Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Электр таъминот тизимини автоматлаштириш


Download 1.66 Mb.
bet26/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

4.4. Электр таъминот тизимини автоматлаштириш




Электр таъминотида автоматлаштиришдан асосий мақсад саноат корхоналарини узуликсиз ишлашини таъминлашдир. Ҳозирги замон саноат корхоналари катта қувватли электр энергия истеъмол қилади, шунинг учун уларни ўчирилиши энерготизим ишига салбий таъсир этиши ва авария холатларини келтириб чиқариши мумкин.
Автоматлаштириш кўплаб нимстанцияларни навбатчи персоналсиз ишлашини таъминлайди, бу ўз навбатида улардан фойдаланиш сарф харажатларини камайтиради ва персонал айби билан бўладиган авариялар сонини камайтиради.
Саноат корхоналарининг электр таъминот тизимини автоматлаштириш тармоқ автоматика қурилмалари, электродвигателларни ўз-ўзидан ишга тушириш ва диспетчерлик бошқаруви билан таъминланади. Тармоқ автоматикасига автоматик қайта улаш (АҚУ) қурилмаси, резерв манба ва қурилмаларни автоматик улаш (РАУ) ҳамда ток ва частота бўйича автоматик юксизлантириш қурилмалари киради.
Автоматлаштириш қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблар бу схемани соддалиги ва ишончли ишлашидир.
Автоматик равишда резерв энергия манбаини улаш (РАУ).


4.8-расм. Электромагнит юритмали РАУ қурилмаси ва тармоқ схемаси.
Ишлаб чиқаришни электр таъминотида резерв энергия манбалари ва қурилмаларини автоматик ишга тушиши муҳим аҳамиятга эгадир. РАУ электр таъминотини узлуксизлигини таъминлайди. Бу ўз навбатида нимстанция схемасини соддалаштиради, линия ва трансформаторларни алоҳида-алоҳида ишлашини таъминлайди, қисқа туташув токини камайтиради, релели ҳимоя тизимини соддалаштиради ва ишчи ходимлар сонини камайтиради.
Ишлаб чиқаришда РАУ қурилмалари билан линия виключателлари, трансформаторлар, электро-двигателлар ва секцияли вўключателлар жиҳозланади. Биринчи тоифали истеъмолчилар учун РАУ ни қўллаш мажбурийдир.
РАУ қурилмаларини бошқариш занжири ўзгарувчан ва ўзгармас оператив токда ишлайди.
Ўзгарувчан оператив токли РАУ қурилмалари пружинали ёки юкли юритма билан жихозланган виключателли қурилмаларда қўлланилади.
Ўзгармас оператив токда ишлайдиган РАУ қурилмаси электромагнит юритмали виключатели бўлган қурилмаларда қўлланилади. Бундай электромагнитлар нисбатан катта қувватли электр энергия истеъмол қилади. РАУ қурилмасини автоматикаси ўзгармас ёки қувватли тўғрилагичларда тўғриланган оператив токда бажарилади. 4.8-расмда электромагнит юритмали РАУ қурилмасини схемаси кўрсатилган. РАУ қурилмасини ишга тушириш органи РН1, РН3 минимал кучланиш релеси ва РН2 максимал кучланиш релеси билан жиҳозланган.
Кутиш вақтини (tРАУ) бошқариш занжиридаги РB вақт релеси ҳосил қилади (4.8-расм, б). Бир мартали таъсирни П оралиқ релеси таъминлайди. Нормал иш режимида В1 виключател уланган, В2 эса узилган, шина ва резерв линияда кучланиш бор (4.8-расм, в).
РАУ қурилмаси қуйидагича ишлайди. Нимстанция шинасида кучланиш йўқолганда РН1 ва РН3 релелар ишга тушади, уларни РB вақт релеси занжиридаги контактлари туташади. Агарда Л2 линияда кучланиш бўлса РН2 релени контактлари ёпиқ холатда бўлади. tРАУ вақтдан сўнг PB вақт релеси ЭУз1 электромагнитни ўчириш занжиридаги контактлари туташади, B1 виключател узилади, уни B1.1 ва B1.2 ёрдамчи контактлари ажралади, ЭУл электромагнитни улаш занжиридаги В1.3 контакти туташиб В2 виключателни улайди.
Натижада нимстанция шинаси В2 виключател орқали Л2 резерв линиядан кучланиш билан таъминланади.
Электр энергия истеъмолчиларини автоматик қайта улаш (АҚУ)
Кучланишни ошиб кетиши, ажраткичларни нотўғри ишлатиш натижасида нотурғун қисқа туташув юзага келиши мумкин, бунда ҳимоя тизими ишга тушади. Қисқа муддатли катта юкланишларда трансформаторларни газли ҳимоя тизими ишлаб кетади. Бундай қисқа муддатли бўзилишлар ўз-ўзидан тузалади ва линия ёки трансформатор электр тармоққа қайта уланади. Электр таъминотидаги, қисқа муддатли узилишлар (линия, трансформатор, двигател ва бошқа механизмлар виключателлари баъзи механизмларни ишга туширишда узилади) автоматик қайта улаш (АҚУ) орқали камайтирилади. АҚУ нонормал иш режимини бартараф этишни тезлаштиради, тармоқни нормал иш режимини тиклашни тезлаштиради. АҚУ 1 ва 2 марталига бўлинади. Ишлаб чиқаришни электр таъминоти тизимида оддий ва юқори эффектли 1 мартали АҚУ дан фойдаланилади. Кўп мартали АҚУ 10 км дан узин линияларда, агарда қабул қилиш нимстанцияларида РАУ кўзда тутилмаган бўлса ишлатилади. АҚУ лар конструкцияси бўйича механик ва электрик ишга тушувчи бўлади. Улар ўзгарувчан ва ўзгармас токларда ишлайди. АҚУ вақти кичик бўлиши керак t0,5-1,5 с.
4.9-расмда РПВ-58 реле асосида ишлаб чиқилган АҚУ қурилмасини схемаси келтирилган.


4.9-расм. Электромагнит юритмани АҚУ схемаси.


Тармоқ виключателини нормал ишлаши, яъни уланиши ёки узилиши бошқариш калитидан (БК) оралиқ релелари (П2, П3) орқали амалга ошади. Тармоқ виключателини ҳар қандай узилишида ҳам П4 реле энергия билан таъминланади ва уни РПВ-58 занжиридаги контактлари ёпиқ холатда бўлади.
Тармоқ виключатели авария сабабли химоя қурилмаси томонидан узилганда РПВ-58 реле занжиридаги П7 контакти туташади ва АҚУ қурилмаси ишга тушади. П1 реле занжиридаги В1 контакт туташади, натижада конденсатор (С) зарядсизланади. Конденсаторни зарядсизланиш вақти давомида (қисқа вақт давомида) П1 реле ишчи холатида бўлади. Реле П1 ва П5 контактлари электромагнитли улаш контакторини (ЭУл) энергия билан таъминлайди ва у тармоқ виключателини улайди, яъни АҚУ содир бўлади.
Виключател улангандан сўнг ажралувчи контакт В, ажралади, реле П4 ишдан тўхтайди ва уни В занжиридаги контакти ажралади. Қурилма схемасида П4 реле занжиридан ўтувчи токни чегаралаш мақсадида релега кетма-кет қилиб қаршилик уланган, чунки П1 ва П5 контактлар ёпилмасдан ЭУл ишлаб кетмаслиги керак.
Схемада агарда АҚУ содир бўлмаса, тармоқ виключателини такрорий улаш кўзда тутилмаган. Агарда виключател БК билан узилган бўлса АҚУ қурилмаси занжиридаги П7 релени контакти очиқ холатда бўлади ва АҚУ содир бўлмайди.

Назорат саволлари





  1. Автоматлаштиришдан мақсад нима?

  2. РАУ қўллаш қандай ахамиятга эга?

  3. РАУ ни қандай турларини биласиз?

  4. АҚУ ни қўллашдан мақсад нима?

  5. АҚУ ни қандай турларини биласиз?




Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling