Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Корхонанинг электр таъминот тизимидаги алохида
Назорат саволлари
Реле химоясининг вазифаси нима? Реле химоясига қўйиладиган асосий талаблари нима? Оператив ток манбалари ва уларни вазифасини айтинг? Релеларнинг асосий турлари ва вазифаларини айтинг? Максимал ток химоя нима ва у ёрдамида қандай қурилмалар химояланади? 4.2. Корхонанинг электр таъминот тизимидаги алохидақурилмалар учун реле химоялариКуч трансформаторларини химояси. Релели химоя тизими куч трансформаторида фазалараро ва чулғам ўрамлариаро қисқа туташувларда, ер билан қисқа туташувда ҳамда уни нонормал иш режимларида трансформаторларни тармоқдан узиши ёки бу ҳақида сигнал бериши лозим. Трансформаторларга ўрнатиладиган химоя тури уни қуввати, вазифаси, ўрнатилиш жойидан келиб чиқиб аниқланади. 3-расмда қувват 63000 кВА бўлган куч трансформаторини релели химоя схемаси келтирилган. 4.3-расм. Қувват 63000 кВА бўлган куч трансформаторини релели химоя схемаси. Трансформаторни юқори кучланишли чиқишларига қисқа туташтиргич (КТ) ва ажратгич (А) ўрнатилади. Шикастланган трансформаторни химоя тизими ишлаб кетганда қисқа туташтиргични уланишга импулс берилади. 4.4-расм. Дифференциал бўйлама химоя схемаси. Қисқа туташтиргич уланиб трансформаторни юқори кучланиш чиқишларида сунъий қисқа туташув содир этилади, унинг таъсирида химоя тизими ишга тушиб линияни узади. Линия узилгандан сўнг ажратгич шикастланган трансформаторни линиядан узади. Сўнгра линия автоматик қайта улаш қурилмаси ёрдамида қайта уланади. Химоя схемаси ўзгарувчан оператив токда бевосита таъсирли РТМ ва РТВ релелари, билвосита таъсирли РТ-80 реле, газ релеси Г, кўрсатиш релелари РУ-21 (1У, 2У) ва оралиқ релеси РП-341 (П) асосида бажарилган. Трансформаторларни ички шикастланиш, юқори токлар ва ўта кучланишдан химоялашда асосан бўйлама дифференциал химоядан фойдаланилади. Дифференциал химояни ишлаш принципи химояланаётган участкани боши ва охиридаги токларни солиштиришга асосланган. Куч трансформаторларини юқори ва паст кучланишлари томонига ўрнатилган ток трансформаторларини оралиғи химояланаётган зона ҳисобланади. Агарда ток трансформаторларини характеристикалари бир хил бўлса ва трансформатор нормал иш режимида ишлаганда ток трансформаторларини иккиламчи чулғамидаги токи бир хил бўлади, уларни фарқи нолга тенг бўлади. Шунинг учун ток Т ва оралиқ П релеларини чулғамидан ток ўтмайди, химоя тизими ишга тушмайди. 4.4-расмда дифференциал бўйлама химоя схемаси келтирилган. Химояланаётган зонада (К2 нуқта) қисқа туташув содир бўлса ток трансформаторларини иккиламчи чулғамларида токлар фарқли юзага келади ва реледан ўтувчи ток уни ишга тушиш токига тенг ёки ундан катта бўлса реле ишга тушади, оралиқ релеси орқали шикастланган участка икки томонлама узилади. Дифференциал химоя ишончли, ўта сезгир ва тезкор ҳисобланади, лекин ташқи қисқа туташувларда химояни таъминламайди. Махсус токли химоя нол кетма-кетликда, трансформаторни нол симига ўрнатилади. У паст кучланиш томонда бир фазали қисқа туташувдан химоялайди, трансформаторни тармоқдан узади. Газли химоя трансформаторни барча ички шикастланишдан химоялайди. Ишлаш принципи чулғамлараро ва фазалараро қисқа туташувларда мойни қизиши ва газ ажралиб чиқишига ва мой сатхини камайишига асосланган. Газли химоя схемаларида ПГЗ-22, BF 80Q русумли релелардан фойдаланилади. 4.5-расм. параллел линияларни кўндаланг дифференциал химоясини схемаси. Ҳаво ва кабел линияларини химояси. Ҳаво электр узатиш линиялари момоқолдироқ, кучли шамол ва изоляторларни ифлосланишидан шикастланиши мумкин. Ер остига кўмилган кабелларнинг совитилиш шароитларини бузилиши, кабелнинг металл қатламини занглаши ва намлик сабабли шикастланиши мумкин. Бундай шикастланишлар ҳаво ва кабел линияларида фазалараро қисқа туташувлар ёки алохида фазани ер билан қисқа туташувини юзага келтиради. Линияни шикастланган участкасини дархол ўчириш учун релели химоядан фойдаланилади. Трансформаторларини нул нуқталари ерлаштирилиб ишлайдиган электр тармоқларида бир фазали ва фазалараро қисқа туташувларда химоя тизими линияни ўчиришга таъсир кўрсатади. Нул нуқталари изоляцияланган трансформаторлар билан ишловчи тармоқларда битта фазани ер билан қисқа туташувида химоя тизими сигналга таъсир этади. Линияларни химояси турли бўлади, уларни танлаш тармоқ кучланиши ва схемаси ҳамда истеъмолчиларни тоифаларига боғлиқ. Ишлаб чиқариш корхоналарини электр таъминоти учун бир томонлама таъминотли линиядан фойдаланилади. Уларда максимал ток химояси, токли кесиб қўйиш, параллел линияларни кўндаланг дифференциал химояси ҳамда ерга қисқа туташувдан химоя қўлланилади. 4.5-расмда параллел линияларни кўндаланг дифференциал химоясини схемаси келтирилган. Параллел линиялар нимстанция шинасига умумий виключател орқали уланган. Ҳар бир линияга ўрнатилган ток трансформаторларини иккиламчи чулғамлари, симлар билан ўзаро уланган. Ток трансформаторларини иккиламчи чулғамларига параллел қилиб тез таъсирли ЭТ-521 ёки РТ-40 ток релеси уланади. Реледаги ток биринчи ва иккинчи линиялардаги токларни фарқига тенг бўлади. Ip=I1-I2 (4.1) Нормал иш режимида Iр=0 бўлади. Агарда бирор линияда шикастланиш содир бўлса Iр0 бўлади. Iр ни қиймати релени ишлаб кетиш токига тенг ёки катта бўлса реле ишга тушади ва линия виключателини узишга таъсир этади. Кабел тармоқларида бир фазали ер билан қисқа туташувдан химоялаш нул кетма-кетли ток трансформаторлари билан бажарилади. Бундай трансформаторлар айлана ёки тўртбурчак кўринишида бўлади ва химояланаётган уч томирли кабелга кийгизилади. Трансформаторни чулғамига химоя релеси уланади. Нормал режимда линияни ҳар бир фазаси ерга нисбатан бир хил сиғимга эга бўлади. Бирор фазани ер билан қисқа туташувида химоя релеси орқали ток ўтади, химоя сигналга таъсир этади. Фазалараро қисқа туташувда эса химоя виключателни узишга таъсир этади. Электр двигателларнинг реле химояси. Халқ хўжалигида ҳар хил кучланиш ва қувватли асинхрон ва синхрон двигателлар кўплаб ишлатилади. Уларда қўлланиладиган реле химояси уларнинг кучланиш ва қувватидан келиб чиқиб танланади. Қуввати 2000 кВт гача бўлган юқори кучланишли асинхрон двигателни реле химояси 4.6- расмда келтирилган. Реле химоясини схемаси оператив ўзгарувчан оператив токда бажарилган ва схемада фазалараро қисқа туташув, бир фазали ер билан қисқа туташув, ўта юкланиш токи ва минимал кучланишдан химоя кўзда тутилган. 4.6-расм. Қуввати 2000 кВт гача бўлган юқори кучланишли асинхрон двигателни реле химояси схемаси. Фазалараро қисқа туташувдан химояда химояни ишга тушиш токи двигателни ишга тушириш токидан келиб чиқиб аниқланади. Бир фазали ер билан қисқа туташувдан химоя ер билан қисқа туташув токи 10 А дан катта бўлган двигателлар учун ўрнатилади. Нул кетма-кетли ток трансформаторидан келувчи сигнал ток релеси орқали оралиқ релесига (П), сўнгра узиш катушкасига (ЭУз) таъсир этади. Ўта юкланиш токидан химоялаш РТ-80 русумли реле билан бажарилади. Ўта кучланишдан химоялаш қайта улагични холатига мос равишда сигнал беришга ёки узишга таъсир этади. Бундай химоя техник сабабларга кўра ўта юкланиш содир бўладиган двигателларга ёки оғир шароитда ишга тушувчи двигателларга ўрнатилади. Минимал кучланишдан химоя виключател юритмасига жойлаштирилган РНВ русумли кучланиш релеси билан бажарилади. Юқорида санаб ўтилган химоялар, барча юқори кучланишли асинхрон ва синхрон двигателлар учун қўлланилади. Бундан ташқари катта қувватли синхрон двигателларда қўшимча химоя ва назорат турлари қўлланилади. Статик сиғимларни химояси. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган конденсатор батареяларини қисқа туташувдан химоялаш учун ПК типли сақлагичлардан ёки тез таъсирли РТМ типли реледан фойдаланилади. Ер билан қисқа туташувдан химоя оралиқ релеси (П) орқали узишга таъсир этувчи ток релеси (Т) билан амалга оширилади. С ақлагични эрувчан қуймасини номинал токи (Iэк) ва максимал токли химояни ишлаб кетиш токи (Iит) қуйидагича аниқланади. бу ерда: Iнк - битта ёки гурух конденсаторларни номинал токи, Iит - конденсатор батареясини номинал токи 4.7-расмда юқори кучланишли конденсатор батареяларини химоялаш схемаси келтирилган. 4.7-расм. Юқори кучланишли конденсатор батареяларини химоялаш схемаси. Конденсатор батареяларини бир фазали ер билан қисқа туташувдан химоя 2 хил холатда ўрнатилади: ер билан қисқа туташув токи 20 А дан катта бўлганда ва фазалараро қисқа туташув ишламаганда. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling