Инклюзив таълим модели, технологияси – узлуксиз таълим шарт-шароитларида имкониятлари чекланган болаларнинг меъёрида ривожланаётган тенгдошлари билан ўзаро алоқада бўлишнинг вариант ва шакллари.
Ижтимоий реабилитация – тиббий тадбирлар мажмуаси, таълим, тарбия, касб танлаш, ишга жойлаштириш ва бошқалар.
Имкониятлари чекланган боланинг ижтимоий адаптацияси – жамиятда қабул қилинган ҳулқ қоида ва меъёрларига нисбатан мушкул ҳаётий шарт-шароитдаги боланинг фаол мослашув ҳамда ҳаёт фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш жараёни.
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитацияси – кўрлик ва ёмон кўришнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ва ногиронларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этишга ёрдамлашувчи ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, тиббий, психологик-педагогик тадбирлар тизими.
Кўрлар учун китоблар – Брайль тизими бў имконияти чеклангана сезги орқали қабул қилиш учун бўрттирма-нуқта ҳарфлар билан ёзилган китоб.
Компенсатор жараёнлар – организм, ўзининг бузилган функцияларини ишдан чиққан тизимларини, алоҳида органлар ва уларнинг таркибий қисмлари ёрдамида соғлом органлар билан қоплаш.
Коррекция – болаларда руҳий ва жисмоний ривожланиш камчиликларини педагогик усуллар ва тадбирларнинг махсус тизими ёрдамида тўлиқ ёки қисман тузатиш.
Коррекцион машғулотлар – руҳий-жисмоний ривожланишдаги камчиликларни тузатиш ва бартараф этишга оид машғулотлар.
Кўникмалар – ўзлаштирилган билимлар ва ҳаётий тажриба асосида ҳатти-харакатларнинг тез, аниқ, онгли бажарилишига тайёргарлик.
Қўзғалувчанлик – организмнинг айрим (руҳий, мускул, без) тўқималарнинг таъсир қилувчилар ҳаракатларига ўзига хос реакция билан жавоб қайтариш хоссаси.
Қўзғалиш чегараси – ҳис-ҳаяжонни пайдо қилувчи қўзғатувчининг минимал кучи.
Қўзғатиш – атроф ва имконияти чекланганки муҳит омилларининг (қўзғатувчилар) органлар ва тўқималарга уларнинг дастлабки ҳолати ўзгаришига олиб келувчи таъсири.
Лабдан ўқиш – гапираётган шахснинг нутқини кўз орқали қабул қилиш. Болаларни эшитиш қобилияти функциясини кўриш қобилияти билан қоплашни амалга оширишга ўргатувчи ўқув-коррекцион фан.
Do'stlaringiz bilan baham: |