Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Миллий иқтисодиётда мултипликатор


Download 1.74 Mb.
bet59/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

Миллий иқтисодиётда мултипликатор (The multiplier in the national economy). Мултипликатор миллий иқтисодиётда даромадларнинг айланиш жараёнини ўз ичига олади. Инвестицияларни жалб қилиниши миллий даромаднинг ўсишига олиб келади. Миллий даромаднинг ўсиши ҳар қандай янги инвестициянинг қандай нисбатда сарфланиши ёки қандай нисбатда тежалиши каби омилларга боғлиқ ҳолда сарфларнинг дастлабки ўсишининг кўпайтмаси бўлади.92
Замонавий макроиқтисодиётнинг Марказий тушунчаларидан бири бу мултипликатордир. Кейнс даромадларини аниқлаш модели истеъмол ва инвестиция харажатларининг ўзаро таъсири миллий ишлаб чиқариш даражасини қандай белгилашини кўрсатади.
Кейнс инвестицияларнинг кўпайиши даромад ва бандлик даражасини оширишини тушунди. Шунингдек, у инвестицияларнинг кўпайиши миллий даромадни кўпайтирилган миқдорга - ўзидан каттароқ миқдорга оширишини кўрсатади.93
Иқтисодиётга таъсир қиладиган яна муҳим омиллардан бири бу ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзгариб бориши. Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: Chapter 03 «The macroeconomic environment” қисмида қуйидагича тушунчалар эътироф этилган:


AS

P₃


P₂ AD₃
нарх
Pₒ AD₂


P₁ ADₒ


AD₁
Y₁ Yₒ Y₂ Y₃
миллий даромад
4-расм. Ялпи талаб ва таклиф модели94
Иқтисодиётда товарлар ва хизматларга бўлган умумий талаб ялпи талаб деб аталади ва у айланма оқимнинг бир нечта таркибий қисмларидан иборат. Ушбу таркибий қисмларга истеъмол, инвестициялар, давлат харажатлари ва экспортдан импортнинг чегирмаси киради. Оддий қилиб айтганда, ялпи талаб эгри чизиғи мамлакатдаги жисмоний шахслар ва корхоналар учун барча талаб эгри чизиқларининг йиғиндисини ифодалайди ва у 4-расмда қуйидагича акс эттирилади:
4-расм шуни кўрсатадики, ялпи талаб эгри чизиғи чапдан ўнгга қиялашади (яъни нархлар пасайиши билан талаб ошади, чунки одамлар ўзларига кўпроқ нарсани олиши мумкин), лекин кўрсатилганидек силжиши мумкин. Ўзгариш истеъмолчилар ишончининг ошиши ёки пасайиши каби омилга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу қуйидача тушунтирилади.
Интернет манбаларда ялпи талабга қуйидагича таъриф келтирилган:
Ялпи талаб - бу мамлакат иқтисодиётидаги барча товарлар ва хизматларга бўлган умумий талаб бўлиб, бундай товарлар ва хизматларга алмаштирилган пулнинг умумий миқдори сифатида ифодаланади. Бу мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотига (ЯИМ) бўлган талабга тенг ва мамлакат ичида сотиб олинган барча нарсалар уларнинг нархлари билан боғлиқлигини тавсифлайди.
Ялпи талаб истеъмол харажатлари, Давлат харажатлари, инвестиция харажатлари ва мамлакатнинг соф экспорти каби турли компонентлар ёрдамида ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида амалга оширилади:

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling