Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


 Битирув малакавий ишни ДАК ҳузурида ҳимоя қилиш


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

12. Битирув малакавий ишни ДАК ҳузурида ҳимоя қилиш 
Дастлабки ҳимоядан муваффақиятли ўтган битирув малакавий ишлар 
ташқи ва илмий раҳбар тақризлари, битирув малакавий иши учун берилган 
топшириқ, аннотация, ўқув жараёнига ва амалиётда қўлланиши ҳақидаги 
маълумотномалар ҳамда дастлабки ҳимоя баённомасидан кўчирмалар билан 
бирга кафедра мудири имзоси асосида ҳимояга киритилади. БМИлар 
ҳимояси университет ректори (проректори) томонидан тасдиқланган 
графикка қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Талаба ва унинг 
илмий раҳбари БМИни графикда белгиланган куни ҳимояга тайёр бўлиши 
учун масъул ҳисобланадилар. 
Ҳимоя бошланишидан олдин ДАК котиби битирув малакавий ишининг 
мавзусини, 
уни 
бажарган 
талабанинг 
исми-шарифини, 
БМИнинг 
расмийлаштирилиши ва белгиланган ҳужжатлар талабга жавоб бериши 
тўғрисида маълумот беради. Шундан сўнг ДАК раиси БМИга берилган 
илмий раҳбар хулосаси, ташқи тақриз, иш натижаларини амалиётга жорий 
этиш далолатномасини ўқиб эшиттиради ва талабага БМИни ҳимоя қилиш 
учун рухсат беради. Раҳбар тақризи бўйича норозиликлар бўлса ҳимоячи 
камчиликлар тўғриланганлиги тўғрисида гапириб ўтиши лозим. 
Битирув малакавий ишини ҳимоя қилувчи талабанинг ДАК кенгашидаги 
маърузаси 8-10 дақиқа давомида тингланилади. Ҳимоя жараёнида маърузачи 
БМИнинг асосий натижаларини ифодаловчи тарқатма материаллар
кўргазмали воситалар, тақдимот слайдлари ва бошқа замонавий ахборот 
технологияларидан унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Маърузачи 
белгиланган регламентга қатъий риоя этган ҳолда аниқ ва қисқа жумлаларда,
мантиқий кетма-кетликда БМИ мавзусининг долзарблигини, мақсади ва 
вазифаларини, ишнинг таркибини, олинган асосий натижаларнинг илмий ва 


20 
амалий аҳамиятини, илгари сурилаётган таклифлар ҳамда тавсияларни баён 
этиб бериши лозим. 
Маърузадан сўнг талабага ДАК аъзолари томонидан мавзуга оид 
саволлар берилади. Талаба берилган саволларга аниқ ва тушунарли қилиб 
жавоб бериши лозим. Агар ДАК аъзолари талабанинг берилган саволларга 
жавобидан қониқиш ҳосил қилсалар, талабага ҳимояни якунлашга рухсат 
берилади.
Битирув малакавий иши очиқ ҳимоя қилингандан сўнг ДАКнинг ёпиқ 
кенгашида ҳимоя натижаси муҳокама қилиниб 100 балли системада 
баҳоланади. Бунда битирув малакавий ишининг тўғри расмийлаштирилгани, 
режада белгиланган мақсад ва вазифаларга қай даражада эришилгани
мавзуни тўлиқ очиб берилганлиги, БМИ натижаларининг назарий-услубий ва 
амалий аҳамияти, ҳимоя жараёнида қилинган маърузанинг сифати, маъруза 
жараёнида тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар ва тақдимот 
слайдларидан қай даражада фойдаланилгани, талабанинг берилган 
саволларга тўғри жавоб бергани каби бир қатор мезонларга аҳамият 
берилади. 
БМИ мазмуни ва унинг ҳимояси натижаларини баҳолашда максимал
100 балл қуйидагича тақсимланади: 
№ 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling