Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат


Download 110.74 Kb.
bet2/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Мавзу танлаш.

  2. Фойдаланиш учун зарур бўлган адабиётларни излаб топиш ва уларнинг рўйхатини тузиш.

  3. Керакли ҳужжатлар асосида маълумотларни тайёрлаш ва йиғиш.

  4. Курс иши режасини тузиш.

  5. Режага мос бўлган саволларни батафсил ўрганиш ва ёзиш.

  6. Курс ишида келтирилган маълумотларни кенг ва тушунарли таҳлил қилиш.

  7. Ўқитувчининг таклифлари ва кўрсатилган камчиликларни эътиборга олиш ва тўғрилаш.

  8. Курс ишини таҳрир қилиш.

  9. Курс ишини тўғри расмийлаштириш.

МАВЗУНИ ТАНЛАШ


Курс иши ёзишнинг асосий жиҳатларидан бири унинг мавзусини тўғри танлашдир. Курс ишининг мавзулари мазкур фаннинг ўқув вазифасига жавоб бериши билан бир қаторда илм-фаннинг долзарб муаммолари билан боғлиқ бўлиши лозим. Курс иши мавзуларининг амалийлиги - бу авваламбор уларнинг илмийлиги, замонавийлиги ва талабаларда мустақил ижодий ишга кўникмани шакллантиришга йўналтирилганлигидир. Курс ишларининг мавзулари мазкур фанга мос ўқув масалалари талабларига жавоб берган ҳолда, бадиий адабиётнинг долзарб масалаларига бағишланган бўлиши керак.


Талабалар курс иши ёзиши керак бўлган мавзуни ўқитувчи томонидан аввалдан тайёрланган мавзулар рўйхатидан танлаши керак бўлади (1-иловага қаранг). Курс ишларининг мавзулари бевосита талабаларнинг ўрганилаётган тили ва адабиётини нечоғлик ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳар бир талабага алоҳида топшириқ берилади. Танлаган мавзулар бир хил бўлиб қолмаслиги ва талабалар учун танлаш имконияти кенг бўлиши учун олдиндан тайёрланган мавзулар рўйхати курс иши ёзиши кўзда тутилган талабалар сонига нисбатан икки баробар кўп бўлиши тавсия этилади.
Курс иши объекти сифатида аксарият ҳолда талабанинг бевосита битирув малакавий иши мавзусининг объекти танланади. Курс иши объекти ҳисобланган бирор бир ёзувчи ёки шоирнинг аслиятдаги (ўрганилаётган тилидаги) ижодидан намуна танланади ва таржима ҳамда таҳлил қилинади.
Курс иши мавзулари рўйхати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларни ёритишга асос бўладиган мавзулар билан янгиланиб туриши ва 1 октябрга қадар талабаларга танишиш учун берилиши керак.
Талаба мавзу танлашда ўқитувчилар билан маслаҳатлашиб ўзи учун қизиқарли бўлган ўрганилаётган тили ва адабиётига оид муаммоларни очиб берадиган мавзуни танлаш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, талаба рўйхатда бўлмаган тил ва адабиётга муаммоларни очишда муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуларни таклиф қилиши ҳам мумкин. Мавзу танлангандан сўнг, албатта, илмий раҳбар билан маслаҳатлашиб кейин иш бошланади. Ҳар бир талаба битта мавзу танлаш ҳуқуқига эга.
Курс ишини бир неча талабанинг битта мавзудан ёзишларига рухсат этилмайди. Бундан истисно ҳолда, илмий раҳбарнинг рухсати билан бир мавзунинг турли жиҳатларини ёритиб берадиган ҳолатларда бир неча талабанинг бир мавзуда курс иши ёзишига рухсат берилади. Албатта, бундай танланган мавзулар тегишли кафедрада рўйхатдан ўтказилиши шарт.



Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling