Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Электр ускуналарда ерлаштириш қурилмаларини ҳисоблаш
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
3.11. Электр ускуналарда ерлаштириш қурилмаларини ҳисоблашЕрлаштириш қурилмаларини ҳисоблашда ерлаштиргичлар тури, сони ва ўрнатиш жойи, ҳамда ерлаштирувчи ўтказгичларни кесим юзаси аниқланади. Ушбу ҳисоблаш натижасида ерлаштириш қурилмаси учун режаланган қаршилиги ЭҚҚ талаби асосида аниқланади. Ерлаштиргичлар атрофидаги ер бир жинсли эмас. Қум, қурилиш аҳлатлари ва ер ости сувлари ерни қаршилигига сезиларли даражада таъсир этади. Шунинг учун ЭҚҚ бўйича ерни солиштирма қаршилиги бевосита ерлаштиргичлар жойлаштириш худудида ўлчашлар асосида олиш тавсия этилади. Ўлчашлар натижасида олинган солиштирма қаршилиги асосий кўрсатгич бўлиб ерлаштириш қурилмани қаршилигини мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиш керак. Баҳор ва куз мавсумига нисбатан ёз ва қиш мавсумида ер солиштирма қаршилиги кўп бўлади ва бу ўзгаришлар кўпайтириш коэффициенти ёрдамида ҳисобга олинади. Коэффициентни учта қиймати мавжуд: 1- солиштирма қаршиликни энг минимал қиймати (нам ер, ўлчашдан олдин кўп миқдорда ёмғир ёғган вақти); 2 – солиштирма қаршиликни ўртача қиймати (ер ўртача намланган); 3– солиштирма қаршиликни энг катта қиймати (ер қуруқ, ўлчашгача ёмғир бўлмаган). Ерлаштиргичлар ўрнатилган жойида солиштирма қаршиликни ҳисобий қиймати; =из, (3.76) бу ерда: из – ўлчаш натижаси бўйича ер солиштирма қаршилиги; - қаршиликни кўпайтириш коэффициенти. Ўлчов натижасида олинган жадвалдан таҳминан ерни солиштирма қаршиликлар ҳисоблаш учун олинади. Кўпайтириш коэффициенти ҳисобий катталикларини тупроқ таркиби ерлаштиргичларни ер сатҳидан чуқурлигига асосан 2 жадвалда келтирилган. Ерни ҳисобий солиштирма қаршилиги аниқ бўлса якка ерлаштиргич қаршилигини топиш мумкин. R0=(0,366 L) Lg (4Ld), (3.77) бу ерда: L- вертикал ерлаштиргич узунлиги, м; d-ерлаштиргични диаметри, м: Ҳисоблаш учун соддалаштирилган ифодадан фойдаланиш мумкин: R0пр=0,00227 (3.78) бу ерда: ерлаштиргич юмалоқ пўлатдан узунлиги 5 м ва диаметри 12 мм олинган. R0.у=0,0034 ; (3.79) бу ерда: ерлаштиргич бурчакли пўлатдан 50 х 50 х 5 узунлиги 2,5 м R0.тр= 0,00325 (3.80) бу ерда: ерлаштиргич пўлат қувурдан узунлиги 2,5 м ва диаметри 60 мм. Вертикал ерлаштиргичлар сони R0=R1 ва R=R3 қийматлари бўйича аниқланади: n=R0 (R3), (3.81) бу ерда: n- экранлаш коэффициенти. 3.2 жадвал
Ерлаштиргичлар ўртасида масофа а ва а L нисбати ўзгарса, ерлаштиргичлар сони янги белгиланган фойдаланиш коэффициенти бўйича аниқланади. Ерлаштиргичлар ўзаро бир-бирига металл полоса ёрдамида уланади ва уларни қаршилиги Rg, ерлаштиргичлар умумий қаршилиги R ерлаштириш қурилмаси қаршилиги R3 дан кўп бўлса RП қиймати ҳисобга олиниши керак ва меъёрга келтирилади: Rп= Ln , (3.82) бу ерда: Кпr-горизонтал полосалар фойдаланиш коэффициенти (аL нисбатига боғлиқ ва таҳминан 0,750,89 га тенг); lп, вп – полосани узунлиги ва эни, см; tп – полосани жойланиши чуқурлиги ,см. Ерлаштиришни бир-бирига улаш учун ишлатилган полосани қаршилигини эътиборга олинса вертикал ерлаштиргичлар сони камайтирилади. Тарқатиш қаршиликни ҳисобий қиймати R3 танланганда сунъий ерлаштиргич қаршилиги Rп аниқланади албатта табиий ерлаштиргичлар қаршилиги ҳисобга олинади: Ru =R3 R2 (Rе-R3) (3.83) Сунъий ерлаштиргични қаршилиги вертикал ерлаштиргичлар ўтказувчанлиги 1R ва горизонтал ўтказувчанлиги 1Rп йиғиндиси олинади: (3.84) бу ерда: R-экранлаш коэффициенти ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ер қатламлари билан ишончли контакт ҳосил қилиш учун ва ерни музлаб ёки қуриб кетишлари таъсирини камайтириш мақсадида ерлаштиргичларни ер сатхидан 0,7 м чуқурлигида жойлаштирилади. Шакли бўйича ерлаштиришни контурлик ва четга олиб чиқилган турлари мавжуд. Олиб чиқилган ерлаштиришда ерлаштиргичлар асосан бир жойда ўзаро 2,5-3 м масофада жойлаштирилади. Ерлаштириш магистрали ёрдамида олиб чиқилган ерлаштиргични ускуналарга уланади. Контурли ерлаштиришда ерлаштиргичлар ҳимоя қилиш қурилмасини атрофида (периметрида) жойлаштирилади ёки худуд катта бўлса ҳимоя чегара ичида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Кучланиш 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларда контурлик ерлаштириш шарт. Ерлаштиришни кетма-кет ёки контур бўйича жойлаштириш қурилмани режаси бўйича аниқланади. Катта туташув токлари мавжуд қурилмалари учун ерлаштиргичлар ва полосалар бир текис жойлаштириш потенциални тақсимотини худуд бўйича бир хиллигини таъминлайди. Бунинг учун қурилмаларни ўқи бўйича 0,5 м чуқурликда текислаш ўтказгичлари (симлар) ётқизилади ва ҳар 6 м да бир-бирига уланади. Потенциалларни текислаш ташкилотларга кириш ва чиқиш йўлларида қўлланилиши кўзда тутилади. Ерлаштиргичларни бир-бирига улаш учун ишлатилган пўлат полосалар қўшимча ерлаштиргич вазифасини бажаради. Аммо полосаларни қаршилиги ерлаштиргичлар қаршилигидан анча юқори бўлгани сабабли амалдаги ҳисоблашларда эътиборга олмаса ҳам бўлади (контур ерлаштиришлар бундан мустасно). Назорат саволлари Электр хавфсизлик тадбирлари нима? Ерлаштириш турларини айтинг? Асосий атамаларни келтиринг? Ерлаштиргичларни ҳисоблаш усулларини айтинг? Ерни солиштирма қаршилиги нимага боғлиқ? Ерлаштириш қурилмаси нима? Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling