Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Download 110.74 Kb.
bet8/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

Т/р

Белгиланган
балл

Баҳолаш мезонлари

1

86-100 балл;
5 баҳо -
“Аъло”

Режадаги саволларнинг мазмуни ижодий ёндошилган ҳолда ёритилган бўлса, фойдаланилган адабиётлар ва маълумотларга сноскалар (иловалар) берилиб, адабиётлар рўйхатида кўрсатилган бўлса ва иш бўйича берилаган саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бериб, ўзининг фикрини эркин баён этса бундай таёрланган ишларга «аъло» баҳо қўйиш мумкин.

2

71-85 балл;
4 баҳо -
“Яхши”

Агар режадаги 4-5 саволнинг 3-4 тасига тўлиқ жавоб ёзилган бўлиб, биттасига етарлича жавоб берилмаган бўлса, ҳимояда талабанинг жавоб беришига қараб «яхши» баҳо қўйиш мумкин.

3

55-70 балл;
3 баҳо -
“Қониқарли”

Режадаги 4-5 та саволнинг бита ёки иккитасининг мазмуни ёритилиб, қолган саволларга жавоб берилмаган бўлса, тўғри ёзилган жавоблар ҳам дарслик ва китоблардан кўчирилган, фойдаланилган адабиётлар рўйхати йўқ, иловалар берилмаган ва бошқа шу каби камчиликлар бўлса, кўрсатилган камчиликлар ҳимоягача бажарилса, талабанинг жавобини ҳисобга олиб бу каби ишларни «қониқарли» баҳолаш мумкин. Агарда талаба юқоридаги камчиликларни ёзма равишда бартараф этмаса, курс иши «қониқарсиз» баҳоланади.

4

0-54 балл;
2 баҳо -
“Қониқарсиз”

Курс ишида куйидаги камчиликларга йўл қўйилган бўлса, у тақриз ёзиш давридаёқ «қониқарсиз» баҳоланади:

  • режа нотўғри ва умуман қониқарсиз тузилган бўлиб, мавзунинг мазмунига мос тушмаса;

  • курс иши эътиборсизлик билан пала-партиш бажарилса;

  • жавоблар асосан ўқув адабиётларидан кўчирилган бўлса;

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати бўлмаса;

  • фойдаланилган адабиётларга ва маълумотларга иловалар берилмаган бўлса;

  • режадаги саволлар моҳияти бири иккинчисидан ажратилмаган ҳолда берилса:

  • курс ишини талабанинг ўзи ҳуснихати билан бажармаган бўлса.

Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади.
Курс ишини тўғри расмийлаштиришга жиддий эътибор бериш ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки курс ишини мазмунли ва етук савияда ёзиш билан бирга уни дид билан расмийлаштиришга эътибор берилса, бу тақризда алоҳида курсатилади.
Шундай қилиб, курс ишининг ҳам ижобий ҳам салбий томларини таҳлил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва амалий билимларга эга бўлишга кўмаклашади ҳамда уларни келажакда етук иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради. Талабанинг ёзган курс ишини ҳеч қандай асоссиз, қониқарсиз баҳолашга йўл қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда, бу уларнинг хафсаласини пир қилиб, ўқишга бўлган иштиёқини сўндиради, яъни талабанинг ижодий фаолиятига таъсир қилади. Шу боисдан тақризда курс иши мавзуси моҳияти қандай даражада ёритилганлигини ҳар томонлама объектив таҳлил қилиб, қўйилган баҳони далиллар билан асослаш лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ёзиш натижасида талабалар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий ишларини ёзишида катта ёрдам беради.
.



1-илова
«Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти» фанидан курс иши мавзулари намуналари



Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling