Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 110.74 Kb.
bet5/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ушбу тузилган режа бўйича курс ишини ёзиш тартиби қуйидагича олиб борилади.
Кириш қисм - бу курс ишининг бошланғич қисми бўлиб, ишнинг асосий маъносини баён қилади. Унда курс иши мавзусининг долзарблигига асосланади, изланишнинг мақсади ва вазифалари, изланиш объекти, предмети ҳамда мавзунинг аҳамияти ва моҳияти бўйича тўхталади. Шу билан бирга, курс иши ёзиш учун асос бўлган назарий ва амалий маълумотлар манбалари акс эттирилади.
Мавзунинг долзарблигини ёритиш, барча илмий ишларда мажбурий ҳисобланади. Мавзунинг долзарблиги муаллифнинг илмий салоҳияти ва профессионал тайёргарлиги, бу мавзунинг маъносини тушуниб етиши ва уни замон талабига мослиги ҳамда ижтимоий муҳимлигини баҳолай олишда кўринади. Долзарбликни ёритишда асоссиз гаплар ёзилмаслиги, асосий омиллар тўлиқ бир бетда кўрсатилиши керак бўлади.
Мавзунинг долзарблигини асослашда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидан, маърузаларидан ва етук адабиётшунос олимлар асарларидан мавзуга тегишли бўлган иқтибослар келтириш мумкин.
Долзарблиги очиб берилгандан сўнг, тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб, ушбу мақсадга эришиш учун аниқ вазифаларни (3-5 та вазифаларни) ҳал қилиб олиш лозим.
Булар, одатда, қуйидагича ифодаланади:

  • ўрганиш;

  • очиш;

  • тасвирлаш;

  • белгилаш;

  • аниқлаш;

  • услубий ишлаб чиқиш;

  • тайёрлаш.

Кўрсатилган бу вазифаларни чуқурроқ таҳлил қилиб ёзиш керак.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети муҳим элементи эканлиги кириш қисмида ифодаланади.
Юқорида келтирилган мавзудан келиб чиқиб, тадқиқот объектини аниқлайдиган бўлсак, тадқиқот объекти “Уильям Шекспирнинг ҳаёти ва ижоди” ҳисобланади. Предмети эса, “Уильям Шекспир асарларида юмор ва сатира”дир.
Шунингдек, кириш қисмида тадқиқотнинг услубий кўрсатмаси муҳим элементлардан бири бўлиб, у амалий материалларни таҳлил қилишда ва ишнинг асосий мақсадини очиб беришга хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий олимларнинг ушбу мавзу бўйича олиб борган ишларини кўрсатиш керак. Кириш қисмини кўпи билан 2-3 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Кириш қисмидан сўнг, асосий қисм келади. У бир нечта саволдан иборат бўлиб, бунда ушбу мавзунинг асосий моҳияти батафсил очиб берилади.
Асосий қисмда ишнинг моҳияти, роли, илмий ва назарий аҳамияти, Уильям Шекспир асарларининг характери, Шекспир асарларида юмор ва сатиранинг ўрни, асарлардаги юмористик қаҳрамонлар талқин қилинади. Бунда мавзу бўйича мавжуд муаммолар аниқланади ва ушбу муаммоларни бартарф этиш йўллари излаб топилади.
Курс ишининг ҳар бир бўлими мос равишда асослар, қарорлар ва хулосалар билан ёритилади. Курс ишида, илгари бажарилган мустақил ишларнинг натижалари ёки бошқа муаллифларнинг (илмий маърузалар ва мақолалари, илмий-тадқиқот ишлари ва лойиҳалари, албатта, номлари кўрсатилган ҳолда) ишлари акс эттирилиши ёки улардан фойдаланиш мумкин.

Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling