Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Download 0.59 Mb.
bet33/37
Sana27.07.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1663032
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

ГЛОССАРИЙ
Адаптация – организмнинг ўзгарувчан шароитларга мослашуви, сезги органларига таъсир манбаларига адаптация натижасида анализаторлар сезгирлигининг ўзгариши. Аномал болалар – жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолган ва махсус таълимга муҳтож болалар.
Астения – толиқиш, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, уйқудаги вегетатив
Аффектив бузилишлар – руҳиятдаги бузилишлар
Анализаторларнинг ўзаро алоқалари – сенсор соҳаси бирлиги намоён бўлишининг бир тури.
Брайль системаси– Кўзи ожиз болалар ўқиши ва ёзиши учун мўлжалланган рельеф-нуқтали шрифтдаги алифбо.
Билишга қизиқиш – фаолият жараёнида воқелик предметлари ва ҳодисаларига фаол муносабатдан келиб чиқадиган билимга интилиш.
Бола (болалар) – ўн саккиз ёшгача бўлган шахс (шахслар).
Гиподинамия – ҳаракатланиш фаоллигининг сусайиши.
Диққат – бир вақтнинг ўзида объектлардан диққатни кўчиришда онгда акс этувчи бошқа объектларнинг ажралиб чиқишини таъминловчи руҳий фаолиятнинг ташкилий шакли.
Дактиль алифбоси – эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ўқишда ва ёзишида қўлланиладиган ёрдамчи нутқ тури.
Дефектология соҳаси тифлопедагогика, сурдопедагогика, олигофренопедагогика ва логопедияга бўлинади.
Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлар мавжуд бола – ногиронликка чиқаришга етмайдиган жисмоний, ақлий, сезиш (ҳис-туйғу) ва (ёки) руҳий нуқсонлари мавжуд бола.
Заиф кўрувчилар учун китоблар – кўриш имкониятини берувчи мисол ва рамзлар йирик ҳарфлар билан ёзилган китоблар.
Ижтимоий адаптация – индивиднинг янги ижтимоий муҳит шароитларига фаол мослашув жараёни; бу жараён натижаси.
Ижтимоий маиший йўналтириш машғулотлари – ҳаёт фаолияти учун зарур ижтимоий малакаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулотлар.
Интеграцияланган таълим – руҳий-жисмоний нуқсонга эга бўлган болалар эхтиёжларига кўра таълим жараёнини амалга ошириш, умумтаълим муассасаларига жалб қилиш.
Инклюзив таълим – имконияти чекланган болаларни умумтаълим муассасаларида соғлом тенгдошлари билан биргаликда уйғунликда таълим олиши.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling