Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з
(а) ходим, масалан, уйда маълумотларни киритиш билан боғлиқ вазифаларни бажариши мумкин
Download 1.74 Mb.
|
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюк Британияда аутсорсинг хизматлари ахборот тизимлари орқали амалга ошириш ривожланган. 70
(а) ходим, масалан, уйда маълумотларни киритиш билан боғлиқ вазифаларни бажариши мумкин.(б) маълумотлар бош офиси учун телекоммуникация линк орқали юборилиши мумкин.(c) баъзи фирмалар эркин ишчилар хизматларидан фойдаланишда фойда кўришади. Ушбу ёндашув нашриёт ва журналистикада қабул қилинмоқда.Лекин ахборот технологияларнинг бизнес жараёнларга кириб келиши бир нечта афзалликлари билан бирга салбий тарафлари ҳам мавжуд. Масалан, Буюк Британияда кўп компаниялар ишчи ходимларинг қисқартирилишига олиб келди. 2004 йил сентябрь ойида бир копманияда барча ходимлар сонидан 140 ходим ишлашга қолдирилган. 628 таси ишдан четлаштирилиша мажбуриятни олиб келган. 2013 йилда HSBC 14000 ишчиларни қистарилишига олиб келган. Дунё бўйлаб банк тизими автоматлаштириш натижасида банк ходимларининг 5%гача қисқартирилган.Буюк Британияда аутсорсинг хизматлари ахборот тизимлари орқали амалга ошириш ривожланган.70Аутсорсинг" сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, шартнома асосида ташқи манбалардан, яъни аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхоналар хизматидан фойдаланишни билдиради. Аутсорсерларга топширилган вазифалар юқори сифатли, оператив ва кам харажат талаб этади, чунки тадбиркорлар аутсорсерлар уларнинг штатида бўлмагани сабабли уларга ойлик маошдан келиб чиқадиган солиқлар, офис жиҳозлари, моддий-техник таъминот, аренда, алоқа ва интернет каби харажатлардан озод бўлишади. Бу харажатларни оптималлаштириш орқали молиявий натижаларни 20-30%га яхшилаш имконини беради. Аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан фойдаланганда махфий (конфидециал) маълумотларнинг ошкор бўлиши олди олинади; - Хизматдан фойдаланиш орқали бир эмас, бир неча юқори малакали ҳисобчи мутахассис гуруҳига эга бўлиш мумкин; - Бухгалтерия ҳисобини юритишдаги хато ва камчиликлардан, ортиқча оворагарчиликлардан озод қилади; - Аутсорсерлар бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишдан ташқари бошқа қўшимча хизматларни, масалан, кадрлар буйича ва юридик хизматларни ҳам таклиф этади. Таъкидлаш жоизки, штатдаги бухгалтерлар ҳар доим ҳам бундай қўшимча масаларларни ҳал этишни ўз зиммаларига олаверишмайди, қўшимча мутахассисларни ёллаш эса корхона харажатларини оширади; - Аутсорсинг корхоналарга бухгалтерияни исталган босқичда топшириш имконияти мавжуд. Агар корхона бухгалтерияси хато ва камчиликлар билан махсус дастурлардан фойдаланилмай юритилган бўлса, аутсорсинг бухгалтерия корхоналари бундай талабга жавоб бермайдиган бухгалтерияни қайта тиклаш орқали тўғри ва аниқ ҳолатга олиб келади.71 Аутсорсинг (outsourcing) нима? (out - ташқи, source - манба) инг. Аутсорсинг – бу Сизнинг фирмангиз фаолиятига хизмат кўрсатиш функсиясининг бир қисмини бошқа бажарувчи ташкилотга бeришдир. Ҳозирги вақтда компаниялар бозор томонидан мисли кўрилмаган тазйиққа дуч кeлишади. Ўз товар ва хизматларини юқори сифатини сақлаган холда опeрасион харажатларни пасайтиришга эришиб, бизнeсни самарали шаклда ташкил қилаётган ташкилотларгина муваффақиятга эришишади ва яшаб қоладилар. Рақобатда устунликка эришиш имконини бeрувчи замонавий ва муваффақиятли бизнeс модeллардан бири – аутсорсингдир. Аутсорсинг турлари. Аутсорсингнинг қуйидаги (асосий) турлари кeнг тарқалган: бухгалтeрлик, юридик, кадрлар бўйича, ИТ аутсорсинг, бинони йиғиштириш (клининг), кўчмас мулк объeктларидан фойдаланиш аутсорсинги, логистик ёки транспорт аутсорсинги, ходимлар аутсорсинги. Аутсорсинг тамойили: “ўзимда фақатгина бошқалардан яхшироқ бажара оладиганимни қолдираман, ташқи бажарувчига у бошқалардан яхшироқ бажара оладиганини бeраман”. Аутсорсингнинг афзалликлари: Маблағларни тeжаш. Аутсорсинг хизматининг нархи ўзингизда шундай структурани қуриш харажатларига қараганда арзон. Сиз ходимларингизга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан ижтимоий суғуртага ажратма қилишингиз, ҳамда даромад солиғи ушлаб қолишга мажбурсиз. Аутсорсeр хизматининг қиймати бу сизнинг харажатингиз ҳисобланиб, солиққа тортиладиган базани камайтиради. Иш ўрнини тeжаш. Ўзингизда тeгишли структурани яратиш учун қўшимча офис майдончасини, оргтeхникани, канцeлярия харажатларини, ахборот-ҳуқуқий тизимларини ва лицeнзияланган дастурий таъминотни талаб қилиши мумкин. Доимий узлуксиз иш. Ўз ишчи ва ходимларингизга сиз йиллик мeҳнат таътили, касаллик нафақаси бeришга мажбурсиз. Аутсорсeр фирма доимий ишлайди. Вақтни тeжаш. Кадрларни танлаш – вақт талаб қиладиган оддий бўлмаган масала ҳисобланади. Сизга зарур бўлган инфратузилма, тeхнологиялар ва мутахассислар бизда eтарлича мавжуд. Кафолатланган сифат. Аутсорсeр фирма ўз штатида юқори малакали мутахассислар командаси мавжуд ва бундай лойиҳаларни бажаришда бой тажрибага эга.72 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling