Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


  Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

 


16 
Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 
муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган 
манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган сахифалари. 
 рўзнома ва ойномалардаги мақолалар ҳам адабиётлар сингари 
расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, рўзнома ёки 
ойнаманинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади. 
Битирув малакавий ишларда фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
камида 20 манбани ташкил этиши керак. Битирув малакавий иш бўйича 
фойдаланилган манбалар рўйхати талаб асосида берилади. Фойдаланилган 
адабиётларга мурожаат этилган жойлари варағнинг пастки қисмида кўрсатиб 
ўтилиши 
шарт. 
Битирув 
малакавий 
иш 
бўйича 
фойдаланилган 
адабиётларнинг барчасига ишда ишора бўлиши шарт. Битирув малакавий 
ишда фойдаланилмаган манбаларни рўйхатга киритиш қатьиян тақиқланади. 
Илмий ишларда (шу жумладан, БМИ ва МДда) кўчирмачилик ва 
илмийликни сохталаштиришни олдини олиш учун ҳар бир адабиёт 
манбалари (рисолалар, дарсликлар, мақолалар, БМИ, магистрлик, PhD, DsC,
номзодлик ва докторлик диссертациялари) иш охирида рўйхати келтирилади, 
матнда улардан олинган ҳар бир жумла охирида катта қавс ичида рўйхатдаги 
қатор саноғи ва бети [--бет] ёки фақат қатор саноғи [---] ёзилади. 
Иловалар қисмида битирув малакавий ишининг объекти бўйича 
олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади. 
 
8. 
Битирув малакавий ишларини амалиётга ҳамда ўқув 
жараёнларига қўлланилиши
Ҳар қандай илмий-тадқиқот ишларига, шу жумладан битирув 
малакавий ишларига ҳам қўйиладиган асосий талаблардан бири муаллифнинг 
ўз илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан ўқув жараёнида фойдаланиш 
даражаси ҳисобланади. Битирув малакавий ишининг тавсияларидан илмий 
раҳбар маъруза матнларида, амалий машғулотларида ва кейс стадилар 
тайёрлашда фойдаланиши кўзда тутилган. Ҳар бир илмий-тадқиқот 
натижалари ўқув жараёнида фойдаланилганда муайян фан мавзуси 
кўрсатилади. Шунингдек, фанга таалуқли ўқув, ўқув-услубий ҳужжатлар 
мажмуасида - ишчи дастур, маърузалар матнлари, масалалар тўпламлари ва 
ишбилармонлик ўйинларида (мавзу ва бетлар кўрсатилиши шарт) ўз 
ифодасини топади. 
Ички ва ташқи тақризчилар битирув малакавий ишининг 
тавсияларидан илмий раҳбар ўзининг маъруза матнларида, амалий 
машғулотларида ва кейс стадилар тайёрлашда фойдаланганлигини кўрсатиб 
ўтадилар. Улар ўз тақризларида Битирув малакавий ишининг қайси боби, 
параграфи, жадваллари ва бетлари (сони кўрсатилган ҳолда) ўқув 
жараёнларида қўлланилаётганлигини кўрсатиб ўтишлари шарт ҳисобланади. 
Ёзилган ҳар бир битирув малакавий иши тавсиялари амалиётда 
қўлланилиши, энг аввало муаллифнинг бевосита шахсий бизнес фаолиятини 
ўзида акс этгириши лозим. Бунинг учун муаллиф ва унинг илмий раҳбари 


17 
Давлат аттестацияси комиссиясига ишнинг натижалари ҳисобланган олинган 
даромад миқдори, янги очилган иш ўринлари, шахсий бизнеснинг 
истиқболини ўзида мужассамлаштирган ҳужжат (ишлаб чиқаришда 
фойдаланиш ҳақида далолатнома)ни тақдим этади. Ушбу маълумотнома 
амалиёт объекти раҳбари (хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти) 
томонидан берилади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда). 
Шунинг билан бирга илмий раҳбарнинг муаллифга, унинг бизнесига 
кўрсатган қўшимча ёрдамлари ҳам алоҳида тақдим этилади. Бундай ёрдамлар 
сирасига банклардан кредит олиш, ҳуқуқий масалалар, солиқ ҳақида 
маълумотлар ва маслаҳатлар, бизнес-режа тузиш, хорижий сармоядорларни 
топиб бериш киради. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling