлаш учун ишлатилади. Керамик материалларни ишлаб чиқариш технологияси қуйидагиларни ўз ичига олади: хом ашё материалларини олиш ва тайёрлаш, буюмларни қоплаш, қуритиш ва пишириш. Қуритиш ва пишириш керамика технологиясида энг муҳим операция ҳисобланади. Қуритиш ва пишириш режимининг бузилиши буюмнинг дарз кетиши ва тоб ташлашига сабаб бўлади. Девор ташқарисини қоплаш учун ишлатиладиган материаллар атмосфера таъсирига учрайди. Шунинг учун улар декоратив бўлишлари билан бирга совуққа чидамлилиги юқори бўлиши керак. Томбоп материаллар (шифер, темир тунка ва бошқалар) орасида керамикадан ясалган черепица муҳим материал ҳисобланади. Шифер вақт ўтиши билан дарз кетади ва синади, темир тунка ҳар йили суриш учун бўёк талаб қилади. Аммо тупроқ асосида ясалган черепица 100 йил ва ундан кўп ҳизмат қилади. Дренаж учун ишлатилувчи керамика қувурларининг ҳам аҳамияти катта. Улар батқоқли ерларни қуритишда мухим роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришда узунлиги 333 ва 5000 мм, диаметри эса 125 мм, сув ютувчанлиги 18 % - дан ошиқ бўлмаган, кислотага чидамлилиги 84 % - дан кам бўлмаган турлари кўплаб ишлаб чиқарилади. Download 346 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling