Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.7. Нимстанция электр жихозларини танлаш
Назорат саволлари
Қисқа туташув нима? Қисқа туташув турларини айтинг? Қисқа туташув сабаблари нима? Ўтиш жараёни нима? Қисқа туташув токларини ҳисоблаш усулларини айтинг? Ўриндош схема нима? 3.7. Нимстанция электр жихозларини танлашУмумий талаблар Ҳамма аппарат, изолятор ва ўтказгичлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: Нормал режимда иш шароитига ва талабига жавоб бериши, қисқа туташув ва ўта кучланишларга чидамли бўлиши керак; Техник – иқтисодий талабларга жавоб бериши ва қўйилган мақсадга мувофиқ бўлиши керак; Атроф муҳит шароитларига ускуна тури мос бўлиши керак; а) очиқ ёки берк ускуна; б) атроф муҳит шароитини ҳарорати, намлиги, чангланиши, кимёвий ва биологик активлиги изоляция ва ўтказгичларга салбий таъсирига чидамлик бўлиши керак; в) худудларни бошқалардан фарқли шароитларида –денгиз сатхидан анча баланд, тропик зона, сейсмик актив зонада меъёрда ишлаши керак. Аппарат, изолятор, ўтказгичларини изоляциялаш класси (синфи) тизимни кучланишига мувофиқ бўлиши керак. Қоида бўйича аппаратлар, изоляторлар ва ўтказгичлар қисқа туташув токлари ва ўта кучланишларга чидамлилиги текширилади. Аппарат, изолятор ва ўтказгичларни номинал кучланиши бўйича танлаш. Кучланиш 10-15% га номинал кучланишдан кўп бўлса аппаратлар узоқ вақт ишлашлари мумкин. Бу кучланиш максимал ишчи кучланиш деб аталади (маълумотномада берилади). Ускунани ишчи кучланиши Uиш, кучланиш ўзгариши Uиш ни ҳисобга олганда аппарат, изолятор, сим, кабелни максимал ишчи кучланишдан юқори бўлмаслиги ҳамда қуйидаги талаб бажарилиши керак: UН UН Uиш Uиш (3.64) Аппарат, изоляторлар учун кучланишни UН йўл қўйилган қийматлари (маълумотномада берилган). Аппарат, изолятор ва ўтказгичларни номинал токи бўйича танлаш. Аппарат ва ўтказгичларни номинал токи бўйича қуйидаги шарт аосида танланади, Iм.иш. IН, (3.65) бу ерда: Iм.иш.–аппарат ўрнатилган занжирда узоқ вақт ўта юкланиш ҳисобга олинган максимал ишчи токи; IН- атроф муҳитни ҳарорати ҳисобга олинган ҳолда аппаратни узоқ вақт йўл қўйилган номинал токи. Нормал конструкцияли аппаратлар ҳаво ҳарорати С дан юқори ва -40С дан паст бўлмаганда ишлаши мумкин. Аппаратлар номинал токлари стандарт бўйича маълумотномаларда берилади, шина, сим ва кабеллар номинал токлари қуйидаги ифодадан топилади IН= К1К2К3I1, (3.66) бу ерда: I1-шинани ҳарорати С, ҳаво ҳарорати с, шина вертикал жойлаштирилган бўлса узоқ вақт йўл қўйилган ток қиймати; К1-горизонтал шиналар учун тўғрилаш (келтириш) коэффициенти (тўғри бурчакли шиналар эни 60мм дан кам бўлса К1=0,95, шиналар эни 60 мм дан юқори бўлса К1=0,92 га тенг); К2-полосалик шиналар учун узоқ вақт йўл қўйилган ток коэффициенти; К3-хаво ҳарорати 250С дан фарқ қилса тўғрилаш (келтириш) коэффициенти. Ускуналарда 35 кВ ва ундан юқори бўлса, шиналарни юмалоқ ёки қувур симонлари қўлланилади. Ўтказгичлар исиши 0,5 соат максимал ток юклама остида текширилади. Шина, кабел ва симларга қўйилган узоқ вақт ток юкламаси маълумотномаларида берилган. Қисқа туташув шартлари бўйича аппарат, изолятор ва ўтказгичларни танлаш. Қисқа туташув токи бўйича аппаратлар, изолятор ва ўтказгичларни «Электр ускуналар қурилмаси қоидалари» (ЭҚҚ) асосида танланади. Кучланиши 1 кВ гача бўлган электр ускуналари, тақсимловчи считлар, шина ўтказгичлар, куч шкафлари, ҳар хил йиғмалар қисқа туташув токларига чидамлик бўлиши керак. ЭҚҚ бўйича қуйидаги аппарат ва ўтказгичлар қисқа туташув токи бўйича текширилиши шарт эмас: а) алоҳида тақсимлаш қурилмаси ва истеъмолчи гуруҳлари учун ўтказилган ўтказгичлар учун: - электрик ва технологик қисмларда резервлаш ва истеъмолчиларни узиш имконияти бор ва технологик жараёнга зиён келтирмаса; -қисқа туташув натижасида ўтказгичлар портлашга сабаб бўлмаса; - ўтказгични алмаштириш осон бўлса. б) Қисқа туташув талаблари бўйича ток трансформаторларини трансформация коэффициенти кўпайтирилиши ўлчов асбобларини ўлчаш аниқлиги синфини пасайиб кетишига олиб келса. в) Ҳаво линиялар (трансформатор нимстанцияга уланган ҳаво линиялар бундан мустасно). Аппарат ва ўтказгичларни техник-иқтисодий самарадорлиги бўйича танлаш. Саноат корхоналарда қуйидаги ускуналар қўллаш тавсия этилади. Комплект нимстанция ва тақсимлаш қурилмалари, қисқа туташтиргичлар ва бўлаклагичлар, юклама ўчиргичлар, юқори кучланиш сақлагичлар. Кам мойлик ёки мойсиз ўчиргичларни қўллаш. Шина ва кабелларни узоқ вақт нормал иш режими токи иқтисодий зичлик бўйича ҳамда ЭҚҚ асосида танлаш керак. Аппарат, изолятор ва ўтказгичларни ўрнатиш шароити бўйича танлаш. Очиқ тақсимлаш қурилмалар ускуналари изоляциясига чанг, кислоталар буғлари салбий таъсир этадилар ва бу шароитда ўрнатилган аппаратлар изоляциялари электрик мустаҳкамлиги яхши бўлиши керак, уларни махсус тузилишда ишлаб чиқарилади ҳамда кучланиши номиналдан юқори олинади. Ёнғин ва портлаш хавфи бор хоналар учун аппарат, изолятор ва ўтказгичлар ЭҚҚ асосида танланади. Электр ускуналар танлашда қуйидагиларга ҳам эътибор берилади: ҳаво ҳарорати, намлиги, қум ва чанг миқдори, сейсмик шароити, денгиз сатхидан баландлиги. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling