Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Download 110.74 Kb.
bet3/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

КУРС ИШИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ

Курс ишлари мавзулари ўқув йили бошида талабаларга тақсимланиб, илмий раҳбарлар тайинланади ва кафедра йиғилишида тасдиқланади. Талабанинг илмий раҳбари бўлиб, у ўқийдиган гуруҳда дарс олиб борадиган ўқитувчи ҳисобланади. Курс ишларига раҳбарлик қилиш кафедра профессорлари, доцентлари, катта ўқитувчилари ва маълум йўналишда фаол илмий иш олиб бораётган ўқитувчиларга юкланади. Ҳар бир профессор-ўқитувчининг курс ишларига раҳбарлик қилиш меъёри ва ҳар бир курс ишини бажаришга ажратиладиган вақт амалдаги “Вақт меъёрлари” га асосан аниқланади.


Талаба курс ишининг режасини, фойдаланадиган адабиётлар рўйхатини, мавзу бўйича йиғиладиган материалларни йиғиш усуллари, уларни қайта ишлашни ва барча маълумотларни текширтириш муддатларини илмий раҳбари билан мувофиқлаштириши керак.


АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАНИШИШ

Курс ишини бажариш учун мавзу танлаб олган талаба уни ёзишдан олдин дарслик, ўқув қўлланма, илмий-амалий журналлар, оммавий рўзномалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва интернет сайтлари билан танишиши тавсия қилинади. Танишишни биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мавзуга оид асарлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу маълумотлар билан тилшунослик ва адабиётга оид махсус сайтлардан фойдаланиб, танишиш мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунлари ва махсус меъёрий ҳужжатлари тўпламидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шунингдек, зарур илмий, бадиий, назарий ва амалий адабиётларни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд давлат университети ва бошқа жойлардаги ахборот-ресурс марказларидан ҳам топиш мумкин.


Талаба мавзуга мос адабиётлар билан танишиб бўлгандан сўнг, уни ўрганишни бошлаши керак. Ушбу мавзуга оид адабиётларни йиғиб бўлиб, ундан фойдаланиш тавсия қилинади.
Курс иши ёзишда адабиётлардан фойдаланиш икки босқичга бўлинади. Унинг биринчиси курс иши мавзусини танлаш ва режасини тузишда адабиётлардан фойдаланиш бўлса, иккинчиси курс иши ёзиш давомида адабиётлардан фойдаланилади. Умуман олганда, адабиётлардан фойдаланиш иккала босқичда ҳам бир-бири билан ўзаро боғланиб кетади. Чунки мавзуни танлашда ва режасини тузишда фойдаланилган адабиётлардан, албатта, курс ишини ёзишда ҳам фойдаланилади.
Курс иши мавзусини танлаш ва режасини тузишда адабиётлардан фойдаланиш жуда катта ахамият касб этади. Талаба курс иши ёзишда ўзи учун қизиқарли ва тушунарли мавзуни танлайди. Танланган мавзу бўйича режа тузишда, унинг аҳамиятини, ҳуқуқий асослари етарлилиги, долзарблиги ва бу муамоларни бартараф этиш мумкинлигини адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўрганиб чиқади.
Курс ишида мавзуга оид мавжуд адабиётларни чуқурроқ ўрганиб улардаги мавзуга оид фикрларни солиштириш жараёнида, улардан кераклисини қўллашни ва баъзиларини инкор қилишни ҳамда мавзуга оид муаммоларни бартараф этишда қайси адабиётда келтирилган фикрлар мақсадга мувофиқ эканлигини аниқ таъкидлаб ўтиш керак бўлади. Адабиётлардан олинган фикрларни курс ишида аниқ ва равшан келтириш керак бўлади. 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналиши бўйича“Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан фойдаланиш мўмкин бўлган адабиётлар рўйхатини 2-иловада кўришингиз мумкин.



Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling