Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з
Ижтимоий ва демографик тенденциялар
Download 1.74 Mb.
|
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия
2.7. Ижтимоий ва демографик тенденциялар
Жамиятда барча жараёнлар каби демографик жараёнлар ҳам ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа жараёнлар таъсирида бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланиб боради. Асосий табиий демографик жараёнлардан туғилиш, ўлим, аҳолининг бир жойдан бошқа жойга доимий яшаш мақсадида кўчиши (аҳоли миграцияси) тўғрисидаги статистик маълумотлар мамлакат аҳолисининг миқдор ва сифат “фотосурати”ни кўрсатади. Мамлакатда аҳоли сонининг камайиши давлатнинг айрим функцияларини бажаришни қийинлаштиради ва охир-оқибат мамлакатнинг дунё сиёсий харитасидан йўқолишига олиб келиши мумкин. Аксинча, аҳоли сонининг тез суръатларда кўпайиши ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш, ишлаб чиқариш, бандликни таъминлаш, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларини режалаштириш каби қатор соҳаларда муаммоларни юзага келтиради. Шу билан бирга, мамлакатларнинг демографик ривожланиш тенденциялари ўртасидаги фарқлар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқни оши ради. Ривожланган давлатларда аҳоли сонининг камайиши ва “қариши” кузатилса, ривожланаётган давлатларда аксинча юқори суръатларда кўпайиш кузатилади. Ҳар бир давлатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар авваламбор ундаги меҳнат ресурслари ҳолати, уларнинг профессионал тайёргарлик даражаси ва ҳозирги кундаги меҳнат бозорининг талабига мослиги билан ифодаланади. Мамлакат аҳолисининг демографик хулқ-атворини белгилайдиган эҳтиёжлар, ижтимоий нормалар ва муносабатларнинг мажмуи аҳолининг кўпайишида маълум даражада таъсир кўрсатади. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш мақсадида демографик жараёнлар ва уларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Демографик жараёнларни таҳлил қилиш, уларнинг истиқболларини белгилаш, жамият тараққиётини режалаштиришда статистик маълумотлар муҳим аҳамият касб этади. Демографик жараёнлар тўғрисидаги статистик маълумотларни демография статистикаси деб юритилади. Демография статистикаси (аҳоли статистикаси) – ижтимоий-иқтисодий статистиканинг соҳаларидан бири бўлиб, аҳоли сони, таркиби, аҳоли ёки унинг гуруҳларининг жойлашуви ва такрор ҳосил бўлиши билан боғлиқ маълумотларни статистик усуллардан фойдаланган ҳолда йиғиш, қайта ишлаш, ифодалаш ва таҳлил қилиш фаолияти билан шуғулланади.63 Буюк Британияда аҳоли ва меҳнат бозори, иш берувчилар учун натижалар, оилавий ҳаёт айланиши, ижтимоий тузилмалар ва синф, ижтимоий-иқтисодий мавқей, ахоли реал даромадлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларнинг барчаси ижтимоий- ва демографик тенденцияларга киради. Аҳоли ва меҳнат бозорида - аҳоли ташкилотнинг ишчи кучи таъминотига ва шу сабабли унинг кадрлар ресурсларини жалб қилиш ва бошқариш сиёсатига таъсир қилади. Ушбу бўлимда буюк Британия мисолида фойдаланилади. Ўсиб бораётган аҳоли катта меҳнат бозорини таклиф қилади. Туғилишнинг кўпайиши, ўлим холатлари ушбу тенденцияга таъсир қилади. Ишчи кучининг ўзгарувчан ёш таркибида 16 ёшдаги болалар сони кўпайиб бораяпти. Хотин-қизлар ишчи кучидаги иштирокини оширмоқда. Аёлларнинг ортиб бораётган иштироки тўрт сабабга кўра содир бўлаяпди: Батафсил вақтинчалик иш ўринлари; Кўплаб ишлаб чиқариш компанияларда аёлларга талаб кучлилиги; Хизмат секторининг ўсиши; Болали аёлларнинг ўртача ёшнинг ошиши. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling