Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Download 1.74 Mb.
bet38/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

2.8. Маданий тенденциялар.

Тадбиркорга хос хусусиятлардан яна бири унинг маданиятидир. Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:



  1. Тадбиркорлик маданияти - бу маданият омилларини ҳамма йўналишлари бўйича замонавий ташкил қилиш (моддий ва маънавий).

  2. Маданиятнинг айрим элементлари ривожланиши бўйича ғоя, мақсад, вазифаларнинг бир-бирига мос келиши.

  3. Тадбиркорнинг амалдаги қонунчилик доирасида фаолият юритиши.

  4. Тадбиркорнинг ижтимоий-иқтисодий, техникавий, замонавий илм-фан ютуқларига таяниши.

  5. Тадбиркор ўз фаолиятида ходимлари ва ҳамкорларини энг қадрли кишилари сифатида қабул қилиши керак.

  6. Тадбиркор ҳар доим келажакка ишонч ва умид билан қараб, қолганларни ҳам ўзига ишонтира олиши лозим.

Мақсадга эришиш учун тадбиркорга корпоратив маданиятнинг аҳамияти беқиёсдир. Тадбиркорлик фаолиятида ўз бизнесини бошқариш - бу корпоратив маданиятни ривожлантиришдир. Тадбиркорнинг корпоратив маданиятни бошқариш поғоналари қуйидагичадир:

  1. Маданиятнинг ривожланиш анъаналари ва ҳолатини таҳлил қилиш.

  2. Ўрганилаётган даврда мавжуд муаммоларни аниқлаш.

  3. Пайдо бўлган муаммоларнинг обйектив ва субйектив омилларини аниқлаш.

  4. Мавжуд муаммонинг ечимини топадиган имкониятлар ва йўлларини кўрсатиш.65

Буюк Британияда ташкилотлар кенг ижтимоий муҳитнинг бир қисмидир. Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: The business organization, its stakeholders and the external enveroment ўқув қўлланманинг Cultural trends бўлимда маданий тенденциялар ташкилотларни қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақида мисоллар келтирилган. Буларга:
Соғлиқни сақлаш ва овқатланиш масалалари ва бизнесга таъсири. Буюк Британияда ишловчи куч асосан аёллар экан, эркаклардан беш баравар кўпроқ аёллар ярим кун вақти билан ишлайдилар. Уларда компанияларда тўғри соғлом овқатланиш тенденциясига риоя қилар эканлар. Ишчи ходимларнинг иш берувчилар спорт заллари ва жисмоний дам олиш масканлари билан таъминлайдилар. Бошқалар ходимларга маслаҳат дастурларини таклиф қиладилар стресс ёки соғлиқ муаммолари билан курашиши учун. Экологик муоммалари ҳам муҳим. Сўнгги йилларда ташкилот фаолиятининг экологик муҳитга таъсири билан боғлиқ масалалар биринчи ўринга чиқди.66



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling