Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Download 110.74 Kb.
bet6/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

Биринчи саволда адибнинг ҳаёти ва ижоди, унинг асарларининг мазмуни, моҳияти, аҳамияти ёритилади. Бунда адабиётшунос олимлар адиб ҳақидаги фикрлари, даврий нашрларда адиб ҳақида чоп этилган илмий мақолалардан фойдаланилиши, мавзуга оид асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида келтирилган назарий фикрларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиши мумкин. Ушбу саволни кўпи билан 4-5 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Иккинчи саволда адиб асарларида халқона характернинг ифодаланиши, персонажлар ҳолати таҳлилини амалга ошириш ва таҳлил натижаларига асосланган ҳолда тегишли хулосалар шакллантиришдан иборат. Бунда турли фикрлар, ҳикоялар ва маълумотларидан кенг фойдаланиш, уларни батафсил таҳлил этиш талаб этилади. Таҳлил жараёнида даврий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга, расмий интернет сайтларида келтирилган мавзуга оид маълумотларга, талаба томонидан малакавий амалиёт давомида тўпланган амалиёт маълумотларига асосланиш тавсия этилади. Ҳар бир келтирилган маълумотларнинг манбалари аниқ кўрсатилиши талаб этилади. Яъни Уильям Шекспир асарлари ҳақида адабиётшунос олимлар томонидан билдирилган фикрлар ва бунинг натижасида аниқланган мавжуд муаммолар ҳамда хулосалар кўрсатилади. Ушбу саволни кўпи билан 4-5 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Учинчи саволда Уильям Шекспир асарларида юмор ва сатиранинг ўрни, ушбу асарларда тадқиқ этилаётган мавзунинг тарбиявий аҳамияти, содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида талабанинг муносабати, мамлакатимиз китобхонлари орасида ушбу асарларнинг ўрганилиш даражаси ҳақида фикр юритилади, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида мавзуга оид муаммо ва таклифлар илгари сурилади. Яъни ушбу йўналишда қандай муаммолар борлиги ва муаммоларни бартараф этиш йўллари ўрганилади. Шунингдек, муаммони ечиш йўллари очиб берилади. Ушбу саволга жавобни кўпи билан 4-5 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.

Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling