Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

Биринчи бобда Битирув малакавий ишининг назарий асослари баён 
этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади ва тадқиқот 
олиб борилган объектнинг таснифини ўзида акс эттириши лозим. Бунда 
ҳозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, 
муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий 
қарашларига бўлган муносабати билдирилади. 
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид 
муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, 
талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. 
Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий
ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларига умумий 
баҳо бериб кетиш мумкин.
Иккинчи боб одатда муайян тадқиқот объекти бўйича ўрганилаётган 
муаммонинг умумий ҳолатини таҳлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган 
объектнинг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил этиш етарлича 
чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий 
маълумотларга асосланиши лозим. Ишда амалиёт объекти бўйича охирги 3 
йиллик маълумотлари таҳлили асос қилиб олиниши лозим.
Боб амалиёт объектгиа оид умумий маълумотлар ва унинг фаолиятини 
ёритиш билан бошланади. Амалиёт объекти мамлакат миқёсидаги вазирлик, 
қўмита, ташкилотлар бўладиган бўлса, мамлакат миқёсидаги ижтимоий-
иқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек, амалиёт объектига мос бошқа 
кўрсаткичлар ўрганилади. Амалиёт объекти ҳудудларда ҳокимиятлар, молия, 
иқтисодиёт ва комлекс ривожлантириш бўлимларида ўтилса бобда объект 
функцияларига кўра вилоят, туман, шаҳарнинг тегишли кўрсаткичлари 
олинади ва ўрганилади. Бунда кейинги йилларда ишлаб чиқариш, 
инновацион, инвестицион, мехнат ва бошқа соҳаларда юз берган ўзгаришлар, 
уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири, ҳозирги кунда мавжуд 
камчилик ва муаммолар ҳамда уларни келтириб чиқарган сабабларга кенг 
ўрин бериш лозим. Бу бобда келтирилган таҳлил маълумотлари, чиқарилган 
хулосалар кейинги бобда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос 
бўлади. 
Тадқиқот олиб борилган объект мисолида илмий мавзу таҳлилий-
ҳисоблар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб 
берилади. Ҳар бир жадвал, диаграмма, чизма, график сўнгида унинг таҳлили 
берилади.


14 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling