Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Download 110.74 Kb.
bet7/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

Тўртинчи саволда Уильям Шекспир асарларидаги юмористик қаҳрамонларнинг характери очиб берилади. Қаҳрамонларнинг ички ўй-кечинмалари, улар ортида яширинган шахсларнинг асл мақсади кўрсатиб ўтилади. Ушбу саволга жавобни кўпи билан 4-5 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Курс ишининг хулоса қисмида мавзуни ўрганиш давомида талаба томонидан амалга оширилган таҳлил жараёнида шакллантирилган хулосалар акс эттирилади. Мавзуга оид асарларда баён этилган тадқиқ этилаётган мавзуни такомиллаштириш юзасидан таклифлар келтирилиб, шунга асосан талаба ўз фикрини баён этади. Хулоса қисмини кўпи билан 1-2 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Фойдаланилган адабиётлар - бу китоб (дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма), журнал, тезислар тўплами, ҳуқуқий - меъёрий ҳужжатлар ва интернет сайтларининг асосий маълумот кўрсаткилари (нашриёт номи ва йили, ҳ.к.) рўйхатидир. Барча илмий ишларда, шунингдек, курс ишида ҳам фойдаланилган маълумотлар манбаи ва адабиётлар рўйхатини келтириш мажбурий шартлардан биридир (2-иловага қаранг). Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини кўпи билан 1-2 варақ ҳажмда келтириш тавсия этилади.

КУРС ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ


УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ

Курс иши берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан бажарилади.


Талаба - иш муаллифи танланган қарорнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишида кўчирмачилик ҳолатининг йўқлигига жавоб беради.
Курс иши таълим стандартларида талаб этилганидек, тартибли расмийлаштирилган ва хатосиз, аниқ ва тушунарли тилда ёзилган бўлиши керак. Курс иши ёзишда тузилган матнда “мен” сўзи ўрнига “биз” сўзини ёзиш тавсия этилади.
Қисмларнинг номланиши бош ҳарф билан ёзилади. Қисм ичидаги номланишлар хатбошидан кичик ҳарфлар билан ёзилади. Асосий қисм ичидаги саволларни сарлавҳаларини ёзишда бутун кўчиришга рухсат берилмайди. Сарлавҳа охирида нуқта қўйилмайди. Сарлавҳанинг тагига чизиб, ёзишга рухсат этилмайди. Ҳар бир сарлавҳадан олдин араб рақами билан рақамлар қўйилади ва рақамдан сўнг нуқта қўйилади. Агарда савол ичида саволлар келтирилса, масалан, биринчи савол ичида битта савол “1.1.”, иккита савол бўлса “1.2.” шаклида ёзилади.
Кириш, хулоса, фойдаланилган адабиётлар бошланишида рақам қўйилмайди. Курс ишининг ҳар бир қисми янги бетдан бошланади. Кириш, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва асосий қисм саволлари бир хилда, варақнинг юқори қисмининг ўртасига ёзиш тавсия этилади.
Иллюстрация (сурат)лар кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак. Агар курс ишини буриш лозим бўлса, уни соат стрелкаси бўйлаб буриш керак. Барча сурат (график, чизма, диаграмма, фотосурат)лар, “расм” сўзи ва бўлим бўйича кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Иловаларда келтирилган суратлар бундан мустасно. Сурат рақами бўлим ва сурат рақамидан иборат бўлиб, нуқта билан ажратилади, масалан “1.2-расм” ва изоҳ берувчи ёзувдан пастга ёзилади.
Ҳар бир илова янги бетнинг ўнг юқори бурчагида “Илова” сўзи билан бошланади. Агар курс ишида биттадан кўп илова бўлса, улар кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Масалан, “1-илова”, “2- илова” ва ҳк.
Курс ишида фойдаланилган адабиётлар рўйхатини 2-иловага мувофиқ расмийлаштирилади. Курс иши мавзуси бўйича асосан сўнгги 10 йил ичида нашр қилинган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга қўйилмайди:



  • махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар;

  • дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка) лар қилинмаган ишлар;

  • курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар;

  • кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар.

Бундай ишлар талабаларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Талаба қайтадан тайёрланган ишга аввалги ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил қилади.
Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талабалар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар.

КУРС ИШИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


Курс ишининг сифати ва уни бажаришдаги талабанинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан бири - бу курс иши ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф этилган илмий-ижодий ечимларни ҳар томонлама асослаб бериш қобилиятини шакллантиришда курс ишининг ҳимояси муҳим ўрин тутади.


Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талабалари иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талабаларига шу гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишга имкон бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларининг ҳимоя қилинаётган ишларга бир хил талаб билан ёндашишга олиб келади.
Ҳимоя талаба томонидан бажарилган курс иши бўйича 8-10 минутлик маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Талаба маърузада бажарган ишининг моҳиятини ҳар томонлама ёритиб бериши керак. Саволлар ҳимояда қатнашаётган профессор-ўқитувчилар томонидан берилади.
Курс ишини баҳолашда ишнинг мазмуни ва тайёрланганлиги, шунингдек, ҳимоянинг ўтиш даражаси ҳисобга олинади. Баҳо критерияси этиб: 1) ишнинг илмийлиги; 2) тадқиқотга мустақил ва ижодий ёндашганлиги; 3) бажарилган ишнинг ҳажми ва сифати; 4) ўрганилган адабиётлар сони; 5) матнни ёзишнинг стили ва бехатолилиги; 6) тадқиқот натижаларини ҳимоя қила олиши каби сифатлар белгиланади.
Курс иши 100 баллик тизимда баҳоланганда ўрнатилган график бўйича бажарилган ва талаблар бўйича сифатли расмийлаштирилган курс ишини энг кўпи билан 40 балл, ҳимоя вақтидаги маъруза учун 30 балл ва берилган саволларга жавоблар учун 30 балл ажратилади. 5 баҳолик тизимда баҳоланганда 3, 4, 5 баҳолари қўйилади.
Курс ишини бажариши ва ҳимоя қилиши натижасида 55 ўтиш ва ундан кўп балл тўплаган ёки 3 ёки ундан юқори баҳо олган талабаларнинг рейтинг дафтарчасига курс иши раҳбари томонидан рейтинг бали ёки баҳоси қўйилади.
Академик гуруҳ талабаларининг курс ишлари ҳимояси якунлангандан сўнг ишни бажариш жараёнида йўл қўйилган турдош камчиликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз тайёрланган курс ишлари илмий раҳбар томонидан таҳлил қилиниб, суҳбат ўтказилади.
Ўзининг актуаллиги ва мавзусининг янгилиги билан, ўрганиб чиқилган саволларининг назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги билан, тадқиқот ишининг чуқур мазмун касб этиши ва мустақил бажарилганлиги билан ажралиб турадиган курс ишларини кафедра қарори билан талабаларнинг илмий ишлари конкурсларига тақдим этилиши, ишлаб чиқаришга жорий этиш ёки ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилиши мумкин.
Ҳимоядан ўтган курс ишлари кафедрада 2 йил сақланади.

КУРС ИШИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


Курс ишини баҳолаш мезони талабаларда илмий изланишга қизиқиш уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу боисдан ҳар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ёзиш масаласига, объектив нуқтаи-назардан ёндошиб, бажарилган иш талабининг жавоб бериш даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади.


Курс ишлари сифат даржасига қараб табақаланган ҳолда баҳолангани мақсадга мувофиқдир. Талабани курс иши рейтинг тизими бўйича 100 баллик тизим ёки Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи асосида тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизи тўғрисидаги низом”га мувофиқ 5 баҳолик тизим асосида баҳоланади.
Шунинг учун курс ишини қуйидагича баҳолаш мақсадга мувофиқдир:




Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling